УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНОТ УЧУН ҲАРАКАТ ҚАНДАЙ?
- Карантин муносабати билан электр энергияси таъминоти узулуксизлигини таъминлаш, электр қурилмалардаги шикастланишларни олдини олиш мақсадида Наманган шаҳар “Марказ” Электр таъминоти корхонасида истеъмолчиларнинг мурожаатлари ўрганилиб, 2020 йил учун режа ишлаб чиқилди.
Мазкур режа асосида Наманган шаҳар Истиқбол маҳалласидаги ТП-309/160 кВА ва ТП-1042/100 кВА.ли трансформаторлар юкини енгиллаштириш мақсадида 1,2 км. узунликдаги ҳамда Гулбоғ маҳалласидаги ТП-892/160 кВА.ли трансформатор юкини енгиллаштириш мақсадида 1,5 км. узунликдаги, Озод маҳалласидаги ТП-285/1000 кВА.ли трансформатор юкини енгиллаштириш мақсадида қўшимча электр қуввати 250 кВА бўлган трансформатор ўрнатилиб, узунлиги 1,6 км. узунликдаги электр узатиш тармоғи қурилиб, янги сип кабель тармоғи тортилди.
Бундан ташқари Наманган шаҳар Янги Аср маҳалласидаги ТП-541/400 кВА трансформатори ҳамда 1,2 км. узунликдаги 0.4 кВли электр узатиш ҳаво тармоғи, Зарбдор маҳалласидаги ТП-1052/63 кВА трансформатори ҳамда 0,5 км. узунликдаги 0,4 кВ ли электр узатиш ҳаво тармоғи, Тараққиёт маҳалласидаги ТП-294/400 кВА трансформатори, Шаршара МФЙ маҳалласидаги ТП-1136/400 кВА трансформатори, Соҳибкор маҳалласидаги ТП-1202/160 кВА.ли трансформатор, Учқун МФЙ маҳалласидаги ТП-118/630 кВА трансформаторидан чиқувчи 1,87 км. узунликдаги, ТП-116/400 кВА трансформаторидан чиқувчи 1,9 км. узунликдаги 0,4 кВ.ли электр узатиш ҳаво тармоғи, Янгийўл маҳалласидаги ТП-228/400 кВА трансформаторидан чиқувчи 1,8 км. узунликдаги 0,4 кВ.ли ҳамда “Дўстлик” МФЙ худудидаги ТП-678/250 кВА ли трансформаторидан чиқувчи 1,25 км. узунликдаги 0,4 кВ.ли электр узатиш ҳаво тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Жавлонбек ХАЛИЛОВ, Наманган шаҳар “Марказ” ЭТК бошлиғи.