Расман: Бу йилги ҳайит намози уйда ўқилади
Aввал хабар берганимиздек, 21-май куни Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020-йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24-май якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги қарори инобатга олиниб, Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорга имзо қўйган еди.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар Кенгашининг хабар беришича, 2020-йилги Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини пандемия даврида жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд емаслиги, мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни соқит қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг коронавирус инфексияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси ва Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотида қайд етилганидек, епидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда жума намози ўрнига уйда пешин намозини, беш вақт намоз ва Рамазон ойидаги таровеҳ намозини уйда ўқиш ҳақидаги тавсиялар айни Рамазон ҳайити намозига ҳам тегишлидир.
Рамазон ҳайити кунлари епидемик ҳолат мавжудлиги ва одамларнинг ҳаётига хавф сақланиб қолиши сабабли жума ва бошқа намозлар каби Ийд намозини ҳам жамоат бўлиб ўқишнинг иложи бўлмайди, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, рамазон ҳайити арафасида барча телеканаллар орқали ефирга узатилиши режалаштирилган кўрсатувлар Медиа-режаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти қозиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бош имом-хатиблари ҳамда халқимиз орасида обрўли диний уламолар томонидан ташкил қилинади ва кенг ёритилади. Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти қозиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бош имом-хатиблари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали, “Рамазон ҳайити муборак бўлсин!” мавзусидаги маърузаларни Рамазон ҳайити куни онлайн тарзда бериб бориш ташкил етилади.