Книга 27. «Сўнгги тўфон». Аҳмад Лутфи Қозончи.
ТАҚРИЗ
Аҳмад Лутфи Қозончининг бу асари ҳам жуда таъсирли, сизни йиғлатмай қўймайдиган китоб.
Асарда ёшлигидан отасини зулмидан азият чекаётган она бола ҳаёт қиссаси баён қилинган.
Бу китоб оналар ва фарзандлар ўртасидаги ришталар, отанинг бола тарбиясидаги ўрни, ота-онанинг фарзандлар шаклланишидаги ҳиссаси ҳақида ёзилган.
Китобда меҳр-муҳаббат, садоқат, баъзан йўлдан адашиб кейин яна ҳидоят топиш, ота-онанинг ва фарзандларнинг бурчлари, ростгўйлик ва ҳалоллик каби мавзулар кўтарилган.
Аҳмад Лутфи Қозончини 3 романи бир китоб шаклида нашр қилинган, шу 3 романнинг ҳар бирини ўқишни тавсия қиламан.
Чунки бу асарлардаги турмушдаги муаммолар, чин инсоний туйғулар ва ўрнак олишга арзийдиган каҳрамонлар сизга ҳаётингизга татбиқ қила оладиган дарсларни, сабоқларни ўргатади ва сизга ҳаётнинг пас-баландини кўрсатади.
ИҚТИБОСЛАР
- Икки кун аввал уйида совукдан котиб ўлган ҳолда топилган бир эр- хотин ёнма- ён кўмилди.
- Ночор ахволда колган одамларнинг дардига ким дармон бўлади?
Иссиққина хоналарида ётиб олиб, тамаки тутунини томоша қилаëтганларми?
Ёки пул ишлаб колиш дардида совуқнинг яна беш ўн даража кўтарилишини кутаётганларми?
Умри давомида коинот Соҳибини эсламаган, инсониятнинг абадий саодатига чирок тутган ҳадислар билан кўнгли ва ақлини боғламаган, «Қўшниси оч экан, тўқ қорин билан тонг оттирганлар бизлардан эмас » ҳикматига эътибор қилмаганларми?
- Яхшиликнинг катталигидан кўра яхшилик кўрган кишининг ҳолати муҳим.
- Турсуннинг ўғли Ҳасан... Алам ва изтиробга тўлгае кунларни, ҳаётнинг турли аччик-чучукларини кўриб улғаяëтган бир бечора гўдак... Мехрибон ва қадрдон дустга, тинч ва самимий бир оилага зор бола...
Гоҳо очлик ва совуқдан қутулган пайтлари ҳам бўларди. Иссиққина шўрва ичган, яп-янги кийимлар кийиб, қор устида ўйнаган, музлаган қўлларини чўнтакларига солиб исинган пайтлари ҳам бўлган. Фақат уйғонганида буларнинг бари туш эканини билиб, хафа бўлиб кетган.
Фариданинг кулидан ҳеч иш келмасди. Ёқиши мумкин бўлган биргина қалбидан ўзга нарсаси йўк эди.
- Ҳасан аввалига қаҳвахонага борди. Бу жой ишсизлар ёки ишдан чарчаб, ҳордиқ чиқармоқчи бўлганлар билан тўла эди. Қуюқ тамаки тутунлари кўз очиргани қуймасди. Столлар атрофи ёшу қари, турли одамлар билан тўла эди. Булар умр исрофи хусусида мутлақо ўйламайди. Вактини, яна бир кунини ўтказиш учун бу ерда ўтиришарди.
- Ўзига вақтинча омонат қилиб берилган Аллохнинг мулкидан бир қисмини, ночор аҳволдаги бир қулига беришнинг севинчи юзларини нурлантирарди. «Риёзус- солиҳийн» ни қўлига олди. Очди. Кўпинча шундай қилар, дуч келган ҳадисдан ўкирди. 243- хадис:
«Бирор киши мўминлардан бирининг қайғуларидан бирини кетказиб, уни шодлантирса, Аллоҳ ҳам қиёматда унинг қайғуларини кетказади. Кимки ночор одамнинг аҳволини енгиллатса, Аллоҳ ҳам дунё ва охиратда унинг мушкулини осон қилади. Кимки бир мусулмоннинг айбини бекитса, Аллоҳ ҳам дунё ва охиратда унинг айбини бекитади. Бир қул дин биродарига ёрдамлашса, шу сабаб Аллоҳ унга жаннат йўлини осонлаштиради.“
- Турсуннинг виждони шу кўмирдан ҳам қорамиди? Уни юмшатадиган, уни поклайдиган, ақлли инсонлар сафига кўшадиган бир ёмғир ëки қор унинг руҳига йўл тополмаганмиди?
Турсун: « Сизларнинг энг ҳайрлиларингиз аёллари ҳақида ҳайрли бўлганларингиздир », деган амрни билмасди. Оиласининг ризқи учун ҳаракат қилган, уларнинг иффат ва номусини ҳимоя этган киши Аллоҳ йўлида курашганлар қатори шарафли ҳисобланиши ҳақида мутлақо уйламасди.
«Ўзингизни ва оила аъзоларингизни жаҳаннам оташидан сақлангиз», деган амрни ҳам эшитмаган ёки умуман эътибор қилмаганди. Яхши ота дегани қандай бўлиши керак? Турсун бу ҳакда бирор марта бўлса ҳам ўйлаб кўрмаган. Бу савол Турсун томонидан жавобсиз қолдирилиши муқаррар
- Дарслар тугаб, уйга кетаркан, ерда ётган ўчиргични кўриб колди. Эгилиб олди. Синфда ҳеч ким йўқ эди. Уни бемалол чўнтагига солиш имкони бор эди. Кейин иккига, учга бўлиб, танимайдиган ҳолга келтириб, йил бўйи ишлатиши мумкин эди. Аммо бу ўғирлик бўлади. Кўнгли хотиржам бўлмайди. Бу ўчиргич билан дафтарининг ҳамма саҳифаларини ўчириш мумкин эди. Аммо буни чўнтагига солса, қорайган виждонини бу ўчиргич тозалай олмасди
- Уларда бундай ёмон ахлокдан асар ҳам йўқ эди. Бошка бировнинг молига кўз тикиш у ёқда турсин, уз мол- дунёларини бошкаларга тарқатмагунча таскин топишмаганди. Тарқатганда ҳам энг севимли, энг хуш кўрадиган молларини тарқатишарди.
Чунки Аллоҳ таоло: «Севган молларингиздан Аллох йўлида сарфламагунингизча ҳақиқий хайрга эриша олмайсиз. Хайр сифатида нимани харжласангиз, ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ уни билади », дея буюрган.
«Сизлардан бирингиз ўзи учун истаганини дин биродари учун ҳам истамагунча ҳақиқий иймон соҳиби бўлолмайди » ҳадисини касбининг энг асосий тамойили қилиб олганди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага кирдилар-да: «Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Албатта, биз ҳам сизга қўшилувчимиз. Биродарларимизни кўрмоқни хуш кўрдим», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дейишди. «Сизлар саҳобаларимсиз. Биродарларимиз ҳали-ҳануз келганларича йўқ», дедилар
Ушбу ҳадисдан олинадигон фойдалар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан кейин келадиган мухлис умматларини «биродарларим» деб атаганлар ва уларни кўрмоқни орзу қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмай туриб, у зотга иймон келтирган ва Исломга амал қилганларнинг алоҳида фазллари борлиги