February 18, 2022

Книга 23. «Иймон ва Ҳузун». Саид Чамлижа.

Ушбу рисолада умидсизлик, тушкунлик “ўқ” ларидан иймон қалқони ёрдамида ҳимояланиш хусусиятида фикр юритилади.

Лекин тутганимиз иймон шохи бизни ҳаёт ташвишларидан чиқараолмаса, у шохни қандай тутганимизни ўйлаб кўришимиз керак.

Муаллиф рисоласида энг яхши психолог-Қуръон, жойнамоз, тасбеҳ ва чин ихлос билан адо этилган намоз, деган хулосани таъкидлайди.

Иқтибослар:

  • Китоб инсонни, инсон дунёни ўзгартиради
  • Машаққатлар инсонни пиширади, камолотга етказади. Ҳаётимизнинг энг катта ташвишлари-аслида, ҳаётнинг энг катта сабоқлари. Масалан, дўстидан хиёнат кўрмаган одамнинг дўстлик ҳақидаги хулосаси дўстидан хиёнат кўрмаган одамнинг хулосасидан анча теранроқ ва кенгроқ бўлади
  • Зилзиладан кейин қўрилган бинолар зилзиладан аввал қурилган бинолардан мустаҳкам бўлишини ҳамма билади. Ҳаёт зилзилалари ҳам бизни ўзимизга келтириш учун бошимиздан ўтказган силкинишлардир.
  • “Ҳеч кимга тоқатидан ташқари юк юкланмайди”, “Ҳар машаққатдан сўнг, албатта, бир осонлик бор”, деган илоҳий қоидаларни унутманг!
  • Бахт-кўп нарсага эришиш эмас, кўлидаги имкон ва фурсатларни бошқалар билан баҳам кўриш!
  • - Аллоҳ яратмаган нарсани дунёдан изламанг

-Аллоҳ нимани яратмаган?

-Роҳатни

Ҳа, шундай, бу дунёда роҳат изламанг, тополмайсиз. Бу дунёда роҳат ичига беҳузурлик, завқ ичига алам киради.

  • Ҳаёт қаҳвага ўхшайди…

Бир гуруҳ собиқ талабалар, Университетда ўзларига дарс берган профессор устозларининг зиёратига боришди.

Меҳмонларига қаҳва икром этиш учун профессор ошхонага борди ва қўлида катта термосда қайноқ сув билан қайтди.

Столга чинни, пластик, шиша, биллур ва шунга ўхшаш ҳар хил турдаги арзон-қиммат қаҳва финжонларини териб қўйди.

Ҳамма ўзига финжон танлаб олганидан кейин профессор талабаларига юзланиб шундай деди:

– Бир нарсани сездингизларми? Қимматбаҳо, чиройли финжонлар танланди. Содда кўринишли, арзон финжонларни ҳеч ким олмади.

​​​​​​​​Эсингизда бўлсин, фақатгина финжоннинг ўзи қаҳвага ҳеч қандай таъм бера олмайди.

Қаҳва финжонлари жуда қиммат бўлишига қарамай, бизга фақат ичимлигимизни ичишда ёрдам беради, холос.

Баъзан фақат финжонга ўралашиб, Аллоҳ бизга тортиқ қилган қаҳванинг лаззатидан бебаҳра қоламиз.

  • Ёлғизлик ҳисси қайғуларни орттиради
  • Бир куни келиб менга берган бу ташвишлар учун Аллоҳга шукр қиламан
  • Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламни фарзанд доғидан ҳимоя қилмаган Аллоҳ бизни бу дарддан ҳимоя қилишини талаб қилишга ҳаққимиз йўқ
  • Ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул бўлингки, бошқаларнинг айбу хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин
  • Бошқаларни менсимай, изтироб берадиган, кўнглини оғритадиган кимсалар аслида кучсиз ва ожиз, муҳаббатни, севишни эса фақат кучли инсонлар билади.
  • Бир инсон сўради:

- “Хоҳламай намоз ўқиш намозга нуқсон етказмайдими?”

- “Ўзи хоҳламай намоз ўқиш ибодат ажрини орттиради!” дедим.

Ҳайратдан шошиб қолди:

-“Шундай бўлиши мўмкинми?”

-“Агар қалбинг истагани учун, маънавий лаззат, руҳинг енгил тортиши учун намоз ўқисанг, Аллоҳ розилиги учун ўқиган бўласан” дедим

  • "Берувчи кўл олувчи кўлдан яхшироқдир”, деган Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам
  • Мавлоно ҳазратлари пул ва инсон муносабатларини кема ва сув мисолида кўрсатадилар:

Кема сузиши учун сув қанчалик зарур бўлса, пул ҳам инсон учун шунчалик муҳимдир. Кема фақат сувдагина ўз вазифасини бажара олади. Пул ҳам инсон учун шунчалик муҳим.

Пул-эҳтиёжларимизни ўрнига келтириш учун муҳим манба. Лекин пул ишииёқи инсоннинг чўнтаги билан чекланмаса, унинг қалбини забт этса, бу киши муҳаққақ чўқади.

  • Кимни ғами Ислом бўлмаса, унинг ўзи Ислом учун ғамдир
  • Таҳажжуд намози инсонликка эришиш аҳдининг қатъийлигига ишора
  • Пайғамбарлар тариҳи бутун моҳияти билан дард-изтироблар тариҳидир

Бетоб бўлганда доктор ёзиб берган йўриқномани ўқиб соғаймайсиз. Ҳеч қачон! Йўриқнома кўрсатилган қоидаларга ўйғун шаклда дори-дармонларни қабул қилишингиз керак. Маълумотлар қоғоздан чиқиб ҳақиқий ҳаётга кўчмагунча фойда бермайди.

Нега бунча тушкунсан?

Иброҳим алайҳиссалом каби оловга ташландингми?

Закариё алайҳиссаломдек арра билан арраландингми?

Юсуф алайҳиссаломдек қудуққа ташландингми?

Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламдек Тоифдан тошбўрон қилиб қувилдингми? Намоз ўқиётганингда бошингга ичак-чавоқ ағдарилдими?

Тишинг синдими? Юзингга тупурлдими? Севганларингдан айрилдингми?

Нега бунча ғамгинсан?

Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун, таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганин учун, душанба ва пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин

Қайғурсанг, Қуръонни Каримни ўқиб, уни ҳаётингч тадбиқ қилилмаётганинг учун қайғур.

Хафа бўлсанг, Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламни жонингдан, молингдан, яқинларинг, туғишганларингдан ортиқ севолмаганинг учур хафа бўл!