Келажакда фарзандингизга ёрдам берадиган 5 та муҳим кўникма
Фарзанд тарбиялар еканмиз, биз уларга ўйинчоқ, таом, кийим ва таълимдан тортиб, барча нарсаларнинг енг яхшисини раво кўрамиз. Aммо енг сўнгисига алоҳида еътибор қаратиш керак, яъни таълимга. Шундагина фарзандингиз келажакда яхши ва ёмонни ўзи мустақил тарзда фарқлашни ўрганади. Қуйида сизни фарзандингизга болалигиданоқ ўргатишингиз керак бўлган бир қанча кўникмалар билан таништирамиз.
1. Танқидий фикрлаш
Танқидий фикрлаш муҳим кўникмалардан бири ҳисобланади. У ҳаёт учун муҳим бўлган қарорларни мустақил тарзда қабул қилишга ўргатади. Aйнан танқидий фикрлаш қабул қилинган ахборотга ишониш мумкин ё мумкин емаслигини аниқлашда ёрдам беради. Маълум бир вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги, ўз қарорларини суҳбатдошига қандай йетказиш мумкинлигини ўргатади. Бу кўникмани қандай ривожлантириш мумкин: ешитаётган ёки ўқиётган нарсасига шубҳа билан қарашни ўргатинг. Унинг тўғри савол бера олишига еътибор қаратинг, шунда у келажакда муаммоларга мустақил равишда йечим топишни ўрганади. Китоблар ўқинг, ҳужжатли филмлар кўринг, ижтимоий тармоқлардаги янгиликларни биргаликда муҳокама қилинг. “Бу ҳақида нима деб ўйлайсан?”, “Бундай вазиятда қандай йўл тутган бўлар единг?”, “Нега биз бунга ишонишимиз керак?” каби саволлар беринг. Фарзандингиз хатога йўл қўйса, қаттиқ танқид қилманг. Яхшиси, нега айнан бундай қарорга келгани ҳақида сўранг.
2. Емпатия
Емпатия, ёки бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини онгли равишда тушуниш қобилияти – бу нафақат қийин вазиятларда бошқаларга ёрдам бериш ҳисобланади. У бизга: бошқалар билан мўтадил алоқаларни йўлга қўйиш, яширин мотивлар, қўрқув ва туйғуларни тушуниш, инсонларни ўзингизнинг ҳақлигингизга ишонтириш ва истаган мақсадингизга еришишда ёрдам беради. Емпатияни машқ қилдирган ҳолда биз ўзимизни тушуна бошлаймиз ва ҳаётдан нима истаётганимизни англаймиз. Қандай ривожлантириш мумкин: емпатияни ривожлантириш унчалик ҳам осон бўлмаслиги мумкин. Aсосийси, фарзандингизга туйғуларини сўзлар билан ифодалашни ўргатинг (мен бахтлиман, жаҳлим чиқяпти, хафаман). Шунингдек, уларга турли вазиятларда инсонлар қандай туйғуларни ҳис қилишларини тушунтиринг.
3. Мустақиллик
Ширина колонкиОригинальный размер1:2 для РетинаСвой размер
Заменить
Удалить
Мустақиллик болада ирода, ўз кучига ишонч, тез қарор қабул қилиш, олдинга қўйилган мақсадларга еришиш ва ўзига ғамхўрлик қила олиш каби ҳисларини шакллантиради. Мустақил инсон бошқаларга қараганда ҳаётий қийинчиликларга чидамлироқ бўлишади, улардан қўрқишмайди. Шунингдек, ўз ҳаракатлари учун жавоб беришга ўрганишади. Қандай ривожлантириш мумкин: болага ортиқча ғамхўрлик қилманг ва унга танлов ҳуқуқини беринг. Ниманидир мустақил равишда бажаришни истаса – ўзи кийинмоқчи бўлса, кўрадиган мултфилмини ўзи танлашни истаса бунга шароит яратиб беринг. Шунингдек, ўз идишини ювишни, хонасини тозалашни ўргатинг. Бу уларга келажакда мустақил равишда қарор қабул қилиш ва ўз ҳаётини бошқариш имконини беради.
4. Креативлик
Ноодатий фикрлаш барчага керак, айниқса, бугунги кунда сунъий интеллект пайдо бўлиб, кўп касблар йўқ бўлиб кетмоқда. Вазиятга бир томонлама, қараш муаммони ҳар томонлама ўрганиш имконидан маҳрум қилади. Шунинг учун ҳам креативликни санъатда, дизайнерлик, илм-фан, журналистика, бизнес ва сиёсатда – ҳаётнинг барча жабҳаларида қадрлашади. Креативлик туғма қобилият емас, уни ҳаёт давомида ривожлантириш мумкин. Қандай ривожлантириш мумкин: креативликни ривожлантиришнинг ягона самарали усули – ўқиш ва яна ўқиш. Дунёқарашингизни кенгайтиринг: кўпроқ ўқинг, фарзандингиз билан бирга расмлар чизинг, тил ўрганинг, саёҳат қилинг, қизиқарли инсонлар билан суҳбатлашинг.
5.Рақамли саводхонлик
Рақамли саводхонлик ёки интернет имкониятларидан максимал даражада фойдалана олиш нафақат болаларга, балки катталарга ҳам керак. Шунингдек, ижтимоий тармоқларга видео жойлаш ёки лентани айлантиришдан ташқари, ҳақиқатдан керак бўладиган кўникмаларни ўзлаштириш ҳам керак. Масалан, интернет орқали лойиҳалар тайёрлаш, қидирув тизимларини тушуниш ва ахборот қидирув жараёнида керакли калит сўзларни қўллай олиш. Қандай ривожлантириш мумкин: фарзандингиз билан интернет ва уни қўллаш қоидалари, компютер технологиялари ва рақамли ресурслар ҳақида суҳбатлашинг. Aгар буни ўзингиз қила олмасангиз, фарзандингизни дастурчилик бўйича онлайн-тўгаракларга ёздириб қўйинг.
Юқорида келтирган кўникмаларни нафақат фарзандингизга ўргатишингиз керак, балки авваламбор ушбу кўникмаларга ўзингиз ҳам ега бўлишингиз керак. Бунинг учун еса, ўз устингизда тинимсиз ишланг.