#тайинлов #назначение #assignment
Бахшилло Камолович Ходжаев илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 12 майдаги буйруғи билан Бахшилло Камолович Ходжаев Тошкент давлат юридик университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди
Б.Ходжаев 1982 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2006 йилда эса ушбу олий таълим муассасаси магистратурасини тамомлаган. Юридик фанлар доктори (Япониянинг Нагоя университетида ҳимоя қилган), доцент.
Бахшилло Камолович ўз меҳнат фаолиятини 2004 йилда адвокатлик фирмаси адвокат ёрдамчиси лавозимида бошлаган.
2005-2006 йилларда Тошкент тумани Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими юридик хизмати мутахассиси, 2006-2013 йилларда Тошкент давлат юридик институти ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, доцент вазифасини бажарувчиси лавозимларида меҳнат қилган.
У 2014 йилда Германиядаги Қиёсий ва халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Макс Планк институти тадқиқотчиси (Max Plank Instiitute for Comparative and International Private Law), 2014-2018 йилларда Япониядаги Нагоя университети қиёсий ҳуқуқ йўналиши докторанти (Doctoral Program (LL.D.) in Comparative Law and Political Science) бўлган.
2018-2020 йилларда меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида масъул раҳбар лавозимларида давом эттирган.
Тайинловга қадар Б.Ходжаев Тошкент давлат юридик университети Хусусий ҳуқуқ факультети декани лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тошкент давлат юридик университети жамоаси Бахшилло Камоловични тайинлов билан самимий қутлаб, унга масъулиятли лавозимда янги ютуқлар ва улкан зафарлар тилайди.