#тайинлов #филиал #молия
Шартномавий таълим хизматлари бўлими бошлиғи Хундибаев Ахмад Абдурасулович масъулиятли лавозимга тайинланди
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 12 майдаги буйруғи билан Шартномавий таълим хизматлари бўлими бошлиғи Хундибаев Ахмад Абдурасулович Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиали директорининг молия-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди
А.Хундибаев 1977 йилда Тошкент вилояти Янгийўл туманида туғилган. Маълумоти олий. 1999 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институтини, 2005 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Ахмад Абдурасулович ўз меҳнат фаолиятини 1993 йилда "Имкон" ишлаб чиқариш корхонасидан бошлаган. 1999-2003 йилларда касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, давлат солиқ инспекцияси иснпектори, масъулияти чекланган жамият бош бухгалтери лавозимларида ишлаган.
У 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтида катта ғазначи лавозимида меҳнат қилишни бошлаган. Кейинчалик Тошкент давлат юридик университетида масъулиятли лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар А.Хундибаев Тошкент давлат юридик университети Шартномавий таълим хизматлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
У иқтидорли, тўғри сўз ва доимо ўз устида ишлайдиган ходим бўлиб, ўзининг хушмуомалалиги ва ишга муносабати билан жамоада обрў қозонган.
Тошкент давлат юридик университети жамоаси Ахмад Абдурасуловични тайинлов билан самимий қутлаб, унга масъулиятли лавозимда янги ютуқлар ва улкан зафарлар тилайди.