Ҳабиб Нурмагомедов отасининг аҳволи жуда оғир еканини айтди
УФCнинг йенгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Aбдулманап Нурмагомедов ҳали ҳам оғир аҳволда, деб ёзмоқда ТAСС.
Таъкидланишича, 57 ёшли мураббийнинг ўпкаси жиддий шикастланган, у гапира олмаяпти ва қимирламаяпти. Унда инсулт кузатилган.
Шунингдек, Ҳабибнинг ўзи ҳам Инстаграм саҳифасидаги жонли ефир вақтида отаси ҳақида гапирган ва унинг соғлиғи учун дуо қилаётганларга миннатдорчилик билдирган.
“Отам ҳозир шифохонада. Унинг аҳволи жуда оғир. Бу вирус унинг юрагига таъсир қилди. Бир йил олдин отам юрак операциясини ўтказганди. У ҳозир яна бир жарроҳлик амалиётини ўтказди, шунинг учун у жуда оғир аҳволга тушиб қолган”, дейди спортчи.
Aпрел ойи охирида Aбдулманап Нурмагомедовга пневмония ташхиси қўйилганди. Май ойида унинг ҳолати ёмонлашган ва мураббий Москвага олиб келинган. Кейинроқ унда коронавирус аниқланган.