#тайинлов #назначение #assignment
Маманазаров Сардор Шухратович Тошкент давлат юридик университети Кадрлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди
Сардор Шухратович Маманазаров 1990 йилда Жиззах шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2014 йилда Тошкент давлат юридик университетини, 2020 йилда ушбу олий таълим муассасасининг магистратура босқичини тамомлаган. Мутахассислиги юриспруденция. Ҳуқуқ магистри даражасига эга.
С.Маманазаров ўз меҳнат фаолиятини 2014 йилда Жиззах шаҳар прокуратураси иш ўрганувчиси лавозимида бошлаган.
2015-2016 йилларда Жиззах вилоят Пахтакор туман прокуратураси терговчиси, 2016-2017 йилларда Тошкент шаҳрида жойлашган “Оқтепа барака қурилиш” МЧЖ юрисконсульти, 2017-2018 йилларда Тошкент давлат юридик университети Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви кафедраси ўқитувчиси, 2018-2019 йилларда “Almarsat Project Development” LLCда юрисконсульт - бош ижрочи директорнинг низоларни ҳал қилиш бўйича ёрдамчиси, 2019-2020 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилиши устидан назорат бошқармаси катта маслаҳатчиси, 2020-2021 йилларда ТДЮУ Халқаро хусусий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси лавозимларида ишлаган.
С.Маманазаров тайинловга қадар Тошкент давлат юридик университети Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тошкент давлат юридик университети жамоаси Сардор Шухратовични тайинлов билан самимий қутлаб, унга масъулиятли лавозимда куч-ғайрат, янги ютуқлар ва улкан зафарлар тилайди.