February 4, 2022

Книга 22. “Уламолар Наздида Вақт Қадри”. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда

  • Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, кўп инсонлар улардан бебаҳра қолишган, (Улар): Соғлик ва бўш вақтдир», дедилар» (Бухорий ривоят қилган).
  • Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ вақтнинг қадри ҳақида шундай деганлар: «Мен суфийлар билан бирга юриб, улардан икки нарсани ўргандим:
    «Бири вакт қиличдир, агар сен уни кесмасанг, у сени кесади. Иккинчиси нафсингни ҳақ билан машғул қилмасанг, у сени ботил билан машғул қилади».
  • Уламолар утаётган вақт ҳақида шундай деганлар: «Вақт бетараф булмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий душман булади». Яъни утган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат булади.
  • Ғамгин пайтда қисқа кун ҳам утмайди, Шодлик вақтда узун кунлар етмайди.
  • Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ иш куплигидан сал ҳорғин кўринганларида яқинларидан бири ачиниб: «Бу ишингизни эртага қолдира қолинг», дебди. Шунда у зот: «Бир куннинг иши оғир келмокда-ку, икки куннинг иши тупланиб қолса, қандай бажараман», деб жавоб берган экан.
  • Зарурмас уринга молин сарфлаган. Энг зарур уринга мол топа олмас.
  • Билгинки, бугун амал бор, ҳисоб йуқ, эртага ҳисоб бор, амал йуқдир.
  • Ёкутлар топилар вақтлар билан Вақтлар топилмас ёкутлар билан.
  • Бугунги кунда вақтни бехуда амалларга сарфлаш оддий ҳол бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. «Фалон жойда янги ошхона очилибди», дейилса, вақтини исроф қилаётганига парво ҳам қилмай янги ошхона сари отланадиганлар, ҳатто овқатланиб келиш учун шаҳар ташқарисига ёки бошқа шаҳарларга ҳам бориб келадиганлар борлиги ҳақиқатдир. Аслида инсон ейиш учун яшаши билан эмас, балки яшаш учун ейиши билан бошқа жонзотлардан фарқланиб турмасмиди?
  • «Эй, иймон келтирганлар, Аллоадан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) такдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўркинглар! Албатта, Аллох, қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Ҳашр сураси, 18-оят).
  • Уламолар мусулмон кишининг вақти доимо уч амалдан бирига сарфланишини баён қилганлар: 1. Фарз амаллар. Беш вакт намоз, Рамазон рузаси, оила нафақаси учун касб-кор килиш ва ҳаром ишлардан тийилиш каби шариатдаги барча буйрук ва қайта- риқларни бажаришга сарфланади.
    2. Суннат ва мустаҳаб амаллар. Қуръон тиловатини купайтириш, Аллохни кўп зикр килиш, қариндошлар ва қўни-қўшнилар билан борди-келди қилиш, беморлар ва етим-есирларнинг ҳолидан хабар олиш сингари шариатда тавсия қилинган барча амалларни адо этишга сарфланади.
    3. Мубоҳ амаллар. Овқатланиш, дам олиш, шариатда рухсат берилган уйинларни уйнаш каби амалларга сарфланади.
    Ушбу мубоҳ амалларни бажаришда фарз ва суннат амалларга куч-қувват йигиб олиш ният қилинса, мубоҳ амал туфайли ҳам савобга эга бўлинади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай деганлар: «Тунни қоим қилиб савоб умид қилганим каби, ухлашимдан ҳам савоб умид қиламан».
  • Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сахарлик қилдик, сўнгра намозга турдик», дедилар. У иккисининг (яъни, сахарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди, деб суралди. У: «Эллик оят (ўқиш) миқдорича», деб жавоб берди. Муттафақун алайҳ. Вақтни Куръондан оятлар ўқиш миқдори билан хисоб қилишяпти.
  • Бир киши дўстидан: «Уйингиздан ишхонангизга боргунча йул қанча вақт олади?», деб сўрабди. Дўсти: «Агар йўл тиқилинч булса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади», деб жавоб берибди.
  • Дуо : "Аллоҳ таолодан утқазаётган кунларимизни хайр баракали қилишини, бугунимизни кечамиздан, эртамизни эса бугунимиздан афзал қилишини сўраймиз.
  • Агар инсон вақтдан тўғри фойдаланиб, ҳаётини тартибли равишда кечиришга эришса, бехуда гап-сўзлар, ортиқча еб-ичишлар, турли зиёфатлар-у фойдасиз учра- шувлардан узок, юрса, қандай ажойиб ютуқларга эришиши мумкин.
  • Абдуллох ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан риво­ ят килинади: «Мен Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Амалларнинг қайси бири Аллохга энг махбубдир? деб сурадим. У Зот: «Вақтида адо этилган намоз», деб айтдилар» (Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган).
  • Илмни фурсат бўлганда урганавериш керак,
    чунки илм зарур бўлган пайтда фурсат топилмайди.
  • Хар қандай илмни айтувчисига ёки нақл қилувчисига аниқ нисбат бериш - илмдаги омонатдандир
  • «Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатдан, инсон (узига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир» (Иброҳим сураси,
    14-оят).
  • Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ажалини кечиктириб, ёшини то олтмиш йилгача етказган кишига узр учун урин қолдирмаган», деди­лар». (Бухорий ривоят қилган).
  • «(Жаннат аҳлига): «Утган кунларда (дунёда) қилиб ўтган (эзгу) амалларингиз сабабли (ушбу ноз-неъматларни) ёқимли иштаҳи билан еб-ичаверингиз!» (дейилур)» (Ал-Ҳаққоҳ сураси, 24-оят).
  • Зохид тобеъинлардан булган Омир ибн Абду Қайсдан нақл қилинади: «Бир киши унга: «мен билан гапла- шинг», дебди. Омир ибн Абду Қайс унга: «Қуёшни тўхтатиб тур, яъни мен учун Қуёшни харакатидан ушлаб тур, сен билан гаплашаман. Чунки вақт утиб кетувчидир. Утганидан кейин қайта келмас. Унинг зарари ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зарардир. Чунки ҳар бир вақтда унда қилиниши лозим бўлган амал бордир», дебди.
  • Агар Ҳаммод ибн Саламага: «Сиз эртага вафот этасиз», дейилганида қилаётган амалига бирор нарсани зиёда қила олмасди. (Чунки шу даражада куп амал қилардики, буларга яна зиёда қилишнинг ҳеч имкони йўк эди.)
    Мусо ибн Исмоил Табувзакий айтади: «Агар мен сизларга Ҳаммод ибн Саламанинг кулганини кўрмаганман десам, албатта рост айтган буламан. У ё ҳадис айтиш, ё Куръон уқиш, ёхуд тасбеҳ, ё салавот айтиш билан машғул бўларди. Кунни шу нарсаларга тақсим қилганди. Юнус ал-Муаддиб: «Ҳаммод ибн Салама намозда вафот этди, унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деган.
  • Абу Юсуфнинг шун­дай деганини эшитган: «Ўғлим вафот этганда кафанлашга ҳам, дафн этишга ҳам бора олмаганман, уни қўшниларим ва қариндошларимга топширганман. Чунки Абу Ханифадан бирор нарсани эшита олмай, кейин доимий армонда қолишдан кўрққандим».
  • Ханафий факиҳ, Балхнинг муҳаддиси, Исом ибн Юсуф Балхий раҳматуллоҳи алайҳ эшитган нарсасини уша заҳоти ёзиб олиши учун бир динорга қалам сотиб олган. (Яъни, 4,25 гр олтинга калам сотиб олган.) (1 гр олтин 400 000- 600 000 сўм)
  • Имом Бухорийнинг шайхи Муҳаммад ибн Салом Пойкандий талабалик пайтида имло мажлисида (яъни, устоз айтган ҳадисларини талабалар ёзиб олишаётган даврада)ўтирган эди. Муҳаммад ибн Саломнинг қалами синиб колди. Шунда битта қаламга бир динор, деб жар солишга буюрди. Ҳамма тарафдан қаламлар унга қараб учди. У зотнинг бунчалик сахийлик билан мол сарфлашларига уша қимматли фурсатнинг ва шу вақтда имло қилинаётган ҳадисларнинг қадрини билгани сабаб бўлган.
  • Аммор ибн Ражо айтади: Убайд ибн Яъийшнинг шун­дай деганини эшитганман: «Уттиз йил кечалари қоим бўлдим, тунда қўлим билан овқат емадим, мен ҳадис ёзардим, синглим оғзимга овкат солиб қуярди».
  • Ибн Маъийн

Отаси Маъийн Абдуллоҳ ибн Молик унга бир миллион дирҳам қолдирган. Яҳё ибн Маъийн ҳадис таҳсили учун барчасини сарф қилиб юборган, ҳатто киядиган оёд кийими ҳам қолмаган. Мухаммад ибн Наср Марвазий айтади: «Яхё ибн Маъийннинг: «Кўлим билан миллионта ҳадис ёзганман», деганини эшитганман.(Муҳаддислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига ёки саҳоба ё тобеъинларнинг сўзларига тааллуқли бўлган ҳар бир хабар ё калимани, ёки ғариб ё ноаниқ лафзни ёриштириб беради­ган сўзларни агар санади билан ривоят қилинган бшлса ҳадис дейишган. Ушбу адад ана шу маънода айтилган)

Захабий айтади: Ибн Маъийн айтганига эътибор беринг: «Агар ҳадисни эллик марта ёзмасак билмас эдик».

Солид ибн Аҳмад Ҳофиз айтади: «Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг шундай деганини эшитганман: «Яҳё ибн Маъийндан 114 жавон китоблар ва лиқ тўла тўрт сандиқ китоб қолган».

Беруний

Буюк астроном, математик олим, тарих, луғат ва адабиёт соҳаларининг етук билимдони Абу Райхон Беруний рахматуллоҳи алайҳнинг таржимаи ҳоли хақида қуйидагилар айтилган: «Абу Райхон ўзлаштириши кенг ва умумий ишларда юксак мавкеда бўлишига қарамасдан илмга қаттиқ киришган, китоблар тасниф этишга астойдил берилган эди. У тинимсиз илмлар эшикларини очар эди. Унинг кулидан қалам тушмас, кўзлари доимо китобга қараган, қалби эса фикрлаш билан машғул бўларди. Йил давомида икки кунгина эҳтиёжига ярайдиган озиқ-овқат ва ёзиш учун керакли ашёларни тўплашга вақт ажратарди. Сунгра йилнинг бошқа кунларида фақат илм билан машғул бўлганларидан бошқа ташвишларга вақт ажрата олмасди».

Илмда донишманд бўлган ушбу имом бешта тилни: араб, сурёний, санскрит, форс ва хинд тилларини
мукаммал эгаллаганди. Бу зот фалаққиёт, тиббиёт, ма­тематика, адабиёт, луғат, тарих ва бўлардан бошда илм соҳалари буйича бир юз йигирмадан ортиқ асарлар ёзиб қолдирган.

  • Абул Фараж айтади: «У Сулаймнинг қаламини учлаётганини, учини чиқариб бўлгунича лабларини қимирлатиб турганини кўрибди. Шундан билибдики, у бирор вақт бекорга утиб кетмаслиги учун қалам учини чиқараётган вақтда ҳам бирор нарсани ўкиб турган экан». Яъни куллари машғул булиб колган пайтда бирор вақти амал ва тоатсиз бекор ўтиб кетмаслиги учун лабларини Аллоҳнинг зикрига ҳаракатлантирган экан. Лахзаларнинг ғаниматлигини унга билдириб кўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
  • Ибн Ақийлнинг вақтдан ютиш учун нон урнига ивитилган толқонни танлагани.

Мен бор кучим билан овқатланишга кетадиган вақт­ни камайтиришга уринаман. Ҳатто мутолаа, ё бирор фойдали нарсани ёзиб қуйишга купроқ вақт ажратиш учун нон урнига ивитилган толқонни танлайман. Чунки булар орасида чайнашда фарқ бор. Банданинг зиммасида мажбуриятлари кўп, вақти эса қисқадир.

  • Ибн Жавзий айтади: «Имом Абул Вафо ибн Ақийл вафот этиши олдидан ўлим тушагида ётганда аёллар йиғлашди! Шунда Абул Вафо: «Эллик йил Аллоҳ номидан имзо чекдим, мени тинч куйинглар, У зотга йулиқишдан роҳатланаман», дедилар. (Яъни бу зот инсонлар орасида содир бўладиган воқеа ва ҳодисалар туғрисида Аллоҳнинг ҳукмлари баён қилинадиган фатволарга им­зо чекарди).

Бу буюк имом китоблари ва баданидаги кийимларидан бошқа мол дунё қолдирмади. Колган нарсалар кафанлаш ва қарзларини адо этиш миқдоридагина эди.

  • Ибн Ақийлнинг турли илмларга тегишли йигирмага яқин таснифотлари бўлган. Таснифотларининг энг улкани «Фунун» китобидир. Бу жуда катта китоб бўлиб унда ваъз, тафсир, фиқх, усулул-фиқх, усулуд дин, наҳв, луғат, шеър, тарих ва ҳикояларга оид жуда куплаб қимматли маълумотлар жамланган. Шунингдек, ўтказган мунозараларию мажлисларини ҳамда қалб кечинмаларию ҳулосаларини ҳам ушбу китобда қайд этган. Саккиз юз жилдли «Фунун» китоби у зотнинг куплаб китобларидан бири экани. Хофиз Захабий: «Дунёда бу китобдан кўра каттароқ китоб битилмаган, буни менга тўрт юзинчидан кейинги жилдларидан бирини кўрган киши гапириб берди», деган. Ибн Ражаб хам: «Баъзилар уни саккиз юз жилд дейишган», деган сўзни келтирган
  • Ибн Жавзий вақтни тежагани сабабли беш юздан ортик асар ёзган
  • Ҳадиси шарифда: «Мўминнинг нияти амалидан яхшироқдир» дейилган.
  • Вақтни энг қадрли нарса ва уни фақат ҳайрли ишлар билан ўтказишни вожиб деб ҳисоблаганим боис кўп гаплашиб ўтиришдан ўзимни тийдим. Кўп гапириб ўтирадиганлар билан қиладиган муомаламда икки иш орасида қолдим: агар улар билан кўришишни рад этсам, дўстларимдан узоқлашиб кетаман, агар улар билан кўришишни қабул қилсам, вақтим зое кетади! Шунга кўра имкон қадар кўришишни орқароққа суришга ҳаракат қилдим, борди-ю кўришмасликнинг ҳеч иложи қолмаса, суҳбатни тезрок, тугатиш учун кам гапирдим. Сунгра улар билан кўришадиган пайтларда вақт бўш ўтиб кетмаслиги учун суҳбатга халал бермай­диган ишларни тайёрлаб қуядиган булдим. Улар билан кўришганда қиладиган ишларим варакларни қирқиш, қаламларни учлаш ва дафтарларни тайёрлаш каби ишлар булиб, булар фикрлаш ва қалб ҳозирлигига эҳтиёж тушмайдиган ишлар эди. Шунинг учун мен бу ишлар­ни улар билан кўришадиган вақтларга мўлжаллаб қуяр эдим.
  • Дуо: Аллоҳ таолодан бизларга умр лаҳзаларнинг нақадар улуғлигини билдиришини ва уларни ғанимат билишга муваффақ қилишини сўраймиз.
  • Салафи солиҳлар вақтни зое қилишдан ҳазар қилардилар. Фузайл ибн Иёз шундай деди: «Жумъадан жумъагача айтган сўзларини санаб бера оладиганларни биламан» (яъни шу даражада кам гапиришган).
  • Довуд Тоий нон бўлакларини ивитиб қуярди ва «ивитилган бўлакни оғизга солиш билан нон ейиш орасида эллик оят уқиш фарқи бор», дерди. Усмон Бодиллоний Аллоҳни зикр қилиб юришни узига доимий одат қилиб олган эди. У зотнинг сўзларига эътибор беринг: «Мен ифтор вақтида ейиш сабабли чалғиб қолганим учун узимни гуё ҳаёт қўлимдан чиқиб кетаётгандай дис диламан!» Ўтган азизлардан бири дўстларига насиҳат қилиб шундай деган экан: «Менинг олдимдан чиққанингда алоҳида-алоҳида кетинглар, шояд сизлардан бирингиз йўлида Қуръон ўқиб кетса, агар тўпланиб кетсаларингиз, ортиқча гапларни гаплашиб кетасизлар».
  • Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган омилларга келадиган бўлсак, асосийлари сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:

1. Имкон қадар ёлгиз бўлиш;

2. Одамлар билан кўришганда саломлашиш ё энг мухим ишлар билан кифояланиш;

3. Кам ейиш, чунки кўп ейиш узоқ ухлашга ва кечани зое кетказишга сабаб бўлади.

  • Ўтган зотларни ҳимматлари юксак даражада бўлган. Улар жуда кўп китоблар ёзишган. Афсуски, ёзиб қолдирган кўплаб асарлари бизгача етиб келмаган. Чунки толиби илмларнинг ҳимматлари пасайиб, улардан мухтасар асарлар талаб килишга ўтишган. Муфассал асарларни уқишга рағбатлари етмаган. Сўнгра улар муфассал асарлар ичидан яна қисқартириб беришган. Натижада катта китоблар йўқолиб, улардан нусхалар кўчирилмай колган.
  • Шайх Фахриддиннинг: «Аллоҳга қасамки, овқатланиш вақтида илм билан машғул бўлолмай қолишдан афсусланаман. Чунки ҳар бир вақт ва замон азиздир» деган.
  • Абдулғоний Мақдисийнинг вақтни тартиблаши:

Бу зотнинг шогирдлари шундай де­ган: «Бирор вақтларини зое кетказмасди. Бомдодни ўқиганидан сўнг Қуръондан ёки кўпинча ҳадисдан таълим берарди. Сўнгра туриб таҳорат оларди ва «Фотиха» ва муъаввизатайнлар(Фалақ ва Нас) билан то пешин яқинлашгунча уч юз ракаат намоз ўқирди. Сўнгра пешингача озгина ухлаб дам оларди. Кейин то шомгача дарс берарди ё нусха кўчирарди. Агар рузадор бўлса, оғизларини очарди. Хуфтонни уқиганидан сўнг тун ярмигача ё ундан кўпроқ ухларди. Сунг таҳорат олиб намоз уқирди, сунг бомдодгача яна қайта-қайта таҳорат олиб намоз ўқир эди. Кўпинча етти ё ундан ҳам кўпроқ таҳорат қиларди ва аъзоларим ҳул бўлиб намоз уқишни хуш кўраман, дерди. Сўнгра бомдоддан олдин озгина ухлаб оларди. Доимий одатлари шу эди».

«Ибн Сукайна илмига амал қилувчи олим бўлиб бирор вақтни зое кетказмас эди. Агар унинг ҳузурига кирсак, бизга қараб: «Саломлашишга кўшимча бирор гапни қўшманглар», дерди

Хофиз Мунзирий овдатланаётган вадтда дам илм билан машдул буларди

Шайхимиз у зот ҳақида шундай деган эди: «Мен у зотдан кура илмга интилувчан тиришқоқроқ кишини кўрган ҳам эмасман, ва эшитмаганман ҳам. У зот кечаю кундуз доимо илм билан машғул эди. Мадрасада у зот билан душни турганман, яъни Қодирадаги мадрасада, Аллоҳ таоло бу мадрасани уз ҳимоясига олсин. Ун икки йил у зотнинг уйидан юқори қаватдаги уйда турганман. Шу муддат давомида бирор кеча, кечанинг қайси соатида уйғониб қолсам ҳам, уйларидаги чироқ ёниб турганини ва у зотнинг илм билан машғул эканини кўрганман. У зот ҳатто овқатланаётган вақтда ҳам (уқиётган) китоби ва (бошқа) китоблари ёнида бўлиб, улар билан машғул бўлиб турарди.

Имом Нававий икки йил атрофида ёнбошини ерга куймаган

Бу ҳакда у зотнинг ўзи шундай деган: «Мадрасада икки йилча турдим, шу вақт давомида ёнбошимни ерга қўймадим"

Нававий кечаю кундузда фақат бир марта овқатланар эди

Абул Ҳасан ибн Аттор айтади: «У зотнинг одатлари бир кеча-кундузда фақат бир марта хуфтондан сўнгг овқатланиш ва бир марта саҳар вақтида сув ичиш бўлган." У зот уйланмаган. Имом Нававий ҳижрий 676 йилда 45 ёшларида вафот этган. Кўплаб буюк асарлар ёзиб қолдирган. Ёзган асарларини ҳаётларига тақсимлашганда ҳар бир кунга уша пайтдаги тўрт дафтардан тўғри келган.

Шамсиддин Асбаҳоний кириб чиқишлар сабабли вақт зое бўлмаслиги учун кам овқатланар эди

Бу зот чанқаб қолмаслик учун кўп ейишдан тийилган. Чунки бунда ҳожатхонага кириб чиқишга муҳтож бўлиб вақт зое кетади, деб ҳисоблаган.

Уммат какими Тахонавийнинг асарлари мингдан ортик булган

Хинд шайхи Ашраф Али Таҳонавий қирқ йилча олдин ҳижрий 1362 йилда 81 ёшида вафот этган. Таълиф этган асарлари мингдан ортиқ бўлган. Бу эса Аллоҳ таолонинг хоҳлаган бандасига ато этадиган фазлидан узга нарса эмас.

Ибн Жарир куп таълиф этиш ва гузал тасниф килишда Исломдаги буюк муаллифдир

Имом Ибн Жарир Тобарий уч юз эллик минг варақ атрофида асар ёзиб қолдирган. Бу бизларга етиб келган илмий асарларнинг энг кўпидир. Яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ барокатли ва буюкдир! Мазкур асарлари билан у зот бу борада энг юқори чўққини эгаллаган.

Ҳар бир амални муносиб вақтга таксимлаш

Шундай илмий ишлар борки, уларни тўлигича ўзлаштириш учун зеҳнлар мусаффо булган, қобилията фаҳмлар сергак булган, баракалару илҳом туҳфаларига бой вақтлар лозим бўлади. Саҳар, тонг ва субҳ, кечанинг тонга яқин соатлари, тулик, хотиржамлик ҳамда дарс қиладиган жойнинг тинч осуда пайтлари ана шундай вақтлар ҳисобланади

Ёдлаш учун энг афзал вақтлар ва уринлар баёни

Вақтларнинг энг яхшироғи саҳар пайти булиб, ундан кейингиси эса кундузнинг яримидаги пайтдир. Ундан кейингиси эрталаблардир. Тунда ёдлаш кундузи ёдла шдан кура яхширокдир. Ёд олиш учун қорин оч вақтлар тўқ вақтлардан кура кўпроқ мақталган. Ёдловчи узидаги очлик ҳолатини йўқотиши лозим бўлади. Чунки баъзи инсонларга қаттиқ очлик ва унинг машаққати етса, ёдлай олмайди. Шунинг учун кўп овқатланмасдан балки енгилгина тамадди билан бўларни кетказиш лозим бўлади.

Ёдлаш учун энг яхши ўринлар: паст бўлмаган хона, ўйин-кулгудан узоқ бўлган барча жойлар, қалб чалғимайдиган, эътиборни тортиб, у билан машғул бўлиб қоладиган ёки ёдлашдан тўсиб қўядиган нарсалардан ҳоли жойлар. Кишининг наботот ва ўт-ўланлар олдида, дарёлар қирғоғида, кучалар ўртасида ёдлашга уриниши мақталган ишлардан эмас. Бу жойларда купинча қалб хотиржам ва ҳаёл бир жойда бўлмайди».

Малолланган ва бушашган пайтда нафсини чалгитишга уриниш яхши экани

Ибн Жарв Масилий шундай деган: «Инсон хабарлар ва шеърлар туғрисидаги дарсларини малолланадиган вақтлари учун қолдириши лозим». Ибн Мароғий: «Инсон дарсда нафсини алдаши лозим», деган.
Айтаманки: яъни қачон инсонга бирор малоллик етса, ё бушашиб қолса, нафсига бўйсуниб дарс қилишдан тухташи дуруст бўлмайди. Балки бушашишини муолажа қилиши ва то ғолиб келгунича малолликка қарши курашиши керак.

Бушашиш ва малоллик қўйидаги амаллар билан кетказилади:
1. Сақич чайнаш;
2. Хонадан ташқарига очид хавога чиқиш;
3. Бир хонадан иккинчи хонага кўчиб жойни алмаштириш;
4. Совуд ёки иссиқ сув ишлатиб, енгил ҳаммом қилиш;
5. Ёқимли ичимлик ичиш;
6. Енгил таомланиш;
7. Дўсти ёки бирга ўтирган киши билан гаплашиш;

8. Шеър уқиш;
9. Овоз чиқариб Куръон тиловат қилиш;
10. Утириш ҳолатини узгартириш;
11. Юриш ёки юқорига чиқиш;
12. Ўқилаётган китоб ёки мавзуни алмаштириш.

  • Азон айтилади келганда гўдак, Ўлими ортидан ўқилар намоз.
    Бу умр ҳақида беради дарак, У азон ва намоз орасидан оз.
  • Ёзнинг ҳapopamu халақит берса, Кузнинг хазони-ю, қишда қаҳратон.
    Баҳор гўзаллиги ром этаверса, Айтгин-чи илмни ўқийсан қачон ?!
  • Афсуслар булсинки, кўпчилик ақлларига озуқа бўлиши учун енгил қиссаларни ва савияси паст газеталарни уқишнинг узи кифоя қилади, деб ҳисоблайдилар. Улар- да ёзилган, таклиф этилган нарсаларни мутлақ қабул қилишиб, ақлларини лаззатлантирадилар. Ваҳоланки, улар ақлларни сусайтирувчи, ё жинсий майлларни уйғотувчи нарсалардир, холос.