May 19, 2020
Холифилд ва Тайсон ўртасидаги жангнинг тахминий санаси маълум қилинди
2020-йилнинг енг кутилган жангларидан бири – икки собиқ жаҳон чемпиони Евандер Холифилд ва Майк Тайсон ўртасидаги тўқнашувнинг тахминий санаси еълон қилинди, деб хабар бермоқда МAРCA.
Унга кўра, жанг Саудия Aрабистонининг Дирия шаҳрида 11-июл куни бўлиб ўтиши мумкин. Бироқ бу сана ташкилотчилар томонидан расман тасдиқланмаган.
Маълумот ўрнида, Тайсон ва Холифилд икки бор 1996 ва 1997-йилларда ўзаро жанг қилган. Биринчи жангда Холифилд Тайсонни нокаутга учратган, иккинчи тўқнашувда еса Майк рақибининг қулоғини тишлаб олган ва дисквалификация қилинган.
Олдинроқ 57 ёшли Евандер Холифилд азалий рақиби Майк Тайсонни рингга чорлагани ҳақида хабар бергандик.