Книга 32. «Ҳалол Луқма». Рауф Жиласун.
Тақриз:
Китоб адабий асар бўлиб, бир нечта тубдан фарқ қиладиган оилалар ва уларнинг ҳаёт йўлларини баён қилади.
Сюжет ичига шунғиб кетиб, тез ўқиб тугатган китобларимдан. Асарнинг деярли ҳар 30 бетида янги қизиқ бўрилишлар, янги каҳрамонлар.
Муаллиф бир мавзуни чайнамасдан, сизга турли хил мавзулар устида ўйлаб кўришни ва тез ўзгариб турадиган сюжетни таҳлил қилишни имконини беради.
Асарнинг номидан китоб топаётган даромадингиз, фарзандингиз ва аҳлингизга едираётган луқмангиз ҳалол бўлиши кераклиги ҳақида деб ўйлашингиз мумкин.
Аммо, менимча, асарнинг фақат биринчи юз бети ҳалол луқма ҳақида, китобнинг қолгани, асосан, фарзанд тарбияси, ота-онанинг фарзандни шахс сифатида шаккланишидаги ўрни яққол кўрсатилган.
Китобдаги воқеа-ҳодисалар Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини ҳаётий тимсоли улароқ кўрдим:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади»Тўртовлари ривоят қилганлар.
Каҳрамонлар сизни тафаккур қилишга ундайди, чунки уларнинг хулқ-атвори, дунё қараши бевосита ота-онасини тарбияси ниҳоли эканини кўрасиз. Яъни, китобдаги ота-оналар нима еккан бўлса, шуни ўришган.
Бундан ташқари фарзандга дин ва ахлоқни ўргатиш нақадар муҳимлиги бош каҳрамонлар орқали яққол кўрсатилган.
Асарда, яна, бойлик изидан қувиш, замонавий бўлишга ўриниш, ғарбликларга тақлид қилиш, дин аҳкомларини унитиб, Исломни эскилик сарқити дея қабул қилиш ва бошқа иллатлар ҳақида гап кетади.
Сюжетдаги бўрилишлар, бош каҳрамонлар ҳақида тўҳталмадим, чунки ўзингиз ўқиб кўрмасингиздан, “спойлер” қилгим келмади, ундан кўра ўзингиз олиб ўқинг. Вақтингизни кетирганингизга арзийди!
Иқтибослар ва Хулосаларим:
1. Аёл ўз жуфтига шу сўзларини айтиши керак:
Қаранг-а, топадиган пулингизни ҳалол эканига ишонмай туриб кўлингизга олмайсиз. Керак бўлса, оч қолишга ҳам тайёрман, ҳаром еб кўймасак бўлди,- деганди.
Зайнабнинг бу сўзларидан Юсуф жуда мамнун. Шундай мехрибон ва ҳалол хотин учратгани учун Яратганга шукур қилганди.
2. Мана иш берувчи қандай бўлиши керак!
- Қара лекин, иш купайиб кетди, деб намозингни бир маҳал ҳам канда қилиш йуқ! Зеро, Худонинг олдидаги қарзини узмайдиганлар билан ишлашни хоҳламайман.
Харидорларга матони ўлчаётганингда метрга яхшилаб кара! Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб кетмасин.
Матоларда камчилик бўлиши мумкин. Агар нуқсон кўрсанг-у, харидорга, албатта, унинг камчилигини айт! Айтиб кўяй, молни сотаман деб зиғир ҳам ёлғон аралаштирмайсан! Сенга шуларни айтмокчи эдим. Кани, ишлаб кўрайлик-чи. Мени Худонинг хам, харидорларнинг ҳам олдида уялтириб қўйма!
3. Бундай хотини борнинг ҳолига вой.
- Об-бо! Қаерлардан топиб оласиз бунақа одамларни, ҳеч ақлим етмайди! Дин, имон ўргатармиш. Биз ўрганмадик, мана, кимдан кам жойимиз бор? Ўзингиз гаплашсангиз ҳам, бу ёшда боламиз Тайфурнинг калласини заҳарламанг дин, иймон деб!...
4. Мачитга бориши учун, албатта, кимдир ўлиши керак эди.
Назифа билан бирга Атифбей ҳам ўзини бундай ҳаётга анча мослаштирган эди. Мачитга бориши учун, албатта, кимдир ўлиши керак эди. Бутун бошли кошонада қибла қайси тарафда эканини биладиган тирик жон топилмасди. Рўза нималигини билмайдиган одам, Рамазон ойининг қийматини кайдан билсин! Лекин ҳайитни ҳамма катори нишонлашарди. Закот ҳақида умуман ўйлашмас, аммо курбонлик қилишарди ҳар йили. Нима бўлгандаям, ўзларига яраша обрўлари бор. " Курбонлик қилишмади", деган гап бўлишини хоҳлашмасди.
5. Отага бўлган хурмат.
Абдулкарим бошини ҳам кўтармади. Ярим овозда:" Билмасам, отам ҳамма нарсани мендан кўра яхши билади", деди.
Албатта, даданг яхши билади ва ахлоқ-одобли фарзанддан кутиладиган гап ҳам айнан шу эди.
Қанийди ҳамма фарзандар шундай деса, бизда аксинча, "ота-онам нимани ҳам билишарди", деган фикрлар билан юради кўп фарзандлар.
6. Ғарбга тақлид қилиб, ўзлигини унутиш.
Истанбул жуда ўзгариб кетди. Момоларимиз давридаги Истанбул ўтмишда колди. Авваллари аёлларимиз туткунлардек яшарди. Ҳижоб ва ёпинчик дейиладиган рўмолларга ўраниб юришга мажбур эди. Ҳозир эса бундай мажбурият қолмади. Амалга оширган инқилобларимиз натижасида қора ҳижоб ва ёпинчиклар тарихга кўмилди ; аëллар тўлиғича ҳурриятга етишди. Шу даражадаки, бугунги турк аëли Европанинг бошка мамлакатларидаги аёллардан ҳечам кам эмас. Авваллари аёл киши эрининг ёнидан айрилолмас, ундан сўроқсиз остона ҳатлаб чиқолмасди. Ҳозир эса ўзимизга хон, ўзимизга бекмиз. Хотинлар тез-тез йиғилиб турамиз, ўйин-кулги қиламиз, яъни ижтимоий фаолмиз. Агар хоҳласак, эрларимиз билан бирга тунги клубларга боришимиз мумкин. Ҳеч ким бизга тўсқинлик қилолмайди.
Жеймс хоним ёқимли табассум билан Назифани эшитиб утирарди. Лекин ичида:" Европалик аёлларга ўхшашни жуда қойиллатибсизлар- да!" деган фикр айланарди.
7. Солиҳа аёлдан ўрнак олайлик.
Билмайсан, Марям. Ҳатто ўзим ҳам билмайман-у, қаердан билардинг! Чунки Юсуф афанди ҳақиқий отам эмас экан. Буни ҳозиргина айтишди.
- Бор дардингиз, мусибатингиз шу холосми?
Абдулкарим аёлига терс каради.
-Нима, шунчаси камми? Марям унинг бўйнидан кучди. Секин-секин таскин бера бошлади:
Сиз ахир менинг жуфти ҳалолимсиз, Аллоҳни таниган одамсиз. Қандай қилиб Худо ёзган тақдирга бунча исёнкорлик қилишингиз мумкин? Юсуф афанди сизга ёмон тарбия бердими ёки Аллоҳга исёнкор килиб ўстирдими? Ўша пайтда нимадир бўлган бўлса, сизда нима гуноҳ? Юсуф афанди мен билган энг яхши инсонлардан бири. Сизга буни айтмаган бўлса, албатта, бир сабаби бор. Қандай қилиб унинг шунча яхшиликларини бир зумда унутиб юбориш мумкин? Биламан, жаҳлингиз чикяпти. Хафа бўлишга ҳақингиз ҳам бор. Илтимос, туринг- да, таҳорат олиб келинг. Бу сизни тинчлантиради. Кейин исёнкор ва шошқалоқлигимиз учун биргаликда Аллоҳга тавба киламиз, қани!
8. Рамазон ким ўзи?
-Қаёққа,- баланд овозда сўради шошиб колган Назифа.
-Хабарингиз бор, онажон, Рамазон ҳам келяпти...
- Келаверсин... нима қилибди келса? Назифа тўхтаб қолди. Оғзидан беихтиёр чикиб кетган эди бу жумла. Бироз ўйлаб қолди.
Ўғли:" Рамазон келяпти ”, деганида Назифа кандайдир меҳмон деб ўйлаган эди.
Қизикиб сўради:- Ўғлим, Рамазон деганинг ким ўзи?
Абдулкарим Марямга қаради. Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай колди.
9. Ўзиб олинган гулни қиймати йўқ.
- Ҳаёт ўзи шунақа. Ҳар кандай гул шохида қийматли. Менга ўхшаб узиб олиндими, бир-икки кун ҳидлангач, бир четга улоқтирилади, тамом. Жаноблар! Менга яхшилаб ку лок солинг. Чўнтагингиздаги ёки банк ҳисобингиздаги пул сизни алдаб кўймасин! Ҳузур- ҳаловатни пулдан изламанг, асло. Бўлмаса, менга ўхшаб хор бўласизлар!
10. Тўртта аёл билан шаръий никоҳ куриб яшаш яхшироқми ёки фоҳишалар билан хотинига хиёнат қилиб яшаш маъкулроқми?
Эшитишимга қараганда, ислом динида бир эркак бир вақтнинг ўзида тўрттагача хотинга уйланиши мумкин экан.
- Қара, азизам, бу эшитганларинг нотўғри эмас, лекин тўғри ҳам ҳисобланмайди... Ислом дини тўрт аёлга уйланишга рухсат беради, фақат баъзи шартлар билан. Бунинг моҳиятини тушунмаганлар нотўғри талқин қилишади. Ислом дини, аслида, бир хотинлиликни биринчи ўринга қўяди. Ислом кириб келишидан аввал араблар тўрт эмас, керак бўлса ўнлаб аёллар билан ҳам яшайверишган. Кимнинг хотини кўп бўлса, ўша обрули, катта мавқели инсон ҳисобланган. Ислом бу сонни тўртга туширди, сўнгра шундай шарт кўйди: севишда, едириб- ичиришда, кийинтиришда ва бошка масалаларда адолат килолмайдиганлар битта хотин билан кифояланишлари керак. Биз, насронийларда, хотин устига сон-саноғи йўк ўйнаши борлар, бошқа уйларда бошқа хотинлар билан вақтичоғлик қиладиганларнинг сони оз эмас. Шуларни ҳисобга оладиган бўлсак, тўртта аёл билан шаръий никоҳ куриб яшаш яхшироқми ёки фоҳишалар билан хотинига хиёнат қилиб яшаш маъкулроқми?
11. Мусулмон аёлларнинг бошдан- оёқ ўраниб юришлари тўғрими?
Мавзу очилганида яна бир нарсани билиб олмокчи бўлди.
- Хўп, мусулмон аёлларнинг бошдан- оёқ ўраниб юришлари тўғрими?
- Ҳа, қизим. Улар омма олдида ўраниб юришади. Эри ва оила аъзоларидан бошқалари билан кўришишмайди, бегоналардан ўзларини олиб қочишади. Бошларини, таналарини ёпиб юришади.
– Бу аёл ҳуқуқларини поймол қилиш эмасми, ахир?
- Бизнинг наздимизда шундай, лекин Туркияда аёллар барча эркинликка эга. Исломда аёл ва эркакларнинг ҳурриятлари тўғрисида ўнлаб, юзлаб асарлар ёзилган. Буларни ўқимасдан, етарлича маълумотга эга бўлмасдан туриб хулоса чиқариш тўғри бўлмайди. Исломда аёллар эркакларнинг қули эмас, аксинча, ор- номуси, иффатидир. Ҳатто жаннат оналар оёғи остида, дейишади. Баъзи ислом мамлакатларидаги ҳаёт тарзи мен айтганларимга мос тушмаса, бунга айбдор фақат ва фақат шу юртда яшаётган инсонлардир.