August 28, 2020

2020 yil 28-avgustda "Yangi o'quv yili - yangicha yondashuvlar, yangicha imkoniyatlar yili" shiori ostida QXM fakulteti 2-kurs talabalari bilan TSNQ bo'lim boshlig'i va fakultet dekani onlayn uchrashuvi.

2020 йил 28 август куни ТИҚХММИ Қарши филиалида “Таълим сифатини назорат қилиш” бўлим бошлиғи О.Пиримов ва “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультет декани У.Қодировлар 2020/2021 ўқув йили таълим жараёни билан боғлиқ янгиликларни етказиш учун “Масофавий таълим – талабалар нигоҳида, имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, мақсад сари олға интиламиз шиори остида 2 курс талабалари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Zoom дастури орқали бўлиб ўтган мулоқотни О.Пиримов кириш сўзи билан бошлаб, талабаларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги билан тантанали табриклади. Шунингдек, бугунги пандемия шароитида ҳар бир талаба карантин талабларига қатъий амал қилиб касалликдан эҳтиёт бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Талабаларга таълим жараёнидаги янгиликлардан хабардор бўлиб боришлари, янги ўқув йили ўқув жараёнига алоҳида тўхталиб, ҳозирча барча ўқув машғулотлари рақамли таълим платформасидаолиб борилиши, 2020/2021 ўқув йили 1-ярим йиллиги учун мўлжалланган 29 та фанлар бўйича видео маърузалар ва барча контентлар платформага жойлаштирилганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг факультет декани У.Қодиров талабалар билан юзма-юз учрашиб турганлигидан ниҳоятда хурсандлигини айтиб сўз бошлади. Факультет талабаларининг баҳорги семестр ўзлаштириш кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берар экан, аъло баҳоларга ўзлаштирган ва турли танловлага фаол иштирок этиб ғолиб бўлган 56 нафар талабаларга Филиал директорининг мақтов ёрлиғи ва уларнинг ота-оналари учун тайёрланган ташаккурномаларни ўқиб эшиттирди. Янги ўқув йилида бунданда юксак натижаларга эришишларига ишонч билдириб, уларни доимо фаол бўлишликка чақирди. Мақсад фақат ва фақат билим олиш, пировардида етук мутахассис бўлиш эканлигини таъкидлади.

Кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтган учрашувда талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволлари, мавжуд муаммолар ва таклифлари билан фаол иштирок этдилар. ТСНҚ бўлим бошлиғи ва Факультет декани саволларга тўлиқ жавоб берган ҳолда жўяли таклифларни қайд этиб олдилар.

Мулоқат якунида талабаларнинг янги 2020-2021 ўқув йилидаги ўқишларига улкан зафарлар тиладилар.

Эслатиб ўтамиз, бундай учрашувлар белгиланган жадвал асосида факультетнинг барча талабалари билан бўлиб ўтади.

@tiiamekb_uz