July 28, 2022

Книга 42. «Аллоҳ Севгиси» Маҳмуд Асъад Жўшон.

Китобдан Аллоҳга боғланиш, Аллоҳ билан ўртадаги муносабатни яхшилаш, Аллоҳ севгисига эришиш каби мавзуларни кутган эдим.

Аммо, китоб бир ёзувчи-олимнинг мақолаларини тўплами экан.

Мазкур тўпламда марҳум профессор Махмуд Асъад Жўшон домланинг ўтган асрнинг 1960-1980 йилларида турли газета, журнал ва йилномаларда эълон килинган мақола ва маърузалари жамланган.

Китобда замонамиздаги мусулмонларнинг ҳолати, ибодатларни мағзини билишга ундайдиган, Исломда сабр, тавба, дуо, илм, ахлоқ, тарбия каби мавзудаги кичкина мақолалар жой олган. Бир-икки айнан Аллоҳ севгисига бағишланган мақолалар ҳам бор, лекн асосан мавзулар бошқа.

Китобда ёзилган гаплар сизга қаратиб айтилгандек бўлгани учун, китобнинг ёзилиш услуби янги замон мусулмонларига насиҳат улароқ қабул қилса бўлади.

Тўғри, мақолалар қизиқ, инсонни тафаккур қилишга, иймонини янгилашга сабаб бўлади, аммо барибир китоб номи билан ичидаги маълумотлар унча бир-бирига мутаносиб эмас.

1) Яхшиликка сабабчи бўлса…

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобага:

“Сенинг ғайрат ва ҳаракатларинг сабабли бир кишининг ҳақ йўлга кириши, сен учун бутун дунё бойликларидан кўра фойдалироқдир ” дедилар.

Ислом динида агар бир кимса бирор яхшиликка сабабчи бўлса, ўша яхшиликни қилган инсон каби савобга эга бўлади.

2) ДУОСИ МАҚБУЛ КИШИЛАР

Баъзи кимсаларнинг дуоси рад этилмаслиги билдирилган. Булар:

• Ота- онанинг фарзандига қилган дуоси.

• Олимлар, шайхлар ва адолатли бошликнинг

дуоси.

• Зиёратига борилган хасталарнинг дуоси.

• Дардли мусулмонлар, ғариблар ва йўлчилар.

• Ҳаж ва умрага кетганлар уйларига қайтгунча килган дуолари.

•Мазлумлар (кофир бўлса ҳам, ҳар қандай зулмга учраган киши).

• Аллоҳни кўп зикр қилганлар.

• Мусулмон биродари ҳаққига дуо қилганлар.

3) Яна қайтиб кел!

“Эй Али! Бир гуноҳ иш қилдим, нима кили шим керак?"

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:" Тавба кил",

деди.

“Тавба қилдим лекин тавбамни буздим ”.

" Яна тавба қил".

“ Қачонгача тавба қиламан?"

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: “ Шайтонни мағлуб этгунингга қадар", деди.

Яна қайтиб кел, яна қайтиб кел, нима бўлсанг бўл, яна қайтиб кел! Кофир бўлсанг ҳам, ғайридин бўлсанг ҳам, бутпараст бўлсанг ҳам, яна қайтиб кел! Бу бизнинг даргоҳимиз ( илоҳий даргох) асло умидсизлик даргоҳи эмас! Ҳатто юз мартта тавбангни бузган бўлсанг ҳам, яна қайтиб кел!

4) Жиҳоднинг асл мақсади.

Исломда жиҳоднинг ғояси – жиҳод қилиш зарур бўлган вақтда ҳам бирор ерга эга бўлиш, у ерни босиб олиш, ҳокимиятига эга бўлиш, инсонларига зулм қилиш, шуҳрат қозониш, улардан интиқом олиш каби фаолиятларни таъқиқлайди ва фақатгина Аллоҳнинг розилигига етишиш учун тўғриликни, яхшиликни ва ҳақиқатнинг ҳукмронлигига сабабчи бўлишни илгари суради. Ислом динида давлатларни фатҳ этиб мулкларга эга бўлиш, инсонларни қул қилиш, баъзи ирқлар, қавм ёки қабилаларнинг бошқалари устидан ҳоким бўлиши ва зулм қилиши, адоват ва интиқом уруғларини сочиши ҳаром.

5) Аллоҳ севгиси.

Ҳақиқий мусулмон учун энг муҳим хусусият ва энг катта давлат бу Аллоҳни севиш ва Аллоҳ томонидан севилишидир. Бу мартабага эришиш ғояси ҳаётимизнинг энг муҳим ғояси бўлиши даркор. Инсоннинг ҳаёти давомида ўрганган илмлари уни бу мантиққа олиб бормаса, қилган барча ҳаракатлари фойдасиз бўлиб, ўзи учун маънавий зиён келтирган бўлади. Бу мухаббат Аллохнинг алохида бир икромидир. Демак, бу унинг Ўзидангина сўралиши лозим. Унга лойиқ бўлиш ва эришиш учун дастлабки одим-тавба. Тавба- нотугри йулдан тўғри йўлги қайтиш дегани. Яъни, инсон, аввало, маънавий зарар саналган гунохлардан этак қоқиб, ташию ичини поклаши, Аллохга йўналиб, ундан мағфират тилаши ва ёрдам кутиши керак. Маълумки, ғазабга сабаб бўлувчи ишларни қилар экан, кирли ва чиркин холатда экан, банданинг севиши ва севгисига жавоб олиши мумкин бўлмайди.

Иккинчи қадам тафаккур- тааммул ва атрофга ибрат кўзи билан боқмокдир. Инсон дунёга нима учун келганини, яшашдан максад ва ғоянинг нима эканини, ўлимни, ўлимдан кейинги ҳолатни, мавжудлигининг мохиятини, атрофидаги мавжудотларни ва ҳодисаларни тафаккур қилмоғи, ҳодисалар орасидаги боғлиқликни сезишга ҳаракат килмоғи лозим. Куръон буни барчамиздан талаб килади. Чунки ушбу чуқур фикрий фаолият бандани табиатдаги тенгсиз тизимнинг қурувчиси ва бошкарувчисига, сўнг олим ва кудратли буюк Яратувчига олиб боради Уни танитади, ҳатто унга мафтун килади. Бу севгининг давом этиши, табиийки, дастлабки боскичдаги итоат ва таслимият шартига боғлиқ.

У ҳолда Аллоҳнинг буюк муҳаббатига ноил бўлиш учун энг сўнгги расули бўлган Ҳазрат Муҳаммадни ўзимизга раҳбар деб билишимиз, уни якиндан танишга ҳаракат қилишимиз, унинг таълимоти ва суннатини яхши ўрганишимиз, тавсияларига амал қилишимиз лозим. Расулуллоҳни севиш Аллоҳни севишнинг шарти ва давомидир. Шу сабабли ҳадисда: “Бир киши мени ўз ота- онасидан ва бутун инсонлардан кўра кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўла олмайди" дейилади.

Энг асосий максадимиз илм ўрганиш, Куръонни диққат билан ўқиб, яхшилаб тушунишимиз, оламларга раҳмат бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўрнак хаётини ва суннатларини ўрганишимиздир.

6) Олимлар унвони.

Қуръонда кўп оятларида илм эгалари мақталган. “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир." “Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, уни динда олим қилур.”

7) Намоз бандани Роббисига ва фаришталарининг севгисига етказади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида намозни шундай мақтайдилар:" Намоз бандани Роббисига ва фаришталарининг севгисига етказади. Намоз Аллох дўстларининг ҳар доим киладиган одатий ишларидир, ирфон нуридир ва иймоннинг тамалидир. Қилинган эзгу дуоларни ва яхши ишларни амалга ошишига, инсон ризкининг баракали ва рухининг пок бўлишига сабабчи бўлади. Дунёга қарши курол, шайтон учун эса ҳам андуҳдир. Ўлим фариштаси ёнида эгасига шафоатчидир. Эгасининг қабрида нур ва остига тўшакдир. Қиёматга қадар эгасига шериклик қилади. Киёмат куни бошига соя, вужудига кийим бўлади.

8) Иймонли кишиларнинг кўпайишидан қўрқмаслик керак.

Диний туйғуларнинг қувватланишидан, иймонли кишиларнинг кўпайишидан қўрқмаслик керак. Бу қўрқув йиллар давомида қаршимизда турган ташқи душманларимизнинг ўртага қўйган ёлғон тушунчалардир. Жамиятимиз хақиқий диндор инсонларнинг самимий ватанпарварлик ҳаракатлари билан яхшиланади ва ривожланади.

9) Исломда поклик.

Ислом ташқи поклигига эътибор беради. Ҳақиқатдан ҳам ҳали маданият у қадар ривожланмаган эски даврларда ҳам боболаримиз поклик, соғлик ва гўзалликни таъминлайдиган чашма, ҳаммом каби тушунчалар билан жуда ҳам таниш эдилар.

Боболаримиз намозларини диққат эътибор ва ҳушу билан адо этишган. Намоз вақти кирганда ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ҳаяжондан титраб, ранглари оқариб кетарди. Бунинг сабабини сўраганларга:" Тоғлар, ерлар ва осмон тарафидан қабул қилинмаган омонатни, яъни, куллик бурчимизни бажариш вақти бўлди", дея жавоб берарди.

10) Мўмин банда жамиятда яхшилик қилгувчилардан бўлади.

Ҳар бир мўмин илойи калиматуллоҳга, яъни исломни юксалтиришга ҳисса қўшиши; диний ҳақиқатларни ёйиши, одамларга билдириши, исломни турли туҳматлардан ҳимоя қилиши; амри маъруф ва наҳйи мункарлар ўтказиши, ислом душманларига қарши маънан ва жисмонан курашиши ; жони билан, боши билан жиҳод этиши ; мол-дунёсини Аллоҳ йўлида хайрли ишларга сарфлаши ; мусулмонларга ҳар томонлама ёрдам бериши, уларнинг дардига шерик бўлиши, ғамларини ўзининг ғами деб билиши керак.

11) Охират-асл мақсад.

Ҳолбуки, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Кимда- кимнинг нияти (асл мақсади)охират (унга бенуқсон бориш) бўлса, Аллоҳ таоло унинг ҳаётини тартибга солади ; кўнглига тўқлик улашади ; мол-дунё эса унинг ортидан бурнини ерга ишқалай- ишқалай (мажбуран) келиб туради ».

12) Расуллуллоҳ уқиш ва ёзишни билмаганларини ҳикмати.

Маъноси:" Ундан олдин ҳеч бир китобни ти ловат килмас эдинг ва қўлинг билан хат ёзмас эдинг. Агар шундай бўлганида, ботил аҳллари шубҳага тушган бўлур эдилар. (Бу ўқиш- ёзишни билади, бирор китобдан ўқигандир, бирор устоз дан ёзиб олгандир, деб Куръоннинг илоҳий китоб эканлиги ҳақида шубҳага тушган бўлар эдилар)"

13) Отага фарзанд мехр-муҳаббат билан боқса.

Расулуллох саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:

"Ота фарзандига мехр- муҳаббат билан боқса, уни хушнуд қила олгани учун фарзандга бир қулни озод килганнинг савоби ёзилади ”. Сўрашди:" Эй, Аллоҳнинг Расули! 360 марта боқса-чи!"

Марҳамат қилдиларки: “Аллоҳу акбар" ( Албатта Аллоҳ сўнгсиз даражада буюк ва сахийдир. Ҳар бир боқиш учун алоҳида ажр берур).

14) Аллоҳ кимни хоҳласа, кечирур.

“ Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир ” ( Нисо сураси, 48- оят).]

15) Мусулмонлар турли илмларни ўқиб ўрганишлари.

Ислом дини, илмда фақатгина диний соҳаларда ишлаш билан чекланмайди. Аксинча, илмнинг ҳар бир тури билан шуғулланишни тавсия қилади. Мусулмонларни еру кўк, юлдузлар, кеча- кундуз алмашиши, шамол ва ёмғирни, ўсимликларнинг кўкариб, сарғайиши ва инсон боласининг вужудга келишини ўрганишга қаратади. Аскарлик учун лозим бўлган жиҳоз ва воситаларнинг тайёрланиши, болаларга от миниш, камон отиш ва сузишни ўргатилишини тавсия қилади. Ишлашни ва санъатни ташвиқ этади.

Бир Ислом жамиятида илм билан масалан, тиббиëт ëки математика билан шуғулланган киши топилмаса, у жамиятдаги ҳар ким бу бепарволик туфайли маънавий жавобгарликка тортилади ва гуноҳкор ҳисобланади. Демакки, мусулмонлар турли илмларни ўқиб ўрганишлари ва қиладиган ишларни ўзаро тақсимлашлари керак.

Ҳалифа ҳазрати Умарнинг вилоят ҳокимлари га юборган мактубида шу тавсиялар ёзилган эди:

" Болаларингизга сузишни, от минишни, ўқ отишни, равон гапиришни, нотиқликни ва шеър ни ўргатинглар ”

16) Закот, рўза ва ҳаж ҳикмати.

Садақа ва закот шафкат ва ёрдамсеварлик туйғуларини уйготади, сахийликка ўргатади. Рўза нафсни енгишга, ортиқча ҳавасларни тизгинлашга ёрдам беради. Ҳаж эса бутун мусулмонларни бир-бирига танитади, халкаро ҳамжиҳатлик онгини ривожлантиради.

17) Исломда Сабр.

Сабр қилишнинг Ислом динида жуда катта аҳамияти бор. Ҳақиқий диндорликка етишиш учун сабр малакасига эга бўлиш шартдир.

Сабрнинг аҳамияти ҳақида севгили Пайғамбаримиз шундай деганлар:

“Имоннинг ярмиси шукур, қолгани сабрдир".

“Имоннинг энг устуни сабр қилмоқ ва хуш феълли бўлмоқдир ”.

“Бошга мусибат келганда хурсандчиликка эришгунга қадар сабр қилмок қийматли бир ибодатдир ”.

Сабр қилиш Куръони каримнинг амридир. Аллоҳ таоло сабр қилганларни севишини ва улар билан бирга эканини Қуръони каримда билдирган.

18) Гўзал дуо.

Севимли Пайғамбаримиз дуоларида кўпинча Аллоҳдан соғлиқ- саломатлик ва яна яхши хулк сўраганлар. Бир кеча эрталабга қадар

Эй Раббим! Менинг ташқи кўринишимни гўзал яратдинг, ичимни ва ахлоқимни ҳам шундай гўзал қил ”, деб дуо қилган эдилар.

19) Аллоҳ бундай инсонларни ҳисоб қилишга ҳаё қилади.

Ҳазрати Анас р.а. дан нақл қилинган бир ҳадисда шундай буюрилади: Аллоҳ таоло дейдики: “ Бандаларимдан бирининг вужудида ёки бола-чақасида ёхуд мол- мулкида бир мусибатга, дардга йўлиқтирсам, бандам бу дардга чиройли сабр-бардош қилса, қиёмат куни унинг амалларини тортишга, дафтарини очиб, гуноҳ ва савобларини ҳисоб қилишга ҳаё қиламан.