Книга 16. "Соф Табиат Дини". Саййид Мубашшир Тарозий.
«Албатта, Аллохнинг хузуридаги дин Исломдир», деган.
- Ҳақ ва тўғри йўлда турувчи, инсофли, инсон табиатини ҳақикатан тушуниб етган олимлар Аллоҳ таоло инсонни «буюриб турувчи нафс» ва «маломат килиб турувчи нафс» ўртасида ақлли ва шаҳватли қилиб яратганини яхши билишади (Фаришталар фақат ақлли, ҳайвонлар эса фақат шаҳватли килиб яратилгандир). Демак, инсон яратилиш моҳиятига кўра, буюрувчи нафсга эргашишдан бир кайтариб турувчи га ҳамиша муҳтождир. Бу нарса уни шаҳватга бутунлай берилишдан, инсонлик мақомига путур етказишдан кайтаради.
- Бошкача килиб айтганда, одамлар табиатан турлича килиб яратилган. Аллох таоло Уз Китобида: «...сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва кабилалар килиб қўйдик», дейди (Хужурот сураси, 13-оят).
- сунъий таълимотлар асосан жамият ҳаётидаги умумий низомни муҳофаза килишга каратилган бўлиб, қалбларни ислоҳ қилиш, ахлокни тузатиш каби ишларга эътибор бермайди. Самовий таълимотлар эса асосан жамият аъзолари калбини ислоҳ килишга каратилган бўлиб, кишиларни акийда ва ахлоқка эга бўлишга ундайди. Шу оркали олий кадриятлар ва тўгри тушунчага эга бўлинади. Бу эса осмондан тушган ваҳийнинг файзидандир.
- Шубҳа йўкки, мол-дунё муҳаббати ҳар бир хатонинг ва жиноятнинг бошидир, инсоний ҳуқуқларга тажовуз қилинишининг сабабидир.
Шунинг учун хам Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам бизларни огохлантириб: «Дунё мухаббати хар бир хатонинг бошидир», деганлар
- Инсоннинг икки хусусияти бор: биринчиси - хайвонийлик жихати. Чунки у биринчи навбатда хайвондир, ҳайвон эса иродали, ҳаракатланувчи ва ҳис этувчи жисмдир; иккинчиси - инсонийлик жиҳати. Бу жиҳати ақлга суяниб, нутқ сўзлашига боглиқ. Шунинг учун хам инсон нотиқ хайвондир, дейилади. Мазкур хусусиятларга асосланиб айтамизки, инсон ҳайвон каби ейиш, ичиш, ухлашга ўхшаш турли нафсоний ва шаҳвоний эҳтиёжлар, яъни жисмоний талабларини қондириш учун ҳаракат қилади. Бу нарсалар инсон билан хайвон орасида муштарак нарсалар бўлиб, инсон мақомини ўлчашда ва инсоний кадриятлар бобида уларнинг ҳеч кандай кадр-киймати йўқ.
«Ашё - назаримиз олгувчи кўзгу,
Асмо зикри эртак тингламоқдир бу.
Барчаси инсондан қочирар йироқ,
Асли инсон бўлмоқ ўзни билмоқ-ку!»
деган рубоийсида худди шунга ишора килган
- Форсийзабон шоирлардан бири: «Одамийлик на жону, на соколу на нутқ биландур. Тўтида нутқ, эчкида соқол, эшакда жондур», деган.
- Диндорлик диний таълимотларга амал қилиш, уларнинг олий қадриятларига мунтазам боғлик бўлишдир.
- «...Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал килиб бердим. Сизга неъматимни батамом килдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим...»
- «У осмондан сувни туширган Зотдир. Сизга ундан ичимлик ва ундан (чорвани) ўтлатадиган ўсимлик бор. У Зот ўш а (сув) ила сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстирур. Албатта, бунда тафаккур киладиган кавмлар учун оят(белги)лар бор. У Зот сизга кечанию кундузни, куёшнию ойни беминнат хизматкор қилиб қўйди. Ю лдузлар Унинг амри ила беминнат хизматкордир. Албатта, бунда акл юритувчи кавмлар учун оят(белги)лар бор. Ва сиз учун ер юзида турли рангда яратиб, таратган нарсалари хам. Албатта, бунда эслатма оладиган кавмлар учун оят (белги) бордир. У денгизни сиз ундан янги, барра гўшт ейишннгиз, ундан тақадиган тақинчоқлар чиқариб олиш ингиз - унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни хам курасан - хамда Унинг фазлини талаб килишиш из учун беминнат хизматкор килган Зотдир. Ш оядки, шукр қилсангиз. У Зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун, унинг устига баркарор тоғларни таш лаб кўйди. Анҳорлару йўлларни хам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз. Ва аломатлар хамда юлдузлар ила улар йўл топурлар» (Наҳл сураси, 10-16-оятлар).
- «Аллохнинг осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардаги меваларни ва тоғлардан турли ранглардаги - ок, кизил ва коп-қора сўқмокларни чикардик. Шунингдек, одамлардан, хайвонлардан ва чорвалардан хам турли ранглардагиларини (чикардик). Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллох ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир» (Фотир сураси, 27-28-оятлар).
- «Батаҳкиқ, Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни нок нарсалар ила ризклантирдик ва у ни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик» (Исро сураси, 70-оят).
- «Аллох сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин кувватли килган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз килган Зотдир. У хоҳлаганини яратадир. У ўта билувчидир, ўта қодирдир» (Рум сураси, 54-оят).
- «Батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни мустаҳкам қароргохда нутфа килдик. Сўнгра нутфадан алака яратдик, алақадан чайналган гушт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо килдик. Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллох баракотли, улуғ бўлди. Сунгра, албатта, сизлар бундам кейин ўлувчилардирсиз. Сунгра, албатта, сизлар қиёмат куни кайта тирилтирилурсиз» (Муъминун сураси, 12-16-оятлар).
- Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратгани ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва мархаматни солиб куй ган и Унинг оят(белги)ларидандир. Албатта, бунда тафаккур киладиган кавмлар учун оят(белги)- лар бордир. Ва осмонлару ернинг яратилиши хамда тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлиши Унинг оят(бурҳон)ларидандир. Албатта, бунда олимлар учун оят(белги)лар бордир. Ва кечаси ва кундузи ухлашингиз хамда Унинг фазлидан талаб қилишингиз Унинг оят(белги)ларидандир. Албатта, бунда эшитадиган қавм учун оят(белги)лар бордир. Ва Унинг оятларидан - сизга қўрқув ва умид учун чакмокни кўрсатур ва осмондан сувни туширади-да, у билан ерни ўлимидан кейин тирилтирур. Албатта, бунда акл юритадиган қавм учун оят(белги)лар бордир. Осмонлару ернинг Унинг амри ила туриши Унинг оят- (белги)ларидандир. Сўнгра сизларни бир бор чақирса, ердан хаммангиз бирдан чиқасизлар. Осмонлару ердаги кимсалар Уникидир. Барчалари Унга давомли итоаткордирлар» (Рум сураси, 21-26-оятлар).
- Батахкиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсоларни яратиб қўйдик. Уларнинг қалблари бор-у, у билан англамаслар. Кўзлари бор-у, у билан кўрмаслар. Қулоқлари бор-у, у билан эшитмаслар. Ана ўшалар чорвалар кабидирлар. Балки янада адашганрокдирлар. Ана ўшалар - ўзлари ғофиллардир» (Аъроф сураси, 179-оят).
- «Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим» (Зарийат сураси, 56-оят).
- «Мен махфий хазина эдим. Танилмоқни истадим ва махлуқотларни яратдим» (Ҳадиси қудсий).
- Ушбу дунёнинг «олам» деб номланиши хам у оркали Аллоҳни таниш учундир (яъни олам сўзи «илм» масдаридан олинган бўлиб, билмок, танимоқ деган маънога ўзакдошдир).
- Ҳорун ар-Рашиднинг шоири бундай ёзади:
Воажаб! Илоҳга нечундир бу исён?!
Инкорчи Уни нега қиларкан инкор?!
Ҳолбуки ҳар нарсада бордир аломат,
Унинг ёлгизлигига қилар далолат.
Шоир бу сатрларида Аллоҳнинг мавжудлигига, ягоналигига ва Унинг шериги йўқлигига, бу эса ўз-ўзидан аён нарса эканига ишора килмоқда.
«Сунъатинг айвонида бир қандилдир бу осмон,
Кудратинг дебочасидан бир варақ рўйи замин»,
дейди. Шоир осмонлару ер Холикнинг борлиги, Унинг кудрати ва санъатига ёркин далил эканини баён этган. У ўз хисси ила осмонни Холиқнинг санъати айвонидаги бир қандил деб хаёл килади. Қаср ёки кенг хоналардан бири деб эмас. Маълумки, айвон касрга ёки унинг кенг хонасига Караганда арзимас нарса ҳисобланади. Шоир ерни Аллох таолонинг қудрат китоби дебочасининг бир саҳифаси деб хаёл қилади. Ниҳоятда кенглигига, табақаларининг сон-саноксиз эканига карамасдан, ер қудрат китобининг бир дебочаси бўлишга ҳам арзимайди. Бир бутун китоб бўлиш у ёкда турсин, у дебочадаги бир варақ, холос.
Имом Ғаззолий ҳикматли Холиқ борлигини эътироф килмаганларга қарата: «Ким инсон ва хайвон аъзоларини ўрганиб, уларнинг ажойиб манфаатларини аниқласа, Холиқнинг камоли ҳақида хабар берувчи илмни кашф қилмасдан иложи йўқ», дейди.
- Бу борликдаги ҳар бир нарса узининг махлуқ эканини, уни яратган
Холиқ бор эканини сезади, Унга ҳамд айтади, сажда
килади.
Аллох таоло ушбу фикрларни ушбу оятларида ифодалаган:
«Уни етти осмону ер ва улардаги зотлар поклаб
ёд этурлар. Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган хеч бир
нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбехини англамайсизлар. Албатта, У ўта ҳалимдир, ўта мағфиратлидир»
(Исро сураси. 44-оят).
«Ахир Аллоҳ яратган ҳар бир нарсанинг соялари
бўйсунувчи бўлган ҳолда, Аллоҳга сажда қилиб, ўнгга, чапга мойил бўлишини кўрмадиларми?! Осмонлару ердаги барча жонзотлар ва фаришталар факат
Аллохга сажда килурлар. Улар мутакаббирлик қилмаслар. Улар устиларидаги Роббларидан қўрқурлар
ва ўзларига амр қилинган нарсаларни қилурлар»
(Наҳл сураси, 48-50-оятлар).
«Аллохга осмонлару ердаги кимсалар ва уларнинг соялари эртаго кеч ихтиёрий ва беихтиёр сажда
килурлар» (Раъд сураси, 15-оят).
Яратган Ҳоликнинг ягоналиги, яъни Унинг ёлгиз илоҳ экани (шериги йўқлиги) ҳакикати хам башариятнинг табиатига мос келади. Айни пайтда, бу соглом акл кабул қиладиган бир ҳакиқатдир. Озгина тафаккур оркали калбни қаноатлантириш мумкин. Инсон яхши биладики, хар юртнинг битта подшоҳи бор. Икки ҳоким томонидан бошқарилган бу юртда улар орасидаги фикрий келишмовчиликлар туфайли битмас-туганмас ихтилофлар ва жанжаллар келиб чиқиши табиий. Демак, инсон ўз табиати ва соғлом ақли билан хам (осмондан тушган ваҳий ва пайғамбарлар таълимотисиз хам) бу дунёда бир неча илоҳ бўлиши мумкин эмаслигини тушуниб стади. Дунёда бузғунчиликлар, келишмовчиликлар бўлмаслиги учун осмонлару ернинг шериксиз, ягона Илоҳи бўлиши зарур.
«Аллох хеч бир фарзанд тутмаган, У билан бирга хеч бир илох бўлмаган. Шундай бўлганида, ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарсаси билан кетиб, баъзилари баъзиларидан устун келарэди...»
(Муъминун сураси, 91-оят) (яъни хар бири Аллохга ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада еру осмон низоми бузилиб кетган бўлур эди.)
«Сен: «Айтинг-чи, агар Аллох устингиздан кечани қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллохдан ўзга қайси илох сизга ёруглик келтира олур? Эшитмайсизларми?!» - деб айт. Сен: «Айтинг-чи, агар Аллох кундузни киёмат кунигача доимий килиб куйса, Аллохдан ўзга кайси илох сизларга ором оладиганингиз кечани келтира олади?! Кўрмайсизларми?!» - деб айт» (Қосос сураси, 71-72-оятлар)
ИЙСО АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚИДА ҲАҚ СЎЗ
Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссалом ҳакида шундай марҳамат қилади:
«Албатта, Аллохнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ухшайдир. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга: «Бўл!» - деди, бас, у бўлди. Бу ҳақ Роббингдандир, бас, шак қилувчилардан бўлма.
(Оли Имрон сураси, 59-60-оятлар).
Саҳобий муфассирлардан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурларига Нажрон аҳлидан бир гуруҳ келди ва: «Сен бизнинг соҳибимизни зикр килар экансан», дейиш ди. У зот: «У кимдир?» деб сўрадилар. Улар: «Ийсо», деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ҳа, у Аллоҳнинг бандасидир», дедилар. Улар: «Унга ўхш аш зотни кўрганмисан ва ёки бундан хабар топганмисан?» дея у зотнинг ҳузурларидан чиқдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом келиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Агар улар қайтиб келишса: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ухшайдир. Уни тупроқдан яратиб...» дегин», дея, мазкур оятларни ўқиб бердилар.
Нима учун Аллох таоло Одам Атони курук тупроқдан яратганига иқрор бўлган шахс хар нарсага қодир Аллохнинг Ийсо ибн Марямни отасиз яратганига иқрор бўлмайди? Аслида, Одам Атонинг яратилиши ажойиброқ ва ғаройиброқ эмасми? Уни хам Аллох таоло отасиз ва онасиз яратган-ку! Аллох таоло инсонни турли суратда, турли йўл билан яратиш қудратига эга эканига гувоҳ бўламиз. Одамни эркаксиз, аёлсиз қупуқ тупроқдан яратди. Момо Ҳаво онамизни эркакдан аёлсиз яратди, Ийсони аёлдан эркаксиз яратди. Бошка инсонларни эса эркак ва аёлдан яратди.
- «Эй аҳли китоблар! Динингизда хаддан ошманг ва
Аллохга нисбатан ҳақдан бошқани айтманг. Албатта,
Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг расули, Марямга илқо қилган «Калимаси» ва Ундан бўлган руҳдир, холос. Бас, Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтиринг. Учта деманг! Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона Илоҳдир, ўзча эмас. У Зот боласи бўлишидан покдир. Осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам Уникидир. Вакилликка
Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур» (Нисо сураси, 171-оят).
Насронийлар Ийсонинг мартабасини кўтаришда
хаддан ошиб, муболаға қилиб: «У Аллохнинг ўғлидир»,
деганларида, Аллох таоло уларга илоҳий хитоб килиб:
«Эй аҳли китоблар! Динингизда хаддан ошманг ва
Аллоҳга нисбатан ҳақдан бошқани айтманг», яъни
Унинг шериги бор, боласи бор, деган гаплардан покланинг, Ийсо Марямнинг ўғлидан бошка кимса эмас, яъни у Аллохнинг уғли эмас. У «Аллохнинг расули,
Марямга илқо килган «Калимаси». Мазкур калима
Аллоҳ таолонинг Ийсога хитоб килиб, «Бўл!» деганидир, шунда у отасиз, инсон бўлиб туғилди. «Ундан
булган руҳдир, холос», яъни Ийсо яратилишда ва пайдо бўлишда бир руҳ эди, уни Жаброил Марямнинг ёкасидан пуфлаган ва у ҳомиладор бўлган. Бу Аллохнинг қудратини изҳор килиш учун қилинди», деди.
Шунингдек, «Бас, Аллоҳга ва Унинг расулларига
иймон келтиринг», яъни Аллохга ширк келтирманглар, пайғамбарларига (уларнинг ичида Ийсо ва Муҳаммад алайҳиссаломлар хам бор) иймон келтиринглар. Ва Уни «Учта деманг!», яъни Ийсо ва Марямни
Аллоҳга шерик килиб, Аллоҳни учта деманглар. Бу
гаплардан «Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади», яъни
Аллохни учта дейишни тўхтатсангиз, ўзингизга яхши
бўлади, дейилди.
Яна «Албатта, Аллоҳ ягона Илоҳдир», яъни Унинг
шериги йўк; «У Зот боласи бўлишидан покдир. Осмонлардаги нарсалар хам, ердаги нарсалар хам Уникидир», яъни осмонлару ерда нима бўлса, жумладан, Ийсо ва Марям хам Унинг мулки ва махлукидир; «Вакилликка Аллохнинг Ўзи кифоя қилур», яъни осмонлару ердаги нарсаларни мухофаза ва тадбир қилишда Аллохнинг Ўзи кифоя қилади, Унинг кўмак берадиган болага ёки ёрдам берадиган шерикка ҳожати йўкдир,дейилди.
Насронийлардан баъзилари, Ийсо одамларни халқ
килади (яратади), тирилтиради ва ўлдиради, деб эътиқод қилганлари учун ҳам «Ийсо ибн Марям Аллоҳдир», дейишади. Уларнинг бу эътиқодлари мутлақо
хато ақийдадир. Чунки Ийсо алайхиссалом томонидан
содир булган халқ қилиш, тирилтириш ва ўлдириш фақат Аллохнинг изни билан бўлгандир. Бу хакда Аллох таоло шундай марҳамат килган:
«Аллоҳ: «Эй Ийсо ибн Марям! Одамларга бешикда ҳам, навқиронлигингда ҳам гапирар экансан,
сени Муқаддас руҳ билан қўллаганимда сенга ва волидангга берган неъматимни эсла. Ва сенга ёзишни,
ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатганимни эсла.
Менинг изним ила лойдан қуш шаклига ўхшаш нарса ясаб, унга пуфлаганингда, Менинг изним ила қуш
бўлганини, Менинг изним ила туғма кўрни ва песни
даволаганингни эсла. Ва Менинг изним ила ўликларни чиқарганингни эсла. Яна Бану Исроилни, уларга очик-ойдин мўъжизалар келтирганингда, улардан
куфр келтирганлари: «Бу очик-ойдин сеҳрдан ўзга
ҳеч нарса эмас», дейишганида, сендан даф қилганимни эсла», - деганини ёд эт!» (Моида сураси, 110-оят).
«Албатта, Аллоҳ Масиҳ ибн Марямдир», деганлар батаҳкик, кофир бўлдилар. Масиҳ эса: «Эй Бану Исроил, менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз - Аллоҳга ибодат қилинг...» деди» (Моида сураси, 72-оят)
«(Масиҳ эса:)...Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллох унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг жойи оловдир. Ва золимларга ҳеч қандай нусрат беру вчилар йўқдир», деди» (Моида сураси, 72-оят).
«Албатта, Аллоҳ учтанинг биридир», деганлар батахкиқ, кофир бўлдилар. Ягона Илоҳдан ўзга ҳеч қандай паноҳ йўқ!..» (Моида сураси, 73-оят).
Сўнгра Аллоҳ таоло учлик ақийдасидан қайтмаганларга таҳдид килиб: «Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини албатта аламли азоб тутадир», дея огоҳлантирди (Моида сураси, 73-оят).
«Аллоҳга тавба қилиб, Ундан мағфират сўрамайдиларми?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», дея марҳамат қилди (Моида сураси, 74-оят).
«...Икковлари ҳам таом ер эдилар...» (Моида сураси, 75-оят) Яъни Масиҳ ҳам, унинг онаси Марям ҳам таом ейишар эди. Улар овқатланишга муҳтож эдилар. Бу ҳам уларнинг худди бошқа инсонлар каби инсон эканликларига далилдир. Соғлом ақл билан фикр юритилса, овкат еган, уни ҳазм килиб, чиқиндисини чиқаришга муҳтож бўлган шахс тангри бўла олмаслиги маълум бўлади. Ушбу хусусиятлар эгаси эса худди бошқа инсонлар каби, гўшт, суяк, томир, пай, корин ва шунга ўхшаш нарсаларга эга бўлган бир инсон, холос
Аллох таоло ҳақ гапни собит қилиб ва Ўзини фарзанд тутишдан, шериги бўлишидан поклаб бундай деди: «Бола тутмоқ Аллоҳга ҳеч тўғри келмас. У покдир. У бир ишни ҳукм қилса, унга: «Бўл!» - дейди, холос. Бас, у бўладир» (Марям сураси, 35-оят).
Ийсо алайҳиссалом ҳақида шубҳага боришнинг асло зарурати йўқ. Аслида бу инсоният оламига Аллоҳнинг қудратини исботлаб берувчи белгилардан биридир. Уни Аллох отасиз яратди, худди Момо Ҳавони онасиз ва Одам Атони ота-онасиз яратгани каби.
Аллох таоло Марям ҳақида бундай дейди: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени ... танлаб олди». Сени назр сифатида танлади, чунки аввал кизлар қабул қилинмаган эди. «...сени мусаффо қилди, (эркакнинг кўли тегишидан, ҳайзу нифосдан, гуноҳлардан) поклади ва сени оламлардаги аёллар узра танлаб олди», яъни ўз вақтининг энг афзал аёли килди.
Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «(Дунё) аёлларииинг энг яхшиси Марям бинти Имрондир. (Дунё) аёлларининг энг яхшиси Хадийжа бинти Хувайлиддир», деганларини эшитдим». Имом Нававий ушбу ҳадиснинг шарҳида: «Бунинг маъноси: «Ҳар иккови ўз даврларида ер юзининг энг яхши аёллари эдилар», дегани», деб айтадилар.
Имом Бухорий ва Муслимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У киши айтадирлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсим қўлида бўлган Зот билан қасамки, Ибн Марям сизнинг ичингизга одил ҳакам бўлиб тушади. Хочни синдиради (яъни христианликни бекор килади) ва чўчқани ўлдиради (яъни Ислом хукми ила унинг гўштини ҳаром килади ва уни ўлдиришни мубоҳ қилади). Ва жизяни туширади (яъни яҳудий ва насронийлардан жизяни кабул қилмайди. Улардан факат Исломни кабул килади. Чунки Ислом диёнатининг ҳакиқати дунёдаги барча халқларга зоҳир бўлади. Бу эса уз навбатида маданиятнинг ўсиши, башарият ҳаётида туғри илмнинг ривожланиши, ботилга йўл қолмайдиган бўлиб, ҳақнинг зоҳир бўлиши билан юзага келади). Ва мол тўлиб-тошади (яъни кўпайганидан, тошиб кетганга ўхшайди. Одамларнинг унга рағбати озаяди. Ундан юз ўгирадилар). Бир сажда қилиш ҳатто дунё ва ундаги хамма нарсадан яхши бўлади. (Бу одамларнинг камоли ҳушёрликлари ва Аллоҳнинг тоат-ибодатига мойилликлари кучайганидан содир бўлади)». Сўнгра Абу Ҳурайра: «Агар истасангиз, «Ҳеч бир аҳли китоб йўқки, улимидан олдин унга иймон келтирмаса» деган оятни ўкинглар», деди».
«Ийсо Аллохнинг бандаси ва пайгамбаридир. Аллох таоло Узининг кудратига далил бўлиши учун ва Узига тўғри иймон келтирганларга рахмат бўлиши учун Уни Уз сўзидан, отасиз халк қилган. Яхудийлар Ийсони ўлдирганлари хам, осганлари хам йўқ. Балки уларга шундай туюлади. Аллох таоло уни ҳурматлаб, душманлардан сақлаб, Ўзига кўтарган. Ийсо қиёматдан олдин осмондан тушади. Уша пайтда тирик бўлган барча аҳли китоблар унга иймон келтирадилар. Ҳақиқат юзага чиқади. Дунёдаги барча халқларга Ислом ҳукми асосида ҳақ зоҳир булади»
«Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур», дейди (45-оят).