February 20, 2023
Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.12.2022 йилдаги 699-сон қарори билан «Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган. Низом 2022 йил 13 декабрдан бошлаб кучга кирган.
Ушбу Низом давлат даволаш-профилактика муассасаларида тиббиёт соҳасида илмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётган илмий даражага эга бўлган тиббиёт ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қўшимча ҳақ оладиган тиббиёт ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.