Харбий хизматчилар ўртасида тарғибот тадбири.
2020 йилни 1 ярим йиллигига белгиланган иш режанинг 16, 18-бандида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазмун-моҳиятларини ташкилот, муассаса ва фуқароларга етказиш, тушунтириш ишлари олиб бориш белгиланган.
Режага кўра шаҳар адлия бўлимини ташаббуси билан 2020 йил 28 августь куни Хонобод шаҳридаги 99823-сонли харбий қисмда харбий хизматчилар иштирокида ўқув-семинар (мастер класс) ўтказилди.
Семинар машғулотда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг харбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-634-сон Қонуни мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Семинар машғулоти ҳарбий ҳизматчиларга тушунарли бўлиши учун слайдлардан фойдалан холда ўтказилди.
Бундан ташқари семинар давомида “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони, “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори ҳамдауй-жойолиш учун субсидиядар ажратиш тартиби, “коррупция адолат кушандаси”, одам савдосига қарши кураш ва мажбурий меҳнатга бархам бериш тўғрисидаги қонунларни, харбий хизматчилар ва уларни оила-аъзорига берилган имтиёзлар, харбий ҳизматчилар фаолияти бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазмун-моҳиятлари тушунтирилди.
Хонобод шаҳар адлия бўлими