May 10, 2019

ФВБда 5 та мухим ташаббус ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида республикамизда ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган

5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар

ва Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Биринчи ташаббус: “Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр

ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш” бўйича бошқарманинг Ёшлар иттифоқи етакчи ташкилотига аъзо ҳарбий хизматичи ва хизматчилари таркибидан қувноқлар ва зукколар жамоаси тузилган ҳолда, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари жамолалари билан мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат шартлари бўйича ўзаро беллашувга тайёргарлик ишлари амалга ошириш учун бошқарма маъмурий биносида барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилди.

Иккинчи ташаббус: “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш” бўйича бошқарманинг маъмурий биноси ёнида қурилаётган спорт залига турли хилдаги 10 тўплам спорт машғулотлари қурилмалари (тренажёрлар) ҳарид қилиб олиниб, жихозлаш учун тайёрлаб қўйилди.

Учинчи ташаббус: “Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиятлари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратиш” бўйича Telegram messenger тармоғида “Andijon FVB” номли канали ва “Andijon FVB”гуруҳи ташкил этилиб, алоҳида масъул ходим тайинланган ҳолда, бошқарма фаолиятини ёритиб борилиши йўлга қўйилди.

Тўртинчи ташаббус: “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтириш” бўйича бошқарма шахсий таркиби томонидан 500 дона ҳар-ҳил турдаги китоблар бошқарма кутубхонасига топширилди, бундан ташқари бошқарма раҳбарияти томонидан яшаш манзилидаги мактабларга фондига 700.000 минг сўмга яқин ҳар-ҳил турдаги адабиётлар хадя этилди.

Бешинчи ташаббус: “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутиш” бўйича Андижон Харбий прокуратура билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар ва ходимларнинг турмуш ўртоқлари ва қизларини иш билан таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркалари ўтказиб борилмоқда.