June 18, 2020

Ўзбекистонда ўтказиладиган U19 Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Осиё Футбол Конфедерацияси қароргоҳида 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U19 ёшлар миллий жамоаси Эрон, Индонезия ва Камбожа билан бир гуруҳдан жой олди.

Турнир регламентига кўра, гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффга чиқишади. Энг яхши 4та жамоа 2021 йилда Индонезияда ўтказиладиган U20 жаҳон чемпионатига йўл олади. Қўшимчасига Индонезия ёшлар миллий жамоаси ҳам мезбон сифатида мусобақада иштирок этади.

U19 Осиё чемпионати 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган.

Осиё чемпионати U19Ўзбекистон – 202014 – 31 октябрь

А гуруҳи
Ўзбекистон
Индонезия
Камбожа
Эрон

B гуруҳи
Жанубий Корея
Япония
Ироқ
Баҳрайн

C гуруҳи
Саудия Арабистони
Австралия
Вьетнам
Лаос

D гуруҳи
Қатар
Тожикистон
Малайзия
Яман