June 1, 2022

#болаларкуни #деньзащитыдетей #childrens'day

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Ушбу кун 1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлса, орадан 25 йил ўтиб, 1950 йилдан байрам сифатида нишонлаб келинади.

Мустақилликка эришганимиздан сўнг ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аввало, оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш давлатимизнинг устувор вазифаси сифатида белгилаб олиниб, бу ижтимоий сиёсат даражасига кўтарилиб келмоқда. Инсон фарзанди учун яшайди, дилбандларига умрини бахшида этади.

Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.

Ўзбекистонда ҳам фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқда.

Тошкент давлат юридик университети жамоаси жамики болажонларни ушбу байрам билан самимий муборакбод этади.