January 18, 2022

Книга 18. «Ҳалқа». Акром Малик.

Ҳалқа асари дунёнинг турли давлатларида мусулмон биродарларимизга қилинаётган зулмлар, уларга қарши юришлар, уларга қилинаётган азобу-оғриқлар ҳақида.

Иккита британиялик журналист(Жозеф ва Анна) мусулмонларнинг ҳаёти билан яқиндан танишиб, улар ҳақида лойиҳа таёрлаш учун "Урватул вусқо" кемасига чиқишади ва у ерда мусулмонлар уларга ўз ҳикояларини айтиб беради.

Асар мусулмонларнинг ҳиқояларидан иборат:

Абдуллоҳ Ерқин (Хитойда Ўйғурларга қилинган зулми ҳақида)

Шафиқа (Покистонда ўсиб, турмушга чиқиб, Ғарб саънатига қизиқиб, иккита боласини ташлаб кетган она)

Анжелина (У тарих ўрганиб, илмий фильмлар туширган ва мусулмонлар билан танишган, жумладан Зайнаб хоним ва Сабринисо хоним билан ва кейин Исломни қабул қилган ва исмини Мубинага ўзгартирган)

Зайнаб хоним (Болқонда мусулмонлар қирғинида турмуш ўртоғи, болалари ва невараларини юқотган аёл)

Сабринисо хоним (Ҳиндистонда мусулмонларни ноҳақ қамаб, уларни ҳайдашмоқчи бўлган пайта Сабринисо хонимнинг турмуш ўртоғини қамашади ва у бир ўзи кичкина гўдак билан қолиб кетади ва ўз уйи жойлашган жойдан қочади )

Умар Сайфулин (Подмосковьедан татар бўлган Умарнинг беғубор болалигидан айрилиб, Афғонга урушга юборилганлиги ҳақида)

Ҳумайро (Сурияда, Ироқ чегарасига яқин Маядин деган жойдан. Иккита фарзанди ва эри билан Суриядан ҳижрат қилмоқчи бўлганда, эрини асирга олишади ва Ҳумайро ёлғиз қолади)

Биз Ислом жозибасини ўрганамиз. Одамлар нима учун Ислом йўлида жонларини ҳам беришдан қайтмайдилар? Исломнинг жозибаси нимада ва нима учун дунёнинг энг замонавий одамлари Исломга қизиқадилар? Яна бир саволимиз бор. Бу ошкора айтилмайди. Лекин мен айтаман. Ислом янги –янги одамларни ўзига жалб этса -да, мусулмонларни ҳам йўқотади ва Исломга ашаддий қарши кишилар бор. Мен уларни қудратли ҳукумат вакиллари орасида ҳам кўрдим. Улар Исломдан ҳайиқадилар ё нафратланадилар. Нима учун? Бунинг жавобини уларнинг ўзлари ҳам билмайдилар. Айтаётган жавоблари жавоб ўрнида эмас. Қандайдир шахсий ва тор хулосалар. Бу онгли ечим саналмайди. Сизларнинг ҳақиқатга асосланган ҳикояларингиз бизга тўғри хулоса қилишда ёрдам беради, деб ишондик.

Ҳаммалари оқ либосли кишилар бўлиб, кўйлаклари тиззасига тушади. Аксари мусулмонлар соқол ўстиришган аммо ирқлари ҳам, миллатлари ҳам турлича. Уларни бирлаштирган хусусият чеҳраларидаги ёруғлик эди. Бу ёруғлик Жозефга ҳам мулойимлик, ҳам кишини қўрқитадиган ҳайбат ўлароқ туюлди. Кўзларида раҳмдиллик порлайди. Бу Жозефни илҳомлантирди

Сизларда аёлларнинг эркаклар билан суҳбатлашиши таъқиқланган экан. Бу қонунларингизни ҳурмат қиламан. Хотиним бир аёл сифатида муслималарнинг ички маънавий оламига қизиқяпти.

Анна муслималар қаршисида бироз ҳаяжонланди. Хонани тўлдирган муслималарнинг кўпи бошдан оёғига қадар ўранган, фақат кўзлари кўринади; бошқаларининг юзлари очиқ бўлса -да, бўйинлари, қулоқлари, пешоналарини ҳам рўмол билан яшириб олишган, либослари кенг, деярли қоматни билдирадиган кийим кийган бирор аёл кўзга ташланмади. “Улар мода балосидан узоқда”, – деб ўйлади Анна беихтиёр. У Европа, Американинг ресторанларида, офисларида, байраму анжуманларида қатнашган, ўз йўналиши бўйича Стенфорд университети бакалаври, назарида, ўранган бу аёлларнинг қандайдир қудрати бор эди. Бу қудрат унда тортиниш ҳиссини уйғотди. Анна бу туйғуни охирги марта қачон туйганини эслолмади. Ҳеч қачон бировнинг олдида мажбурият сезган эмас. У ҳамиша ўзи хоҳлаганидек кийинди, ўз хоҳишича яшади. ирор истагига тўсиқ қўймади. Муслималар билан кўришганда уларнинг жаҳли чиқмасин ёки уларнинг қадриятларига беҳурматлик бўлмасин учун Анна, баданига ёпишиб турса -да, узун либос кийди, сочининг ярмини кўрсатса -да, бошига рўмол ўради, лекин бу ҳолати ҳам унга муслима аёлларнинг қаршисида эркин туриб, сўзлашига етарли эмаслигини у ҳозир тушуниб қолди. Иффат пардаси билан иҳоталанган муслималар қошида Аннани хижолат қилган ҳиссиётнинг номи, ёддан чиқарилган Ҳаё эди.

Сизлар мана шундай чодралар ичида, эр ва фарзанд хизматида қолиб кетган бўлсангиз -да, Аёллик ҳурриятингиз учун бирор имкон топишингизга аминман. Аёллик ҳуррияти, деганда мен Аёлнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаш эркини тушунаман. Ўзингиз истаган касбни эгаллаш, бўш вақтни мароқли ўтказиш, Ер шарининг гўзал масканларида дам олиш каби нуқталарда бу эркни ҳис этиш мумкин

Муслималарга аёл, деб қараётганингиз жуда яхши. Лекин бу аёлларни Ислом шарафлаган, улар ўзларини эмас, уларни Ислом зулматдан нурга чиқарган, деб фикрласангиз, энг тўғриси шу бўлади, иншаАллоҳ. Зотан, Ислом муҳит жорий этган мажбурият эмас, Ғарбда шундай фикр бор, Ислом – соф инсоний фитратнинг соғлом эҳтиёжидир.

Кимдан уялади, дейсизми? Аллоҳдан уялади! Зотан, Ислом оламлар Роббиси Аллоҳнинг инсониятга туширган Дастуридир. Бу Дастурни мусулмонлар амалга жорий этамиз, шу асосда яшаймиз, деб қабул қилдилар. Бироқ бу ваъда устида тура олмагач, инсон Ислом ҳақида сўзлашга ҳам ҳаё қилади. Шундай: ўзини таниган мўмин Ислом ҳақида, Аллоҳнинг дини ҳақида изтиробсиз, азобсиз гапира олмайди. Бу Аллоҳ олдидаги жавобгарлик, масъулият ҳиссидир.

Ҳар яхши сўзга ошуфта, алдашни билмайдиган, бир муҳтожни кўрса, вужуди ила ёрдамга шай, қўноғини уч кун эмас, ўттиз кунлаб сийлайдиган халқимиз. Бир сўкиш сўзни билмайди, бирор –бир номаҳрамга тик боқмайди, жуфти ҳалолини гўшангада танийди, ўғилларини ворисим, қизларини номусим, дейди. Азон овозини эшитса, ҳар не ишини ташлайди. Миноралари эса булутларга сир айтаётгандек. Миноралари муаззин сасини халқ қулоғига, қулоғи эмас, қалбига етказаётганидан бахтиёр!Нақшинкор устунларида қироатларнинг саси жилва этади. Меҳробларида эса нур чарақлайди. Хонақоҳларида ихлос ва сидқ уфуради. Имомлари тақводан азиз, муаззини ибодатдан шарафли. Қавми бошини саждага қўйганда қалбларда Роббисига таслимият ва муҳаббат тўлқинланади

Онам отамга беҳад итоатли эди. Умрим давомида Онамни ҳамиша Отам қаршисида итоатда кўрдим. Бирор марта нолигани эсимда йўқ. Очман, нон бер, демади Онам. Тилидан чиққан каломи: “Сиз нима десангиз, шу” бўлди. Шунинг учунми, биз фарзандлар шунча кўч-кўч, шунча қоч-қоч ичида на қўрқувни, на безовталикни сезмадик

Ақлимни таниб, яхши-ёмонни фарқига бораётганимда бу сўзларини хотирам омборидан бирма-бир олиб, маъносини чақдим, ўргандим. Кўп нарсаларни тушундим.

Биз тушган ҳовли катта эди. Ўртасидан иккига бўлинган. Кичикроқ қисмини ташқи ҳовли, каттароқ томонини ички ҳовли, дейишаркан. Номаҳрам эркаклар ички ҳовлига кирмайди, аёллар бу томонга чиқмас эдилар. Биз болалар учун бундай чегара йўқ

Одамзодни ҳам йўқдан бор қилиб, ақл, нафс ва қалб ила неъматлантирган Аллоҳ унга қандай яшашни ўргатмасмиди? Ўргатарди, албатта, ўргатди ҳам. Пайғамбар одамзодга тўғри яшаш илмини Аллоҳдан олиб келдилар. Аллоҳ Одам ато алайҳиссаломдан то набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача инсониятга буюк Тарбиялар берди, Таълимлар берди. Уни қабул қилганлар иззат топишди, рад этганлар хорланди. Охири замон пайғамбари Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Аллоҳ динини камолга етказди. Уни Ислом, деб атади. Ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зот алайҳиссаломнинг издошлари Исломда яшадилар, яшаш асносида Исломда бўлмоқнинг гўзалликларини Ер юзига намойиш қилдилар. Агар Ислом билан улуғликка эришмаса, билсинки, у Исломни тўла қабул этмабди, Исломга тўкис итоат қилмабди. Ким Ислом билан шарафланса, билингки, у бу динни руҳининг чироғига, жисмининг яроғига, ҳаётининг байроғига айлантирибди, яъни Исломнинг ичида яшабди.

Аллоҳ Ер юзида Одам атодан то қиёматгача бўлган оралиқда яраладиган ҳамманинг руҳини йиғиб, “Мен кимман!” – деди. Руҳлар: “Сен бизнинг Роббимизсан!” – дейишди. “Сизлар Менга таслиммисизлар?” – деди буюк Аллоҳ. “Сенга мақтовлар бўлсин, биз Сенга таслиммиз!” – деди руҳлар. Бу таслимият Ислом эди. Исломда бўлиш эди. Ўша Аҳд кунида менинг руҳим ҳам Аллоҳга аҳд берган, ўшанда мен мусулмон бўлганман, – деди Ҳожар хоним

– Ислом муҳитидаги аёл мен айтаётган илмларни, сизнинг наздингизда, билиши қийин. Анна, менинг аждодларим Исломда ўтдилар. Мен ҳам Ислом тарбиясини олиб улғайдим. Бу илмларни ҳам диним тақозоси ўлароқ ўргандим. Баъзилар ўйлаганидек, аёлнинг Исломда бўлиши, ҳижобда яшаши уни ақлсиз, банди, мазлумга айлантирмайди, билъакс, унинг иффатини, шаънини бегоналардан ҳимоя этади

Масалан, инсоннинг биологик майлларини тиймасликни эрк деб билсак, инсон нималарни хоҳламайди? Тўғри ва нотўғрининг орасида чегара бўлиши лозим. Бу чегарани инсон топишга қодир эмас. Худони Олий Ақл деб номлаб, шубҳа –гумонлар ичида юриш фақат тушкунлик зулматига етаклайди. Исломни ягона Ҳақиқат деб эътиқод қилсангиз, ундан ташқаридаги ҳамма нарса ёлғонлигини тушунасиз.

– Шафиқа хоним, шу қадар латофатлисизки, Ғарбда бу гўзаллик нақадар қадрланишини биласизми? Сиз санъат давраларининг илоҳаси бўла олардингиз! – деди Анна.

Ҳар куни кундузи соат ўндан ўн биргача мутолаа ва қироат вақти эди. Отам шундай атарди. Ҳар бир онамиз ўз болаларини йиғиб, китоб ўқитарди. Бу китоблар ҳар хил бўлса-да, тартиби бор эди. Асосан, ақийда, тарих, ибодат ҳақида ўқирдик. Мактабга бордик. Мадрасага қатнадик. Отамнинг талаби билан оналаримиз ўқишимизга ўта эътиборли эдилар. Хонадонимизда бир вақт намоз қазо бўлмаган, хуфтондан сўнг деярли ҳамма ухлайди, бомдоддан сўнг уйқу мумкин эмас. Пешин намозини ўқиб ҳам, бирор соат ухлар эдик

Отам ҳеч бир фарзандини бекор ва эътиборсиз қўймасди, тўғри, биз билан суҳбатлашгани вақти деярли йўқ эди. Лекин тарбиямизни асло унутмаган.

Ўша пайтлар Покистонга Америка маданияти кўпроқ таъсир этаётган эди. Инглиз тилини ўрганарканман, турли журналлар, газеталардаги суратлар менинг 17 хаёлимни ўғирлайдиган бўлди. Кўчаларимиз Америка кўчалари олдида ғариб эди. Одамларимиз америкаликларга қиёслаганда кўримсиз, қолоқ эди. Ҳаётимиз Америка ҳаёти олдида ўта жўн, ўта зерикарли эди. Ўн тўрт ёшимда шундай ишонч онгимга мустаҳкам ўрнашиб бўлди. Ўзимни бу ҳаёт одами деб ҳисобламай қўйдим. Бурқамни очиб юришдан қўрқсам-да, хаёлимда сочларимни ғарбона турмаклаб, ҳаммани лол қолдириб юришни орзу қила бошладим. Уйимизда мусиқа тингланмасди. Телевизорда ҳам фақат диндорларнинг ваъзлари қўйиб бериларди. Мен эса мусиқа ошуфтаси бўлиб қолдим. Шундай ўзгаришлар ичида юрар эканман, менга совчи келди...

Менинг ҳам орзуларим бор, овозим жуда жарангдор, ўзим гўзалман, мен машҳур хонанда бўлишим мумкин! Эронлик Гугушни кўрмайсизми? Ахир, у ҳам зулм чангалидан ғолиб чиқди, Ер юзи бугун уни танийди. Мен ундан кам эмасман! Бизнинг оми халқимиз санъатни тушунмайди. Ваҳшийлар мусиқани таъқиқлашган. Инсон қалбини азоблашади. Туйғулар учун сизни жиноятда айблайдилар. Бу қандай манфурлик! Ўша пайт мана шундай фикрлар миямни қамраб олди

Ҳар томонга боқиб, у шаҳватпарастлик ҳавосини ҳис этарди. Бу истакларга Ғарб одамларида ҳеч қандай тўсиқ қўйилмаслиги унга олган тарбиясини кўп бора ёдига солди. Шаън ва иффатига миллионлаб нигоҳларнинг тажовузи унга оғирлик солди. Айниқса, эркакларнинг аксари унга энг яқин даражада дўстлашишни доимо таклиф этишлари уни ерга ураверди. У бахтиёрликда деб ҳисоблаётган Ғарб аёллари, аслида, ўз эркаклари қошида бир қадр касб этмаслигини тушунди. Севги деган туйғу шаҳватпарастликни ифода этарди, холос. Ҳеч бир аёлда на иффат ҳимояси, на шараф пояси йўқ эди. Аёллар ҳамиша ўз қоматларини кўз-кўз қилишга мажбур эдилар.

Вақт ҳар нени завол айлайди, аммо мўминлар вақт ўтган сайин камол топажаклар. Вақт ҳар нени емириб, адо қилади, аммо вақт иймон эгасининг хизматкори янглиғ, зотан, вақт ўтгани сайин мўминнинг Иймони пишиб, нурланиб, зиёда бўлиб, қувватланиб боради. Вақтнинг қаршисида одамзод қўрқади, иймонлилар вақт қошида мамнундирлар, зотан, вақт уларни Роббилари томон элтгай. Одамзод Аллоҳ томон кетаётган сайёҳдир

Набиййимиз, ҳабибимиз, Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам афандимиз: «Мўминнинг иккинчи куни биринчи кунига ўхшамас», – деб марҳамат этмишлар

Роббимиз бизга нажот берсин, эй аҳли мўмин! Ибодатингиз илм –ла, зуҳдингиз ибодат –ла, саъйингиз жасорат –ла қувватлансин! Оламга очиқ кўз ила боқинг. Шайтоннинг ўргимчак тўри билан қўйган тузоқларида пашша каби тўлғанишни бас қилинг! Қалбингизни Аллоҳга боғланг, юзингизни Аллоҳга қаратинг, оёғингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изларига босинг! Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ислом ўлкалари бу асрда буткул куфр қўлига ўтди. Мовароуннаҳрни ўрис босди. Бобурийлар салтанатини инглизлар эгаллаб олди. Усмонлиларни -да, иқтидордан кетказдилар. Шимолий Африка ерларини истибдодга тортдилар. Либя ерларига Мусоллини қўшини кирмишди. Умар Мухтордек зотлар италиён босқинчиларига қарши туриб, уларни титратиб юборди. Туркистонда эса худосиз советларга оёқда турган зотлар ушбу Шермуҳаммадбек каби шерлар эдилар. Минг йилда тикланган салтанатларни душманга топширдик, энди уни қайтариб олишга биргина Шермуҳаммадбек ёхуд биргина Умар Мухтор кифоя этгайми, ўғил?

– Ота юртимизнинг аҳволини қандай баён қилай, бейим? – деди Иброҳим изтироб ила. – Қадим Бухоро, Самарқанд, Хўқанд, Хива динсизлар қўлида қолди. Гитлерга қарши урушда юз минглаб йигитлар ўрис томондан жангга чиқиб, ҳалок бўлдилар. Ҳозир давлатни коммунистлар бошқармоқдалар. Оддий халқ даладан чиқмайди. Советнинг чўнтаги учун ишлайди, бироқ ўзи буни билмайди. Дин таъқиқда. Мусулмонлар ҳам қора меҳнатдан бош кўтармайдилар. На илм, на ирфонни билмаслар! Орифларнинг бағри қон. Заифлик ила Аллоҳга дуо этишдан бўлак иложимиз қолмади. Кошки, дуо қилсайдик! Мени энг қўрқитгани шуки, халқ ҳуррият, эрк нелигини мутлақо унутдими экан! Бутун Туркистон ўз номини қўйиб, ўз Роббисини эсдан чиқариб, босқинчи ўрисга ҳамд айтади, Ленин аталмиш тоғутни зикр этади. Бутун миллат руҳи ўлдирилган, фикратсиз қолдирилган қуллар тўдасига эврилмиш, гўё! Аллоҳ ўз ҳикмати ва марҳамати ила бу диёрга Ислом неъматини қайтармаса, ҳуррият нафасини етказмаса, чиқиб бўлмас ботқоққа чўкдик.

– Мен ўлишим керак... – деди жавоб топа олмагач. – Ер юзида менга жой йўқ. – Шафиқа, инсонларнинг барчаси бир куни, албатта, ўладилар десам, ишонасанми? – сўради Розия хоним. – Албатта, – деди Шафиқа. – Сен-чи? Сен ҳам ўласанми? Ёки ҳамма ўлиб, биргина сен тирик қолиб кетаяпсанми, Шафиқа? Ё ўзингни денгизга отмасанг, ўлмас экансанми? – Йўқ, нега... – Шафиқа тараддудланиб қолди. – Ер юзида қанча инсон яшаяпти, биласанми? – Саккиз миллиардга яқин... – Ўшаларнинг ичида энг бахтсизи сенмисан? Шафиқа бир неча сония жим бўлиб, сўнг секин шивирлади: – Билмайман... – Ўзингни ўлдириш энг муҳим иш бўлса, нима ҳам қилардим, Шафиқа! – деди Розия хоним. Шафиқа жим. Югуриб хонадан қочиб чиқар эди, бироқ мадори йўқ. Розия хоним эса Шафиқанинг кўзига қаради: – Кенжа қизим сен билан тенг. Агар қизимнинг ўрнида бўлганингда сени, албатта, жазолардим. Қандай жазолайман, биласанми? Сув тўлдирилгани идишга юзингни босиш керак! Жон бериш осон, деб ўйлаяпсанми? Ўн сония нафас ололмасанг, қандай азоб чекишингни биласанми? Билмайсан! Жон бериш энг буюк азобдир. Ўлимдан кейин ҳаммаси тугайдими? Иймонинг қаерда? Охиратга бўлган иймонинг қани? Қабр азобига иймонинг қани? Шунчалар заиф бўлурми муслима?! Дунё ҳаёти охират қошида бир нафасдир! Бир нафасдан ҳам қисқадир! Бир нафасни жонингни қатл этиб, абадий азобга айирбошлайсанми?

Хато қилиш Одам атодан мерос, Шафиқа. Тавба қилиш ҳам унинг суннати. Роббисининг қошига синиқ қалб ила бориш беайблик давоси ила боришдан кўра яхшироқдир, иншаАллоҳ. Надомат ханжари қалбингга нақадар чуқур ботганини Аллоҳ билгувчи. Бу жароҳат қалбингни Аллоҳга буткул таслим этсин! Билурмисан, ҳидоят йўлини топиш унда юришдан оғирроқ, зотан, шайтон ҳамиша у йўлдан оздирмоқ қасдида. Бугун биз дажжол маданияти даврини бошдан кечирмоқдамиз. Дажжолнинг бир кўзи бор. Дажжол маданияти инсониятни бир залолат ботқоғига ботирди. Бундан қирқ йил олдин ҳар бир халқнинг ўз урфи бор эди. Ўз қоидаси, ўз либоси, ўз нияти, ўз тақвоси бор эди. Бугун дунёнинг ҳамма халқи бу бойликни бой берди. Ҳеч бир миллатнинг аслияти қолмади. Одамзод ўз аслиятидан юз ўгирди. Ўз илдизидан узилди. Аслиятда қоламан, деганларни қолоқ дейиш урф бўлди. Аслиятга талпинганларни душман, деб билиш қоидага айланди. Бугун Ер юзининг қайси нуқтасига қадам босма, бир хил нарсани кўрасан: инсоният ечинишга, семиришга, еб-ичишга, кайфу сафога муккасидан кетганлар Ер юзини эгалладилар. Ҳеч бирида муқаддас эътиқод йўқ. Эрнинг аёлдан, аёлнинг эрдан фарқи қолмади. Катта ва кичик орасидаги ҳадлар барбод бўлди. Бу шайтон ўйини, бу дажжол маданиятидир. Одамзоднинг аслияти – Аллоҳга бўлган комил иймондир

Иброҳим Ёрқин Шермуҳаммадбекдан сўради: – Бейим, Туркистон мужоҳидлари ўрисга, ўриснинг кофирига нима учун таслим бўлдилар? Ҳамиша шу азобли тарихимиз ҳақида ўйлайман ва бу ўйлар менга тинчлик бермайди... Шермуҳаммадбек хўрсинди. Эҳсон афандига қараб деди: – Келажак авлод, албатта, шу саволни беришини билардим. Бу сўровга жавоб бериш осон эмас. Инсон қошида осон эмаски, Роббимиз терговида қандай жавоб беражакмиз? Ахир, биз миллат ва дин ҳимоясини елкамизга олиб эдик. Ҳолбуки, курашни бой бердик. Қанийди, авлодларимизга Аллоҳнинг бизга берган нусрати ҳақида хотиралар қолдирсак! Йўқ, биз юракнинг қоп –қора қони томчилаб турадиган бир аламли ҳикояларни, қалбларни ўртайдиган мағлубият тажрибаларни баён этишга мажбурмиз. Баён этайликки, болаларимиз биз тушган чоҳларга қайта йиқилмасинлар, балки у чоҳлардан қутулсинлар. Биз борган тиканларни босиб, зулм дарахтларини қонлари ила суғормасинлар, золимларнинг чангалида шоқолнинг тиши орасига тушгандек ингранмасинлар! Иброҳим, айтажагим сўзларни нақш каби қалбингга жо эт. Бу сўзларни фарзандлар билмоқлари лозим, шубҳасиз. Кўп хато қилдик. Биринчи хатойимиз ғафлатимиз эди. Ўрис юртимизга келганида дунёда не бўлаётганидан бехабар эдик. Қудратли давлатлар Ер юзини ўзлари учун томорқа каби бўлишиб олаётганларини ҳеч биримиз билмасдик. Ватанимиздаги бойликлар ҳисобини биз билмасдик, душман билар эди. Биз билсак -да, уни қандоқ истифода этиш илмидан бебаҳра эдик. Ҳаётимиз ўзаро жиққамушт ўтди. Сен сарт, сен тожик; сен қиёт, сен қўнғирот; сен найман, сен уйғур деб баҳслашдик. Кошки, илм ила баҳслашсак! Кошки, тақвода мусобақалашсак! Йўқ, биз тўй қилишда тенгсизмиз. Биз ғийбатда кучлимиз. Мансабпарастликда ғайратлимиз. Ҳолбуки, инглизлар, французлар, немис ва руслар Ислом салтанатларини емириб келар эдилар. Жаннатмакон Осиёни жаҳаннамга эвирдилар. Ундай эмас, аслида, ўзимиз ўзимизга гўр қазидик. Оврупода милтиқ, замбарак, снаряд билан жанг қилганларида, биз камон ва қилични чангалладик. Овупо, Амирқо ўз ҳаётини тартиблаш қайғусида қонунлар ёзар эканлар, биз минг йиллик қонунларимизга тупурдик. Ғайридинлар қонунни у асосда яшамак учун тузсалар, биз ўз мукаммал коидаларимизни амал этмаслик қасдида буздик. Ғайридинлар, кофирлар Ислом дунёсини ер билан яксон этишни режалаштирдилар. Подшоҳларимиз ўриснинг подшоҳига қуллик ва қуллуқ қилиб, совға –салом билан югурдилар. Улуғ деб билганларимиз юрт деб, миллат деб, дин деб ғам чекмаганларидан сўнг биз эрйигитлар, бўзйигитлар қўлга қурол олдик. Ўрисга билганимизча қарши чиқдик. Бироқ бизда на ҳарбий илм, на эътиқодий бир таълим йўқ эди. Устоз деб борганларимиз қўрқдилар, дўст деб ўйлаганларимиз сотдилар. Бизнинг ягона мақсадимиз юртдан кофирни ҳайдаб чиқармоқ эди.

Чолни тинглай туриб, ҳукмни мен бера олмаслигимни эсладим. Менда илм бўлмаса! Тўғри, Қуръондан бир неча порани ёд олганман. Сўфи Оллоёрни ўқиганман, лекин қози эмасман-ку!

– Яхши, мулла бува, – дедим. Вақтим зиқ, тезроқ ҳукм зарур. – Бир ўғрини келтиришибди. Шариат билан ҳукм чиқариб беринг. Имомнинг кўзи ўйнаб кетди: – Ундай қилолмайман! Ундай қилолмайман! Мен жуда ҳайрон қолдим. – Нимага, мулла бува? – сўрадим. – Болшовойлар эртага қайтса, додимни ким эшитади? – кўзи чақчайди имомнинг. Ғазабим қайнаб кетди. Белимдаги тўппончага беихтиёр қўлим югурди. Бироқ олмадим. – Ҳой, мунофиқ! – деб қалтираганча унинг ёқасидан тутиб силтадим. – Менга қара, пакана! Худодан қўрқмасдан кофирдан қўрқасанми? Кофир қайтиб келмайди! Билдингми? Келмайди!

Мушриклар “Ла илаҳа иллаллоҳ” демадилар, чунки Аллоҳга сиғинмоқ ила нафсларининг хоҳишларидан юз ўгиришга мажбур бўлишларини улар биздан теранроқ тушунган эдилар. Бугуннинг мусулмонлар иймонга олиб киражак калималар моҳиятига Макканинг ўша мушриклари қадар ҳам назар сола билмаймиз. Исломга бир шакл ўлароқ боқдик. Унинг ичига қизиқмаймиз. Қалбингни тарбиялаб, руҳингни кирлардан поклайдиган Исломни эмас, қонунғғқоидалардангина Исломни ушладик.

Аллоҳнинг буйруқлари, таъқиқ ва ижозатларидан каттароқ кенглик йўқ, эркинлик, ҳуррият йўқ. Буни иймон эгалари кашф этадилар, холос. Аллоҳ иймон келтирган ва ҳидоятланган ҳар бир одамга ўз амрларини жуда осонлаштириб беради. Лекин шайтон бошқаларнинг кўзига Аллоҳнинг шариатини оғир ва қийин кўрсатади.

– Ўлим охират учун эшик кабидир. Ҳар қандай нафс бу эшикдан ўтишга мажбур. Истаганлар ҳам, истамаганлар ҳам Аллоҳнинг қадарига мувофиқ ҳолда, шубҳасиз, ўлим шарбатини ичади. Ўлим биз учун узоқдаги бир манзил сингари туюлади, афсуски, бу энг катта нуқсонимиздир. Ўлим қош ва қовоқ қанчалик бўлса, бизга ана шу қадар яқиндир

Розия хонимнинг кўп такрорлайдигани: “Биз гўзал ўлимга тайёргарлик кўриш учун яшамоқдамиз”, – эди. Хоним деярли ҳамиша рўзадор эди. – Шуни билки, Шафиқа, Аллоҳнинг дини инсоният учун осонлик ва ҳаловат динидир, – дер эди Розия хоним. – Мусулмоннинг ҳаётида қийинчилик бўлиши мумкин эмас. Чунки Аллоҳ менинг амрларимни бажариш ҳидоятланганлар учун катта иш эмас деб айтган. Модомики, дин арконларини бажаришда биз қийинчилик топаётган бўлсак, бизнинг айбимиз.

– Шафиқа кетгач, – деди Фотиҳ Карим бир изтироб ила. – Уни ҳаддан ортиқ яхши кўришимни англадим. Шу қадар яхши кўрибманки, унга бўлган муҳаббатим қалбимни буткул эгаллаган экан. Мўминдан у нимани кўп севса, олиб қўйилган.

Ташқаридан келаётган бало нақадар улкан бўлса, ичимиздаги офат ундан икки баробар улкан эди.

«Шермуҳаммад, – деб давом этди амир. – Муҳожиротда йилларки, рўзадорман. Ислом кишварини кофирга бой берган бир амирнинг бу дунёда тўйиб овқат емоққа ҳаққи йўқ, зотан. Очлик руҳингни тозалайди. Ўзгаларга кўринмаган сарҳадлар сенга кўринади. Мен бу сарҳадларда ана шу айтганларимни идрок этмоқдаман»

Замон ўзгарди, одамлар ўзгарди. Ер шари бўйлаб бир шамол эсарди, гўё. У шамол қайси инсоннинг танасини силаб ўтса, ўша инсон фақатгина роҳат ва фароғат мухлисига айланди. Роҳат ва фароғат олий қадрият мақомига кўтарилди. Инсоният қизиқ томошаларни, ёқимли оҳангларни, мақтову фахрни, лаззат ва ҳузурни, нафис қомат ва гўзал чеҳраларни, эҳтиросли нафас ва туганмас шодлик талабгори бўлиб қолди. Ҳаёт шу талаб устига қурила бошланди, мақсадлар, ниятлар фақат шу манзилларга қанот қоқди. Ўтмишнинг руҳоният оламидаги софлик ирсиятини сақлаган илдизлар қирқилди, замин ҳаёти томири қуриб, шамол ўйнаб юрган қоқшол дарахт қиёфасига кирди. Ҳамма янги ранг излайди, янги шакл қидиради, эски ранглар зерикарли, қадим шакллар кераксиз, гўё. Ранг ва шакллар аҳамиятга айланди, унинг ичи унутилди. Ҳаракатлар маънодан, сўзлар ҳақиқатдан айрилди. Замон ана шундай ўзгарди. Аждодлар орзуси авлодлар наздида қадрсизланди. Аждодлар йўлидан юрилмай қўйди. Юрилмаган йўлни тикан босди. Насллар тўда –тўда бўлиб ҳар томонга сочилдилар -да, юраётган жойларини

Камеранинг қоидаларини билиб ол: Худо, пайғамбар дейиш мумкинмас, дуо, намоз таъқиқланади. Пичирлаб дуо қилсанг ё ишора билан намоз ўқисанг, ўзингдан кўр! Таҳорат олиб юрма! Юзингни ҳам, оғзингни ҳам, қўлингни ҳам бир марта ювишга рухсат. Овқатни чап қўлда ейсан!

– Қуръонда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Биз сизларни хавф-хатар, очлик, молларингизга, жонингизга, меваларингизга зиён етказиш билан имтиҳон қиламиз. Сабрлиларга хушхабарлар бўлсин! Улар бошларига мусибатлар келганда: «Биз Аллоҳникимиз ва, албатта, Унга қайтажакмиз!» дейдиганлардир. Уларга Роббиларидан нажот, раҳмат бор. Улар ҳидоят топганлардир!» Бу Бақара сурасидаги ояти каримадир. – Имтиҳон шундай оғир кечди биз учун, бироқ тоқатимиз уни кўтарди. Сабр қила олдикми, йўқми, билмаймиз, – деди Зайнаб хоним Анжелинага. – Ислом ягона яратган зот Аллоҳга таслим бўлиш динидир. Инсон, нафақат, Аллоҳнинг амру фармонларига, балки, тақдирига-да, таслим бўлмоғи лозим. Ана шундай мусибатлардан чин таслимият, чин иймон ўртага чиқади, ўзини намоён этади. Аллоҳ, шубҳасиз, нажот беради, ўз раҳматини ёғдиради, мусибатни мўмин учун енгиллаштириб қўяди, мусибат устидан мусулмонни музаффар айлайди. Бироқ мусибатни соғинмаслик лозим. Мусибат тиламаслик шарт. Аллоҳга дуо ила ёлвориб, ҳамиша нажот ва нусрат сўрамоқлик даркор. Зотан, мусибатлар бир тиғ, у кесган жойнинг чандиғи, албатта, сақланади.Анжелина Зайнаб хоним суҳбатидан сўнг чиндан паришон бўлди. У ўзи турган бу яшил маскан, суҳбатлашаётгани одамларнинг тарихида бу қадар улкан фожиалар борлигидан бир ҳайрат баробарида қўрқувга тушиб юраги орқага тортса, шунча йўқотиш ва изтироблардан кейин ҳам қаддини тик тутиб, ибодат тўла нурли ҳаётини Роббисига шукрона ила кечираётганларидан уларга эҳтироми кўпаярди

«Тақдирнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдандир! – дер эди хаёлан ўзига Абдуллоҳ. – Аллоҳдан келадиган ҳар қандай қадар ишига рози бўлиш банданинг адабидир. Аллоҳим, менга хайрлар йўлла! Мени ношукурларинг сафидан айлама, Роббим! Иймонимни саломат қил, агар Сен ёрдам бермасанг, менинг ҳолим вой! Аллоҳим, гуноҳларим беҳад кўп! Мени кечир ва бошимдан бу мушкулотни кўтар!»

– Европада Европа халқи учун ҳуррият бор, адолат бор, – деди Мубина хоним, яъни собиқ Анжелина. – Ҳукумат тепасидаги сиёсатчиларнинг худбинликларини инкор этмайман. Бироқ халқ демократияга ишонади. Меҳнат ва иқтидор муносиб баҳоланади. Шарқ одами учун ғайритабиий туюладиган ўзсеварлик бу ерда жуда ҳам табиий. Кайфиятинг, хоҳишларинг, фикр ва сўзларингга ўзинг эгалик қиласан. Бошқаларда ҳам бу эгалик ҳуқуқи бор. Унга дахл қилмайсан. Ана шу бош қоида. Мен Шарқнинг мусулмонлар кўп яшайдиган ҳудудларида бўлганимда уларнинг Европа ҳақидаги қарашлари икки хил эканлигини кўрдим. Бир тоифа одамлар Европани нуқул танқид қилади. Ҳолбуки, уларнинг бирортаси бизнинг Ватанда яшамаган, саёҳат ҳам қилмаган. Бу танқид ҳукмрон ҳукуматнинг бир ёқлама мафкурасининг меваси, холос. Бундай мафкуралар, одатда, миллионлаб одамларнинг манфаати, эркини ҳимоя қилмайди, балки, давлат тепасидаги гуруҳларнинг шахсий фаровонлигини таъминлайди.

Кейинроқ Ислом тарихини батафсил ўрганиб, биздаги бу эркинлик Ислом таълимотининг асоси эканлигини кўрдим. Гап шундаки, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги Абу Бакр, Умар, Усмон, Али розияллоҳу анҳу даврларида уларни, жамиятнинг саъвияли инсонлари, агар адолат қилмасанг, сени ўлдирамиз, деб огоҳлантиришган. Оддий одамлар давлат раҳбарининг қарорига, агар унда хатолик бўлса, эътироз билдиришган. Бу учун ҳеч ким қораланмаган, аксинча, олқишланган.

Европага нисбатан шарқликларнинг яна бир муносабати буткул тақлиддан иборат. Кўп Осиё одамлари парвоналар чироққа қандай талпинса, Европага шундай талпинади. Европага эргашади. Ажабланарли жиҳати шуки, осиёликлар ҳам, шарқликлар ҳам Европага энг биринчи бўлиб, кийинишда, маиший турмуш услубларида тақлид қилишади. Шахсан, бу менга бироз эриш туюлади. Ахир, Европа халқи очиқ кийинса, столда овқатланса, ички, интим ҳаётида қандайдир қоидаларга амал қилса ёки бир жинсли никоҳни тасдиқласа, шуларни бутунича қабул қилсангиз, Европадек тараққиётга эришиб қолмайсиз-ку! Мен ўз ўлкамнинг Ер юзининг бошқа ҳудудларидан устунлигини тақлиддан йироқлигида, одамлари ўз ичидагини борича тақдим этишида ҳамда инсонлар ўз миллатдошлари устидан ҳукм юритишга интилмасликларида, деб биламан. Чунки шу асосида ҳамма ютуқни қўлга киритиш мумкин. Осиё мусулмонлари эса аксинча: улар, нима учундир, қудратлиларнинг хоҳиши учун яшашади, бошқаларнинг олдида муте ҳолда турадилар, ошкор этолмаган истакларини пинҳона амалга оширишга уринишади.

Хулосам шу бўлдики, Бобуршоҳнинг қудрати Ислом экан. Ўн икки минг лашкар билан юз минг қўшин қаршисига чиқиш учун, ўйлаб кўринг, инсон ким бўлиши керак? Ёки бу қандай одам бўлиши мумкин? Ёки ўн икки минг одам юз минг кишилик қўшин билан жанг қилишга рози. Уларни қандай қилиб бу йўлга бошлаш мумкин, ахир? Ўн икки минг инсон юз минг нафар аскар рўпарасига чиқар экан, уларни қандай ишонч воситасида тарбияланган экан? Мени шу лол қолдирди. Энг ҳайратланарлиси, ана шу ўн икки минг юз мингни тор-мор қилди. Аминманки, Бобуршоҳ ҳам, унинг қўшини ҳам ўлимни бўйинга олиб урушга чиққан эдилар. Улар бу урушда ўлиш орқали дунё ҳаётидаги неъматлардан кўра улкан неъматга эришмоқларига инонмаганларида бу йўлга азм қилармидилар? Йўқ. Улар учун урушнинг натижасидан кўра урушнинг Мақсади қийматли бўлгани аниқ. Ана шу Мақсад уларни музаффар этди. Бу Мақсадни Бобуршоҳ ўз қалбига жо этиб, лашкарини ҳам шу Мақсад кучи билан майдонга олиб чиққан эди. Мен бу Мақсадни Аллоҳнинг розилиги бўлганига ишонаман.

Мусулмонлар мавзеси бошқа кўчалардан ажралиб туриши сезилди: тозалиги, тартиби, одамларининг юриш-туриши ғайридин ҳиндлардан фарқли, албатта.

– Шундай, қонунга кўра тушунтириш хати ёзилади, – деб тушунтирди адвокат. – Унутманг, Абдуллоҳбей, бу хат жиноий ишнинг юраги ҳисобланади. – Тушундим, – деди Абдуллоҳ ва: “Бисмиллаҳ”, – дея ёзишга киришаркан, ичида дуо ўқиди: «Робби ишроҳли содри, ва яссирли амри, ваҳлул уъқдатан мин лисани, яфқоҳу қовли». Абдуллоҳ ўқиган бу дуо Тоҳа сурасининг 25 – 26-оятидир. Айтиладики, Мусо алайҳиссалом фиръавн ҳузурига Аллоҳнинг амрини бажармоқ учун – Тавҳидни етказмоқ учун йўл олди. Ва мазкур дуони ўқиди: “Роббим, Ўзинг қалбимни кенг қилгин, ишимни осон айла! Тилимдаги тугунни еч: сўзимни англасинлар!” Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий йўли ила Мусо алайҳиссалом қиссасини билдирди, Мусо алайҳиссалом ўқиган буюк дуони ўргатди. Қуръоний бу дуо катта ва мушкул иш қаршисида турган ҳар бир мўмин учун Аллоҳга ёлвориш, Ундан ёрдам сўрашнинг энг тўғри, энг ишончли йўли бўлиб қолди

– Исломийлар ҳам одамми? – деб сўради Кичкина. У саволни шундай бердики, Айдар ҳам, Найнов ҳам кулгидан ўзларини базўр тўхтатишди. – Одам, албатта, ўзимизнинг уйғур улар ҳам, – деб жавоб берди Айдар. – Фақат таши одам, ичи ҳайвон. Ваҳший. Одамхўр. Қонхўр. – Йўғе! – деди кўзларини катта-катта очиб Кичкина. Айни пайтда у ҳам, Айдар ҳам ўзларининг одам ўлдириб, қамоққа тушишганини унутгандилар, гўё. Исломийлар, уларнинг наздида, одамхўр, бу жиноятчи қотиллар эса қанотсиз фариштанинг ўзгинаси!

– Уларни қаттиқ қийнашади, чунки улар шу қийноқларга лойиқ, – деди ишонч билан Айдар. Сўнг мароқ билан гапиришга киришиб кетди. Шундай мароқ билан гапирдики, бирор гапини у шу қадар лаззатланиб айтмаган эди. – Исломийларни азоблаш терговда бошланади. Уларнинг думи жуда узун. Биттасини қўлга олсанг, мингта шериги чиқади исқиртларнинг. Терговда товонига уришади. Елимхалта кийдиришади, аввал қўлидан, кейин оёғидан осиб, калтаклашади. Бошидан осса ҳам бўларди, хахахаха! Агар шерикларини айтмаса, жиноятини тан олмаса, оёғининг орасидаги иккита тухумини айлантириб, қаттиқ ип билан боғлашади, у ипни эса калта қилиб, орқасига кишанланган қўлининг бармоқларига улашади. Қани, кейин ҳам жиноятга иқрор бўлмай кўрсин-чи! Иқрор бўлади, онасини эмиб ётган пайтидан бошлаб, сўнгги нафасигача бўлган ҳар дақиқани эслаб, терговчига сайрайди. Яна бир йўли: уларнинг орқа тешигига елимтаёқ тиқишади. Ёки миршабтаёққа аччиқ қалампир ёки ёпишқоқ елим суриб қўйилса, нима бўлади, биласанми? Дод, дейди-да! Терговда уларнинг қовурғалари, оёқғқўли, бурни синиши, боши ёрилиши энг яхши қийноқ. Ана шунақа!

Ҳозир жамлоқларда бир миллион маҳкум сақланади. Беш юз минги исломий. Қолган беш юз минг айбсиз ўтирибди. Чунки исломийларни бошқариш учун биз каби тарбияли одамлар керак. Шунинг учун, кўчада миршаблар ҳар ойда йигирмата одамни, албатта, қамаши керак. Шунга мажбур. Бунга эса исломийлар айбдор.

Диним ҳар муслим ва муслимага илм олишни фарз этган. Ислом оламидаги аёлларнинг фаҳму фаросати, илму маърифати туфайли ҳам Ер юзини забт этган, инсониятга нажот йўлини етказган даҳолар, улуғ фотиҳлар, буюк мутафаккирлар етишиб чиқдилар, – деди Сабринисо хоним келинига тайёр ҳолвани бериб юбораркан. – Аёлнинг ички дунёсидаги ғайритабиий қувватни инкор этмаяпман. Менинг эътиқодим шуки, номаҳрам эрлар орасида юрган аёл жуда катта йўқотишларга йўлиқади. У, аввало, ҳаёсидан айрилади. Аллоҳ беркитишни буюрган аъзоларини бегона эркакларга кўз-кўз этиб, Роббисини норози қилади. Онаси очиқ болдир ва сонлар, яланғоч елка, ўралмаган бўйин, рўмол бош билан, шаҳват уйғотувчи атирлар сепган ҳолда бегона эрлар орасида юрганини кўрган ўғиллар мардликни, рашкни, ҳамиятни бой беради, қизлар эса оилага меҳр беришдек ички, табиий савқдан айрилиб, умрини кўча учун зийнатланиб ўтказади. Қаранг, бугун йигитлар хотинчалиш, қизлар эркакшода! Чунки жамиятда номаҳрам эр ва хотинлар аралашиб кетди. Аёллар ўз салоҳиятларини, ким бўлишларидан қатъий назар, исломий рухсатлар ҳудудида намоён этсин. Табиб бўлсин, олима бўлсин, тижорат қилсин, бироқ Аллоҳнинг чегараларини бузмасин. Ҳозир одамларга бу тўғрида гапириш жуда ҳам эриш туюлади. Ҳатто, мусулмонлар бу қонунни қабул қила олишмайди. Аёллар эркини бўғяпсанми, дейишади. Ўрта асрларда ёки ғорда яшашни истайсанми, дейишади. Ундай эмас, ҳар қандай муслима ўз қобилиятини Аллоҳнинг амрига мувофиқ юзага чиқарсин, кучини эр, фарзанд ғамхўрлиги ва бошқа мусулмонларнинг манфаати учун йўлласин. Шунчаки, тирикчилик ёки зерикмаслик учун ишлайдиган ҳар қандай аёлга, айниқса, муслималарга ачинаман.

– Эй марҳаматли Роббим! Сен Улуғсан! Сен Буюксан! Сен иззат соҳиби бўлган Азизсан. Бошқаларга иззат берадиган ал-Муизсан. Қалбимдаги ҳар бир ҳолатдан хабардор ал-Хобирсан. Менинг ич-ичимни кўриб турган алБасирсан. Сўзларимни ҳаммадан кўра яхшироқ эшитадиган, ҳеч бир кимса мени эшитмаса-да, тинглай биладиган ас-Самиъсан. Дардларимга даво берувчи ҳеч кимса йўқ, Сен аш-Шофиъсан! Марҳамат қиладиган бирор зот йўқ Сендан бўлак, сен ар-Роҳмансан! Гуноҳларимни кечирадиганим Сенсан! Ал-Ғаффорсан, ал-Ғофурсан, ал-Афуввсан! Дўстларим йўқ, Ер юзида бирор инсоним йўқ, бирор дўстим йўқ, сен ал-Валийсан, Сен – Дўстимсан. Сендан бўлак ёрдам берадиганим йўқ, сен ан-Насийрсан! Айбларим очилса, Сендан ўзга беркитувчим йўқ, Сен – ас-Сатторсан! Қиёмат куни турилганимда жонимни қутқарадиган йўқ, сен Борсан, охиратда иймон келтириб, солиҳ амал этганларга раҳмат кўрсатувчи ар-Роҳиймсан! Ё Аллоҳ! Эй, абадул абад 136 Тирик бўлган ал-Ҳайй! Эй, абадул абад ўлмайдиган, ухламайдиган алҚайюм! Эй жонларни оладиган ал-Мумийт! Эй жон бахш этадиган алМуҳйи! Эй, ҳар ишни ҳикмат ила қилувчи ал-Ҳакийм! Эй, кофирларнинг куфрига, мушрикларнинг ширкига сабр этувчи ас-Сабур! Эй, ҳар бир ишни юмшоқлик ила адо этувчи ал-Ҳалийм! Эй, ҳеч нарсага беҳожат бўлган, мукаммал, бошқаларнинг ҳожатини раво этгувчи ас-Сомад! Эй, гуноҳлари кўп бандаларини афв этиб, дўзахдан омон сақлаб жаннатларга киритувчи алКарийм! Эй, барчага саломатлик ато эутвчи ас-Салом! Эй, ҳамиша ҳар қандай нуқсондан, балолардан саломат бўлган ас-Салийм! Эй кофирларга қаҳр қилгучи ал-Қаҳҳор! Эй, жонларни қабз этувчи ал-Қобийз! Эй барча иш қўлида бўлган, раҳмлиларнинг раҳмлиси, карамлиларнинг карамлиси, адолатлиларнинг адолатлиси бўлган Зот! Золимларни хор қилиб, мазлумларга нажот бергувчи Зот! Олаётган нафасимни, ўйлаётган ўйларимни, томиримдаги қоннинг юришини, қонимдаги ҳужайраларнинг ҳаракатини яратган ал-Бориъ! Ал-Холиқ! Сенинг мислинг йўқ! Сенинг тенгинг йўқ! Сенинг шеригинг йўқ! Сен нуқсонлардан пок! Сен камол топишдан поксан! Сен олийсан, Аллоҳим! Мен Сенинг бечораҳол, хаста бандангман. Хатоларимни санасам, саноғи йўқ. Гуноҳларимни эсласам, кўзимга дунёлар қоронғу бўлади. Ҳолбуки, Сенинг неъматларинг чегара билмас. Ҳолбуки, Сенинг марҳаматинг чексиз! Қошингдаман, Аллоҳим. Бошим ерда. Жоним қўлингда. Танамдан истасанг, жонимни ол! Бошимни уз, қонимни ерга оқиз, Аллоҳим! Сен берган тақдирга розиман. Сенга асло исён этмаслигим учун Ўзинг ёрдам бер! Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма! Аллоҳим! Душманлар қўлида мени хор қилма! Аллоҳим, иймонимни ҳамиша саломат сақла! Аллоҳим, иймонимни ҳамиша зиёда эт! Аллоҳим, ҳақ Сеникидир, менга ҳақни кўрсат, ҳақ томон йўлла! Аллоҳим, ботилни Сен яратгансан, Аллоҳим, кўзимга ботилни кўрсат, мени ундан четлаштир! Аллоҳим! Менда илм бор, на ҳикмат бор! Аллоҳим, менда хайр бор, на яхшилик бор! Аллоҳим, мендан фақат гуноҳлардан иборатман. Жонимга озор етса, уни қутқаришни истайман. Сенга тавба қилиб, тавбамга ҳамиша хилоф этаман. На тавбамда тутуриқ бор, на тақвойимда маъно! Аллоҳим! Намоз, дея ўқиганим ну хушуъ, на ҳузуъ! Аллоҳим! Закот, дея берганимда миннат! Аллоҳим, рўза, дея тутганимда ҳамиша маъсият! Аллоҳим, ҳаж, дея борганим бир саёҳати тижорат! Аллоҳим! Хайр ишларимни ўзимдан кўрдим, кечир. У ишларни менинг ишларим, деганим учун афв эт. Аллоҳим, ўзимга, ҳуснимга, қувватимга, нафсимга маҳлиё бўлдим, кечир. Аллоҳим, неъматларинг шукрини адо этмадим, кечир. Аллоҳим, Сени қўйиб, махлуқлардан қўрқдим, таваккални ташлаб, сабабларга ёпишдим, мени кечир. Аллоҳим, Аллоҳим, Сени унутиб, мен, дедим, кечир. Аллоҳим, на сўзимда ишонч, на кўзимда қувонч! Аллоҳим, на қалбимда тоқат, на жисмимда итоат! Турган битганим хиёнат, садоқатдан асар йўқ. Аллоҳим, чимдим ибодатимни тоғ, деб кўрдим. Тоғдек гуноҳимни бир заррадек билдим. Йўлингда машаққат чекишдан қочдим, ҳамиша нафсим учун омонлик истаб, йўлингга қурбон бўлишни 137 ўйламадим. Аллоҳим, мени ўз йўлингда қурбон эт! Бу қурбонликни Ўзинг қабул қил! Аллоҳим, кофирлар олдида мени залил этма, улар менга зулм этишларига йўл қўйма! Аллоҳим, хиёнаткорларни мендан узоқ тут, Ўз дўстларингни менга яқин айла. Аллоҳим, қўрқоқларни менга яқинлаштирма, жасоратлилар сафида эт! Аллоҳим, пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидан юргаз, унинг хулқи билан хулқлантир, Аллоҳим! Аллоҳим, ҳикмак соҳибисан, менга ҳикмат ато эт! Аллоҳим, менга офият бер! Аллоҳим, қалбимни Ўзингга бўлган иймон билан лиммо-лим айла! Аллоҳим, Ўзингга бўлган муҳаббатни, сидқни, итоатни бер! Аллоҳим, Ўзинга рози бўлмаган ишлардан мени сақла! Аллоҳим, Ўзинг рози бўлган ишларга мени йўлла! Аллоҳим, махлуқларингдан мени қўрқитма, Ўзингдан шундай қўрқитки, бу қўрқув қошида бошқа қўрқувлар йўқ бўлиб кетсин! Аллоҳим, Ўзингни шундай севдиргинки, бу севги қошида бошқа севгилар дош бера олмасин! Аллоҳим, дунё зийнатларига мени алдантирма! Аллоҳим, шайтон ҳийлаларидан мени ғолиб қил! Аллоҳим, нафсимнинг ёвузликларидан мени эмин сақла! Аллоҳим, ақлимни йўқотишдан, қалбимни бой беришдан сақла! Аллоҳим, тўймайдиган нафсдан эмин эт! Аллоҳим, ажалим чоғида иймонимни ҳамроҳ эт! Қошингга иймоним ила юзимни ёруғ бўлиб боришини насиб айла! Аллоҳим, бир он ҳам зикрингдан мосуво этма! Аллоҳим, фисқу фужурдан, фитна-фасоддан, мақтанчоқликдан мени омон сақла! Танимни соғ қил, вужудимни сиҳҳат айла! Фақирликдан асра. Бойлик берки, саховатим кўп бўлсин. Қалбимдаги ҳимматни баланд эт. Майдакашликдан асра. Қалбимда дунё ва ундаги нарсаларнинг бирортасига заррача ҳам майл қолдирма. Аллоҳим! Кибрли, такаббур бўлиб қолишимдан сақла. Аллоҳим, хокисор ва камтаринлик бер. Аллоҳим, менинг ихтиёримда ҳеч нарса йўқ. Менинг қўлимдан бирор иш келмайди. Аллоҳим, Сенинг азаматинг, жалолиятинг, қудратинг, буюклигинг чегара билмагани каби менинг заифлигим, гуноҳкорлигим, хатокорлигим, осийлигим чексиздир. Агар сен менга раҳм этиб, дардимга чора этмасанг, ҳалок бўламан. Иймонимни тақво ила зийнатла, ҳаётимни Ислом ила нурлантир! Сўзи гўзал, амал хунуклардан этма. Ҳақда мени собит қил, ботилга мойил этма. Аллоҳим, мени заифликдан чиқар, хорликдан қутқар. Аллоҳим, мени Ўзинг рози бўлганингга йўлла! Аллоҳим! Ота-онамга раҳм қил. Уларни Исломда, Иймонда, Эҳсонда айла. Рушди ҳидоятингдан қилча ҳам чиқарма! Уларнинг умрини узоқ, амалларини гўзал қил! Икки дунёларини саодат ила тўлдир! Аллоҳим, аҳли оиламга раҳм қил! Фарзанду зурриёдларимни адаштирма, уларни фитналардан омон сақла. Қалбларини иймон ила тўлдир, уларни ҳидоятингдан оғдирма! Аллоҳим, уларнинг ҳаётларига барокат, файз ато эт! Аллоҳим! Мусулмонларга раҳм қил! Сен ўзингга қулликни қасд қилаётганларнинг даражаларини кўтар! Кофирлар қўлида хор этма. Зулм кўраётган биродарларимга раҳм қил. Ҳақни гапиришдан ожиз, курашишдан заиф бўлган биродарларимга офият бер. Аллоҳим, адашиш йўлида бўлган мусулмонларга тўғри йўлни кўрсат. Аллоҳим, мусулмонлар орасини ислоҳ 138 эт! Аллоҳим, мусулмонларни фитналардан омон эт. Аллоҳим, мусулмонларнинг қалбларини ўзаро улфату биродар эт! Аллоҳим, мусулмонларнинг қалбларида бир-бирларига муҳаббатни зиёда айла! Улар бир-бирларини кўрганларида меҳр ила боқсинлар! Бир-бирлари учун жону молларини аямасинлар! Аллоҳим, мусулмонларни хорликдан қутқар, мусулмонларга қувват бер! Аллоҳим, Исломга нусрат ато айла! Аллоҳим, мусулмонларга ҳикмат, тақво, илм, гўзал хулқ, гўзал амалларни ато айла! Аллоҳим, Ер юзида мусулмонларнинг қўлини баланд қил! Аллоҳим, мусулмонларни Ўзинг ҳар қандай балолардан қўри! Аллоҳим, Ўзинг Зул Жалола вал Икромсан! Аллоҳим, Ўзинг ал-Ҳодийсан! Аллоҳим, Ўзинг анНурсан! Аллоҳим! Халқимга ёрдам бер! Ватанимни кофирлар қўлидан қутқар. Фарёд чекиб зиндонларда ётганларга ёрдам бер. Аллоҳим, бошимиздан зулмни даф айла! Агар Сен истамасанг, биз ҳеч нарсани истай олмаймиз. Агар Сен раво кўрмасанг, биз ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Аллоҳим, қалбим тўла хато, ақлим тўла хато, елкамда оғир гуноҳлар. Қалбимни на кибрдан, на кизбдан, на риёдан, на ужбдан халос этма олмайман! Аллоҳим, Ўзинг нажот бер! Аллоҳим, қиёмат куни Ўз соянгдан жой бер! Аллоҳим, савол-жавобимни осон қил! Аллоҳим, дўзах оловига мени ташлама! Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига мени раво кўр! Аллоҳим, жаннатинг ила менга раҳмат кўргаз! Аллоҳим, жаннатингда Ўз Жамолингни менга кўрсат! Аллоҳим, агар қалбимни юмшатмасанг, у тошдан кўра қаттиқ. Аллоҳим, қалбимга Ўзингга бўлган муҳаббатни солмасанг, у муҳаббатсиз музлаб ётибди. Аллоҳим, ҳидоят қилганингдан кейин нотўғри йўлга оғдирма! Аллоҳим, Сен неъмат берувчиларни энг яхшисисан! Ал-Ваҳҳабсан! Аллоҳим, бу дунёнинг ҳам, охиратнинг ҳам яхшиликларини мукаммал тугал қилиб! Дуоларимни қабул эт, эй оламларнинг Роббиси, Эгаси бўлган Аллоҳим!..”

Аслида эса қалбини истиғфор жаранги тўлдирди. “Аллоҳумма анта Роббий!” – “Аллоҳим, Сен менинг Роббим, парвардигорим, Тарбиячимсан!” “Лаа илаҳа алла ант!” – “Сен бошқа ибодатга сазовор бўлган бошқа илоҳ йўқдир!” “Холақтаний!” – “Сен мени яратдинг!” “Ва ана аъбдука!” – “Ва мен Сенинг қулингман!” “Ва ана аъла аҳдика!” – “Ва мен Сенга берган аҳдим устидаман!” “Ва ваъдика мастатоът!” – “Ва Сенга берган ваъдамга қувватим етганича, имконим борича, ўзимни бутунлай сафарбар этиб амал этмоққа тиришаман!” “Ауъзу бика мин шарри ма сонаът!” – “Қилмишларим: нохуш кирдикорларим, хатою гуноҳларимнинг ёмонлиги ўзимга етишидан қўрқаман ва ўша ёмонликдан қочиб, Сенинг паноҳингни сўрайман!” “Ва абуу улака би ниъматика аълаййа!” – “Сен, Ўзинг менга чексиз неъматлар ато этдинг! Беминнат берганинг барча неъматларни эътироф этаман, тан оламан!” “Ва абуу у бизан бий...” – “Сенинг қошингда, Сенинг кўзинг ўнгида, Сен кўриб турганинг ҳолда қилган барча гуноҳларимга иқрорман...” “Фағфирлий...” – “Аллоҳим, мени кечир!..” “Фа иннаҳу лаа яғфируз зунуба илла Ант!” – “Зотан, Сендан бўлак гуноҳларни кечиргувчи ҳеч ким йўқ! Фақат Сен маъсият ва хатоларни афв этадиган Зотсан!”

Ҳа, биз ўз хоҳишлари билан эмас, деб айтамиз, ҳолбуки, юз минглаб инсонлар ўн йилларки, тутқунликдан озод этилмагач, уларнинг онгида мустақил равишда ҳаёт қуриш, деган нуқта таг-туби билан батамом ўчиб ҳам кетган эди. Зотан, уларнинг тасаввурлари ва тафаккурлари бошларида қамчисидан қон томган бирор золимнинг туришини қатъиян тақозо этади. Бир миллион тутқун бир вақтнинг ўзида эркинликка қўйиб юборилса, улар ичидан бир неча юз мингги зиндонларга ўз ихтиёрлари билан қайтиб келишлари эҳтимол. Миллат шу аҳволга солинган эди. Йилларки, қўлдан кишан ечилмаса, бу хатарли эмас, бироқ онг кишанланса-чи?! Онг кишанлангач, қалб занжирбанд этилгач, миллат, албатта, ҳалок бўлади. Миллат Ер юзидан миллат сифатида ном-нишонсиз йўқликка юз тутади. Бир асрдан кўпроқ муддат зиндондан чиқарилмаган авлод зиндонсиз яшай олмайди. Улар қулдирлар. Тутқунлик узоқ давом этгани сайин қалбда эркка бўлган ташналик сўнади, ҳуррият истаги ўлади, озодлик деган сўз луғатдан чиқиб кетади. Бу инсон боласи учун, нафақат, бир инсон учун, балки Ер юзидаги Одамзод учун энг Улкан фожиадир. Бу фожиа олдида урушлар бахт, қон тўкишлар жаннатдир.

Нигор она титраб-қақшаб мурда ёнига тиз чўкди. Секин юзини очди: эри Хўжа Асқарнинг кулимсираган чеҳраси... Юзига қон теккан. Оқи кўпайган соч-соқоли, ажинли пешонаси, туртиб чиққан ёноғи – ҳаммаси айни дамда Нигор онага жуда нурли кўринди. Чиройли кўринди. Эрининг мурдасини кўрган ҳамон Нигор она қалбида енгиллик пайдо бўлди. У бунинг боисини англай олмади. Англай оладиган ҳолда ҳам эмасди. Бу енгиллик эридан қутулдим, деган ўй эмаслигини билиб турибсиз, албатта, бу енгиллик эрининг шаҳид мақомида кетганига бўлган ишончдан эди. Жилмайиб ётган ўлик, Нигор она наздида, Аллоҳнинг ҳузурида, албатта, шаҳиддир. Чунки жон бераркан, ўзининг ўлимдан кейинги мақомини кўрган Хўжа Али беихтиёр жилмайган. Жилмайиши асносида эса Азроил алайҳиссалом ҳалимлик ила унинг жонини суғуриб олган. Нигор онанинг қалбидан ўтган англам шу эди, аслида. Уни хотиржам этган ўй эди бу. Эътиқод эди бу.

Инсон ҳаётида шундай воқеалар бўладики, умрни беихтиёр икки қисмга ажратишга эҳтиёж туғилади: ғафлатда ўтган вақт ҳамда изтироб уйғотгач, бедорликда кечган ҳаёт. Бедорлик бутунича изтиробдан иборат. Буни моддият аҳли ҳис этмайди. Моддият аҳли учун қориннинг тўла бўлиши ва баданнинг турли рангли латталар билан ёпилиб туриши ёхуд очилиб туриши муҳим. Шунингдек, шу ҳолга бошқаларнинг ҳасад билан қарашлари ҳам заруратдир улар учун. Аллоҳ олдидаги масъулиятини ҳис этмайдиган бандалар ҳаёт мақсадларини ўта содда ва жўн кўрадилар. “Қорним тўқ, устим бут, таним соғ, тинч яшаяпман – менга бошқа нима керак?” деб ўйлайдиган тоифанинг миясидаги бу хаёлни ҳайвонларнинг миясидан ҳам топиш мумкин. Бу хаёл ҳайвонларнинг миясида инстинкт тилида ифодаланади, холос