ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ
- Айни кунларда карантин сабабли Мажбурий ижро бюроси органларида фуқаролар билан онлайн мулоқот олиб борилаётганига қарамай ҳар бир мурожаат четда қолмаяпти.
Норинлик Ф. Бобожонованинг суд қарори ижроси таъминланмаётгани юзасидан йўллаган аризаси бошқарманинг мурожаатлар билан ишлаш шўъбасида қаноатлантирилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 13.10.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б. Бобожоновдан Ф. Бобожонова фойдасига алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Норин туман бўлими иш юритувига олинган ва Ўзбекистон Республикасининг тегишли моддаларига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга юборилган.
Ҳужжат юзасидан қарздор Б. Бобожонов талабларни ихтиёрий бажармаганлиги сабабли Қонуннинг 42-1 моддаси асосида давлат ижрочисининг қарори билан унинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиши вақтинча чеклаб қўйилган.
Қарздор Б.Бобожоновнинг алиментдан бўлган қарздорлиги ҳозирга қадар 32.481.014 сўмни ташкил этган эди. Ўрганиш давомида мурожаат атрофлича ўрганилиб, қарздорлик нақд пул шаклида ундирилиб, мурожаатчига топширилди.
Элдорбек БЕКМУРОДОВ,
МИБ Наманган вилоят бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси инспектори