April 22, 2021

Дам олиш масканида муаммолар ҳал этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Ф.Камилов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Жаннатбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Сайилгоҳ” дам олиш масканида вилоятнинг Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжабод ва Хонобод шаҳрида истиқомат қилувчи фуқароларнинг муаммоли масалаларига ижобий ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулда вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Д.Юлдашев бошчилигида Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжабод ва Хонобод шаҳар адлия бўлимлари бошлиқлари иштирокида фуқароларнинг муаммоларини этишиш ва ечим топиш мақсадида алоҳида қабул ўтказилди. Қабулда ҳуқуқий муаммолари бор бўлган Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжабод ва Хонобод шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролардан ташқари, Шахрихон, Пахтаобод ва вилоятнинг бошқа туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар эшитилиб, уларнинг 25 дан ортиқ муаммолари жойида ҳуқуқий ечим топилди. Шунингдек, қолган фуқароларнинг муаммолари иш юритувга қабул қилинди.

Қабулга келган фуқаролар адлия идораларига тўғри мурожаат қилганликлари ҳамда уларнинг муаммолари барҳам топганлигидан хурсанд бўлиб, адлия идоралари томонидан амалга оширилаётган ишлардан ўз хурсанчилигини яшириб ўтиришмади.