#табрик #поздравление #congratulation
Бахшилло Камолович Ходжаев бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқдалар
Б.Ходжаев 1982 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2006 йилда эса ушбу олий таълим муассасаси магистратурасини тамомлаган. Юридик фанлар доктори (Япониянинг Нагоя университетида ҳимоя қилган), доцент.
Бахшилло Камолович ўз меҳнат фаолиятини 2004 йилда адвокатлик фирмаси адвокат ёрдамчиси лавозимида бошлаган.
2005-2006 йилларда Тошкент тумани Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими юридик хизмати мутахассиси, 2006-2013 йилларда Тошкент давлат юридик институти ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, доцент вазифасини бажарувчиси лавозимларида меҳнат қилган.
У 2014 йилда Германиядаги Қиёсий ва халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Макс Планк институти тадқиқотчиси (Max Plank Instiitute for Comparative and International Private Law), 2014-2018 йилларда Япониядаги Нагоя университети қиёсий ҳуқуқ йўналиши докторанти (Doctoral Program (LL.D.) in Comparative Law and Political Science) бўлган.
2018-2020 йилларда меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида масъул раҳбар лавозимларида давом эттирган.
2020-2022 йилларда Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси мудири, Хусусий ҳуқуқ факультети декани лавозимларида ишлаган.
2022 йил 12 майдан эътиборан Б.Ходжаев Тошкент давлат юридик университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият юритмоқда.
Университет жамоаси Бахшилло Камоловични ишнинг кўзини биладиган ажойиб ташкилотчи, адолатли раҳбар, шогирдларига тўғри йўл кўрсатувчи, маслаҳатларини аямайдиган севимли устоз, маслакдош, самимий ва оқкўнгил инсон сифатида билади.
Тошкент давлат юридик университети жамоаси номидан Бахшилло Камоловичга мустаҳкам соғлиқ, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, меҳнатларига ривож, доимо яқинлари ва шогирдлари ардоғида бўлишини тилаб қоламиз.