June 27, 2022

Книга 41. «Оиша розияллоҳу анҳо».

Ҳозирги кунда, ёшларимиз ғарб одат ва ананаларига эргашмасдан, оилавий ҳаётларини Расуллулоҳ суннатига эргашган ҳолда барпо қилсалар ҳақиқий саодатга эришишлари мумкин.

Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг оилавий ҳаётлари, у кишининг завжаи муҳтарамалари билан бўлган муносабатларини ўрганиб, ўрнак олишлари жуда-жуда муҳим.

Қулимдаги китоб ёш қизларимиз урганиши керак бўлган Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳаётлари ҳақида бир бошидан баён қилади.

Китобда Оиша онамизнинг насл-насаблари, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам билан никоҳлари, уммат учун қилган ҳизматлари ҳақида ёзилган.

Бундан ташқари, Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир завжалари, уммат оналари ҳақида бироз маълумот берилган.

Мени энг кўп ҳайратда қолдирган боб Ҳазрат Оиша розияллоҳу анҳонинг саховатлари ва илмлари ҳақидаги боблар. Бундан ташқари, Оиша онамиз билан боғлиқ оятларнинг нозил бўлиш тариҳи баён қилинган бобларни катта қизиқиш билан ўқидим.

Инсон доимо тақлид қилишга, намуна олишга муҳтож, шунинг учун ҳам ўрнак оладиган инсонларни тўғри танлашни билиш жуда муҳим. Нотуғри ғояларни Ислом умматига сингдиришга ўринаётган инсонларга ҳавас билан боқаётган қизларни кўриб, ўрнак олишга энг лоиқ бўлган аёл ҳаётларини ўрганиш ҳар бир муслима қизга шарт деб ўйлайман.

Хулосаларим:

1) Оиша онамиз тўғилган вақт.

Оиша Фотима онамиздан етти-саккиз ёш кичик эдилар. Улар туғилган вақтда исломни қабул қилганларнинг сони саккиз нафар эди.

2) ОИША ОНАМИЗНИНГ НАСЛ- НАСАБЛАРИ

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз ислом даврида ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умму Рувмон бинти Амр розияллоҳу анҳоларнинг оиласида таваллуд топдилар. [Оталари ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бўлиб, Абу Бакр уларнинг кунялари, маъноси “ Бўталоқнинг отаси" деганидир. “ Сиддиқ ” эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан берилган сифат ҳисобланиб, ислом келмасидан илгари уларнинг исми Абдулкаъба эди. Умму Рувмон розияллоҳу анҳога уйлангач, улардан Абдураҳмон ва Оиша розиял лоху анхумлар туғилишди.

3) Хайрли унаштирув

Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васалламнинг энг яқин одамларидан айрилишлари сабаб ғамгин бўлиб қолганини кўриб турганлардан бири ҳазрати Усмон ибн Маъзуннинг аёллари Ҳавла бинти Ҳаким эди.

Ҳавла мўминларнинг ҳолатини жуда яхши тушунарди. Қолаверса, Хадича розияллоҳу анҳодан сўнг кизларининг етим қолгани, уларга бир она лозимлигини яхши англардилар.

Шу сабабли ҳам уларнинг кўнгилларида бир ният туғилди. Бу хайрли ниятни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга маълум қилмоқ учун уларнинг уйларига қараб йўлга тушдилар.

Ҳавла ҳовлига кириб келганларида Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам хаёл сурганча ўтиргандилар. Шунда Ҳавла уларнинг ғамгин ҳолларини кўриб:

- Эй Аллоҳнинг Расули, уйингизда Хадичанинг йўклиги шундай билиниб туриб дедилар.

- Ҳа, тўғри! Хадича умр йўлдошим, болаларимнинг онаси эди. Қачонки бирор муаммога дуч келсам у менга далда бериб олдинга юришга ундарди. У уйимнинг ва кунглимнинг бекаси эди- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам.

4) Бу сизнинг дунё ва охиратдаги аёлин гиздир!

Хадича розияллоҳу анҳо онамизнинг вафотларидан кейин анча ғамга ботиб юрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни туш кўрдилар.

Тушларида Жаброил алайҳиссалом келиб яшил рангли рўмолча кўрсатади. Унда ҳазрати Абу Бакрнинг қизлари Оишанинг суратлари бор эди.

-Бу сизнинг дунё ва охиратдаги аёлингиздир!- деди Жаброил алайҳиссалом.

Улар бу тушни бир неча маротаба кўр дилар.

5) БАХТЛИ НИКОҲ

Ҳижратнинг иккинчи йилида Бадр жанги бўлиб ўтди. Мусулмонларнинг ғалабасидан руҳланган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам шу кунларда Оиша билан қовушишни муносиб деб топдилар. Оиша аҳли байт билан Мадинага келганларида ота уйларига келиб тушгандилар. Бу уйда икки йил давомида яшадилар. Уларнинг тўйлари ва Набиййи акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига кўчиб ўтиши шаввол ойида бўлиб ўтди.

6) Уларнинг уйларида камдан- кам ҳолларда козон осилиб, таом пишириларди.

Кўпинча сув ва хурмо билан кифояланардилар. Баъзан кўшнилар олиб чиккан сутни ичардилар. Арпа унидан килинган нон ердилар.

7) Маҳр

Маҳр учун Оишага беш юз дирҳам берилди.

8) Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг кечки тартиблари.

Ҳуфтон намозини масжидда жамоат билан адо этгач, Оиша онамизнинг уйларига келардилар. Мисвоқ билан тишларини тозалаб, дарҳол уйкуга ётардилар.

Ярим кечада уйғониб, таҳажжуд намозини ўқирдилар. Кейин Оиша онамизни уйғотиб, биргаликда витр намозини ўкишарди. Тонг отишига яқин қолганда икки ракат намоз ўқир ва то муаззин бомдодга азон айтгунича Оиша онамиз билан сухбатлашиб ётардилар.

9) Оиша онамиз билан боғлиқ оятлар

Оиша онамиз билан боғлиқ бир қанча оятлар нозил қилинган бўлиб, улардаги масалалар фақатгина ўша давр одамларига тегишли бўлмай, бугунги кунда ҳам аҳамиятини оз бўлса- да йўқотмаган.

1. Ифқ ҳодисаси

2. Таяммум оятининг нозил бўлиши.

3. Бадбўй асал воқеаси

4. Нафакани кўпайтириш воқеаси.

10) " Халифаи рошидин" лар даврида

Ҳазрати Абу Бакрдан сўнг ҳазрати Умар ибн Хаттоб мўминларнинг халифаси бўлдилар. Бу вақтга келиб ислом оламида Оиша онамизнинг беқиёс ўринлари аста-секин билина бошлади.

Ҳазрати Умар ва бошқа кўпгина саҳобаи киромлар бирор иш мушкуллик туғдирса, Оиша онамизга мурожаат қилишарди.

Ҳазрати Умар онамизга алоҳида эътибор билан муносабатда бўлдилар.

Ҳазрати Умар ибн Хаттоб халифалик даврида Оиша онамиздан ташқари бошқадан фатво олишни ман қилганлар, уларнинг фикрларини жуда қимматли деб билганлар. Бу эса, шубҳасиз ҳазрати Умарнинг исломга нисбатан тўғри ва адолат билан ёндошишларидан эди.

Ўша вақтларда динга хурофотнинг аралашмаслигини энг катта омили ҳам саҳобийларнинг мана шундай диққат ва эътибор билан ҳаракат қилишлари сабабидан эди.

11) ОИША ОНАМИЗНИНГ ВАФОТЛАРИ

Оиша онамиз Муовия халифалик даврининг охирларида хасталаниб қолдилар. Бу вактда олтмиш олти-олтмиш етти ёш атрофида эдилар. Ҳижрий эллик саккизинчи йилнинг рамазон ойи эди.

Аҳволлари оғирлашгач васият килдилар. Ўша кеча хуфтон намозидан сўнг Бақий қабристонига дафн қилиндилар. Жаноза намозини ҳазрати Абу Ҳурайра ўқидилар.

12) ОИША ОНАМИЗ ТЎҒРИСИДАГИ ҲАДИСЛАР

Термизий ва Бухорий Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Зотус-Салосил аскарига бошлиқ қилдилар. Қайтиб келганда:

«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг қайсиниси сиз учун энг маҳбубдир?» дедим.

«Оиша», дедилар.

«Эркаклардан-чи?» дедим.

«Унинг отаси», дедилар.

«Сўнгра ким?» дедим.

«Сўнгра Умар», дедилар ва бир неча одамларни санадилар. Бас, мени охирларида қилиб қўймасинлар, деб, сукут сақладим».

13) Бир ҳадис устида иккиланиб қолсак, дарҳол Оиша онамиздан сўрардик

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади:

-Биз Расулуллохнинг саҳобалари бирор- бир ҳадис устида иккиланиб қолсак, дарҳол Оиша онамиздан сўрардик ва уларнинг бу масаладан хабардор эканликлари ни билар эдик.

14) Оиша онамизнинг саховатлари

Имом Молик «Муватто» китобида қуйидагиларни ривоят қиладилар:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо рўза тутиб ўтирган эканлар, бир одам таом сўраб келибди. Уйларида бир дона нондан бошқа нарса йўқ экан. Ходима аёлга:

«Унга нонни бер», дебдилар.

«Ифторингиз учун ҳеч нарса йўқ-ку!» дебди ходима.

«Унга нонни бер!» дебдилар Оиша розияллоҳу анҳо.

Ходима айтади:

«Шундай қилдим ҳам. Кечқурун эса бир одам бизга бир қўйнинг қўлини ҳадя қилди. Оиша розияллоҳу анҳо мени чақириб:

«Ол! Бундан егин! Бу сенинг нонингдан яхшироқ», дедилар».

Яна ‎имом Молик ривоят қиладилар:

«Бир мискин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига таом сўраб келди. У кишининг олдиларида узум бор эди.

«Ундан бир дона олиб, мискинга ‎бер!» дедилар.

У таажжубланиб, у кишига қаради. Шунда Оиша:

«Таажжубланяпсанми?! Бу донада неча зарра мисқоли борлигини биласанми?!» дедилар».

Кўриб турибмизки, Оиша онамиз нима қилиб бўлса ҳам, инфоқ қилиш пайида бўлган эканлар.