#тайинлов #назначение #assignment
Умаров Рустам Зулфукарович Тошкент давлат юридик университети Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди
Рустам Зулфукарович Умаров 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1994 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини, 1998 йилда эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос (халқаро ҳуқуқ).
Р.Умаров ўз меҳнат фаолиятини 1997 йилда Ўзбекистон чет мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамияти Кенгаши котибияти стажёри-тадқиқотчиси лавозимида бошлаган.
1999-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси Давлат шартномаси бўлимининг референти, атташеси, учинчи котиби, 2004-2007 йилларда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти котибиятининг биринчи даражали референти, 2007 йилда "ELXOLDING" масъулияти чекланган жамиятининг логистика ва божхона ишларини расмийлаштириш бўлими мутахассиси, 2007-2010 йилларда "BIMIKO MAX" масъулияти чекланган жамиятининг юрист-консультанти, 2010-2012 йилларда Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти миллий кенгашининг "Инсонийлик" ўқув-методик маркази директори, 2012-2020 йилларда "Паррандасаноат" уюшмасининг "Паррандасаноатимпекс" унитар корхонаси директори лавозимларида ишлаган.
Умаров Рустам Зулфукарович оилали. Уч нафар фарзанднинг отаси.
Р.Умаров тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Халқаро ҳамкорлик бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тошкент давлат юридик университети жамоаси Рустам Зулфукаровични тайинлов билан самимий қутлаб, унга масъулиятли лавозимда куч-ғайрат, янги ютуқлар ва улкан зафарлар тилайди.