ЯНА БИР ПАРРАНДАЧИЛИК МАЖМУАСИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА

  • Қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётган Мингбулоқ туманида яна бир янги замонавий паррандачилик комплекси қад ростламоқда.

Тадбиркор Тоҳиржон Турғунбоев раҳбарлигидаги “Мингбулоқ бройлер” корхонаси томонидан январь ойида қурилиши бошланган ушбу мажмуа товуқ боқиш мўлжалланган 100х18 метр ўлчамдаги 4 та иншоотни ўз ичига олади.

Корхонада наслли она товуқларни парваришлаш билан бирга йилига гўшт йўналишида 600 минг бош бройлер етиштириш ва гўштни қайта ишлаш линиясини ишга тушириш мақсад қилинган.

Акрамжон САТТОРОВ.