Соғлом мия ва кучли хотирага ега бўлиш усуллари
Инсон мияси қанча кўп ишлатилса, шунча кўп дам олади. Демак, мияни ишлатган ҳолда иш қилиш, ҳеч бўлмаганда соғлигимиз учун фойдали екан. Шу сабабли, қуйида хотирани яхшиловчи ва мия соғлигини асровчи усулларни келтириб ўтамиз.
Фойдали завқ олиш Ўйин-кулги ва завқ мия учун жуда фойдали ҳисобланади. Бу стрессни йенгиллаштиришга ва унинг танага салбий таъсир ўтказишини камайтиришга ёрдам беради. Бирор нарсадан завқ олиш янги кўникмаларни ривожлантиришни талаб қиладиган нейронларнинг пайдо бўлишига кўмаклашади ва бу мияни ёшартириш жараёнини бошлайди. Aгар доимий тарзда қизиқарли машғулотлар билан шуғулланиб юрсангиз, кексайганингизда руҳий фаолият заифлашишидан азият чекишни ўйламасангиз ҳам бўлаверади. Aгар бутун кун давомида вақтингизни фақат жиддий ишларга сарфлаётган бўлсангиз, миянгизни муҳим ва фойдали тажрибадан маҳрум қилаётган бўласиз.
Китоб – даво
Шундай илмий факт бор: севимли машғулотлар ва хоббининг йўқлиги инсонда касалликлар келиб чиқиши хавфини оширар екан. Китоб ўқиш еса, нафақат завқ бағишлайди, балки тананинг қайта тикланиши ва куч йиғишига имкон беради. Китоб ўқиш орқали сиз бир қанча оламларда параллел равишда яшашингиз мумкин. Яхши танланган асар сизни ўз оламига олиб кириб кета олади. Ҳаётий муаммолар ва стрессдан чалғишингизга ёрдам бериб, сизга ўзгача қувват бағишлайди. Китоб ўқиш, миянинг ишлаши талаб етилмайдиган жойларини ҳам ишлашга ундайди.
Ортиқча вазн – ортиқча муаммо
Ортиқча вазн хотира билан боғлиқ бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда миянинг ерта қаришига олиб келади. Семириб кетиш еркин радикалларнинг кўпайиши ва яллиғланишнинг пайдо бўлишини рағбатлантиради, бу еса ўз ўрнида мия ҳужайраларининг сонини камайишига сабаб бўлади. Бошқача қилиб айтганда: агар биз ортиқча вазнга ега бўлсак, унда биз учун фикрлаш, ўқиш ва ишлаш анча қийинлашади.
Ўткир ақл учун оддий маҳсулотлар
Ўткир зеҳн ва кучли хотира учун кундалик рационингизга фойдали маҳсулотларни қўшинг. Тухум ҳамда Б ва Е витаминларига бой маҳсулотларни истеъмол қилишни бошланг. Ёз тугамагунига қадар резавор меваларга тўйиб олиш имкониятини ҳам қўлдан бой берманг. Олимларнинг тадқиқотларига қараганда, қари каламушни юқоридаги маҳсулотлар билан боқишни бошлаши биланоқ, у машқларни ёш каламушлар билан бир маромда, қийинчиликларсиз бажара бошлабди. Ушбу маҳсулотлар мияда қон айланиши ва мия фаолиятини яхшилаши бир қанча тадқиқотлар асосида исботланган.
Доимий тарзда китоб ўқиш, севимли машғулотларингиз билан шуғулланиш ва соғлом овқатланиш мия фаолиятининг яхшиланиши ва хотирангизнинг кучли бўлишига сабаб бўлишини билиб олдингиз. Енди еса, юқоридаги маслаҳатларга амал қилишни бошланг!