September 19, 2022

Книга 44. «Мўминларнинг оналари»

Тақриз:

Ислом динини чуққуроқ ўрганишни ва ўзбек тилида китоб ўқишни бошлашимга сабабчи бўлган китоб.

Ушбу китоб ҳаётимдаги биринчи ўзбек тилидаги китоб бўлса керак. Ўша пайтлари ҳеч ўзбекча китоблар ўқийман деб ўйламаганман. Бу китобни менга совға қилишган ва у анча вақт ўқилмай ётган, карантин пайтида қани бир ўқиб кўрайчи деб китобга шунғиб кетиб 2-3 кунда тугатганман. Бундан мана 2 ийл ўтиб, бу китобни қайта ўқидим.

Албатта, биринчи ва иккинчи ўқиганимдаги туйғулар бир биридан анча фарк қилади. Биринчи ўқиганимда китобдаги маълумотларни кўпи мен учун янгилик эди. Ҳар бетда учрайдиган янги вокеалардан, мен билмаган ва эшитмаган қиссалардан жуда ҳайратлангандим.

Бу сафар эса, деярли барча ўқиган нарсларимни олдин ҳам эшитганим учун, албатта бу даражада таъсирланмадим, аммо барибир ўзим учун олдин аҳамият бермаган кичик деталларда ҳам катта ҳикматлар борлигини англадим. Бундан ташқари, бу сафар кўпроқ вокеа-ҳодисаларга тафсилотига эмас, шу қиссалардан олинадиган сабоқларга, уларни ҳаетимда қандай қилиб қўллай олишим ҳақида кўп тафаккур қилдим.

Бу китобни иккинчи марта ўқишим сабаблари иккита:

1) Олдин ўқиганларимни унутган бўлсам, маълумотларни янгилаб олиш ва миямга яхшилаб ўрнашишини таъминлаш.

2) Бу китобни «Оиша розияллоҳу анҳо» китоби билан солиштириб кўриш.

Иккала китоб ҳам деярли бир ҳил, ягона сезиларли фарқ - ушбу китобда нафақат Оиша розияллоҳу анҳони ҳаётлари, балки Ҳадича розияллоҳу анҳони ҳаётларини баёни ҳам келган. Шунинг учун ҳам иккитасидан битттасини олсангиз кифоя, иккаласида ҳам деярли бир ҳил маълумот.

Китоб Оналаримизни ҳаётлари ҳақида бошқа китобларни олдин ўқиб кўрмаган, динга янги қизиқаётган қизларга айни муддао. Жуда енгил-содда ёзилган, менимча, 14-15 ёшлардаги қизлар учун ажойиб совға.

Хулосалар:

Ҳадича Онамиз розияллоҳу анҳо

1) Ҳадича бинти Хувайлиднинг отаси қизига мехрибон сахий инсон бўлган.

Макка шаҳрида истиқомат қилувчи бошка бой-бадавлат қурайшликлардан фарқли ҳолда Хувайлид ўз қизига жуда мехрибон бўлиб, унинг ҳар кандай истагини дарҳол муҳайё қиларди.

Бу оиланинг гули бўлган Ҳадича машҳур “ Фил вокеаси ” дан ўн беш йил, Ҳижратдан эса олтмиш саккиз йил олдин дунёга келди. Ота-онасининг сахий, оккўнгил ва мухтожларга ғамхўрлигини кўриб улғаяётган Ҳадича ҳам бу хусусиятларни ўз феъл- атворига сингдириб борди. У бойликка ҳирс қўймади. Инсон ҳаётининг мазмуни фақат бойликдан иборат эмаслигини чуқур англаб етди. Артофдагилар унинг ғоят саховатли, иффатли ва покизалигини кўриб “ Тоҳира “ ( иффатли, пок) деб атай бошладилар.Одамлар бу аёлнинг муваффақиятларидан, саҳоватпешалигидан ҳайратда қолишарди.

2) Ҳадичанинг туши

Кунлардан бир куни Ҳадича ғаройиб туш кўрди. Тушида феруза осмон ва унда порлаб турган қуёш кўринди. Куёш аста-секин пастлай бошлади. Яқинлашган сари катталашиб ўзидан нур та ракатарди. Кейин қуёш тўғри Ҳадичанинг ҳовлисига тушди. Унинг уйи қуёшдан таралаётган нур билан лиммо-лим тўлди. Шундан сўнг нур бутун Макка атрофига ёйила борди. Охир- оқибат унинг нурлари бутун ер юзини ёритди.

3) Тушни таъбири амакиси Варақа ибн Навфал томонидан айтилган сўзлар.

Варака ибн Навфал ўз сўзида қатъий туриб, Ҳадичанинг чиндан ҳам тез кунларда турмушга чиқишини ва унинг эри бутун оламларга раҳмат қилиб юбори ладиган Пайғамбар бўлишини сўзлади.

Агар у Муҳаммадга турмушга чиқса, эрига Парвардигорининг рисолатини ёйиш йўлида жон- жаҳди билан ёрдам беради. Агар шундай қилса, икки дунёнинг саодатига эришади.

4) Биринчи ўғиллари Қосим

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайхи васалламдан бўлган биринчи ўғиллари-Қосимнинг вафоти Орадан анча вақтлар ўтгач, Муҳаммад ва Ҳадича фарзандли бўлишни хоҳлашди. Турмушининг иккинчи йили Аллох таоло уларни ниятига етказди. Чақалоқнинг йиғиси ҳовлини тутди. Иккиси маслаҳатлашиб болага Қосим деб исм бердилар. Энди Ҳадича Муҳаммадни Абулқосим деб чақира бошлади". Йигирма етти- йигирма саккиз ёшларда бўлган Муҳаммаднинг ҳам қалби қувончга тўлди

Аллоҳнинг иродаси доимо ҳақдир. Бир куни Қосим касал бўлиб қолди. Даволашга ҳаракат қилишса-да, болакай вафот этди. Ҳадичанинг кўз ёшлари селдек оқди. Кейин Муҳаммадга қараб ноилож: — Аллоҳнинг ҳукмини ҳеч ким қайтара олмайди! деди.

5) Ҳадича онамизнинг Маҳри

Бу никоҳнинг маҳри этиб белгиланган йигирмата туя

6) Ҳадича жимгина Муҳаммаднинг нафас олишини эшитиб ўтирди.

- Мени ўраб қўйинглар! Мени ўраб қўйинглар! Тезроқ!- дер эди у.

Уни ўзи айтганидек ўраб қўйишди. Ҳадича жимгина Муҳаммаднинг нафас олишини эшитиб ўтирди. Токи у кўзларини очмагунча ёнидан бир қадам ҳам жилмади.

7) Пайғамбаримиз соллалоҳу алайхи васалламнинг қизлари

Орадан анча вақт ўтиб Ҳадича яна ҳомиладор бўлди. У Аллоҳдан ўғил фарзанд беришини ёлвориб сўради. Руқайя дунё юзини кўрди. Парвардигорига яна ёлвориб кейингиси ўғил бўлишини сўради. Умму Кулсум туғилди, бироқ Ҳадича шунда ҳам умидини сўндирма

ди. Кейинги фарзанди Фотима туғилганида, Ҳадича жуда маҳзун бўлди. Муҳаммад уни тинчлантириб, барча қизларини юракдан севишини айтди. Унинг бу гаплари Ҳадичага бироз бўлсада таскин берди.

8) Ҳадича онамиз ҳар соҳада ўрнаклар

Ҳадича Муҳаммадни илоҳиёт йўлида шижоатлантириш билан биргаликда савдо- сотиқ ишларини ҳам давом эттирди. Уйда бўлсин, ғорда бўлсин Муҳаммадга қаттиқ боғланиб қолганди. Агар у горда бўлса, тезда соғиниб, олдига боришга талпинарди.

9) Роҳатланадиган вақт ўтди, Ҳадича.

- Эй Абулқосим, ухлаб роҳат қилдингизми? — деди. Роҳатланадиган вақт ўтди, Ҳадича. Яна Жаброил келиб, жидду жаҳд билан одамларни залолатдан огоҳлантиришимни буюрди, жавоб қилдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Мазлумларга ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш, кийим- кечак ва озиқ овқат билан таминлашни Ҳазрат Ҳадича ўзлари учун шараф деб билдилар. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам ва Ҳазрат Ҳадичанинг уйлари озор кўрган, азият етган мусулмонларнинг бошпанасига айланди.

Ҳазрат Ҳадича курашиш учун доимо тайёр эдилар. Мусулмонларга нажот беришини тилаб Аллоҳга дуолар қилардилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрат Ҳадича онамизнинг ёнларига келиб:

Кўрдингми, Ҳадича! Улар куфр ботқоғига ботган, ҳеч қачон бу динни қабул қилишмайди. Чунки улар ўзларини бошқалардан баланд тутадилар. Молу дунëсида фақирлар, мискин ва ожизларнинг ҳаққи борлигини эълон қилган динни улар қандай қабул қилишсин?

дедилар.

10) Иймонга келганлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хайрли уйларида Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Ҳазрат Фотима розияллоху анхо иймон келтирдилар.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларнинг шодлигига шерик бўлдилар:

- Эй Ҳадича, Аллоҳ ҳуснингни зиёда қилсин! У сени менга насиб этди. Молу жонинг билан мени бой қилдинг, Роббим менга бу ҳақда эслатганини англадингми? дедилар Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам. Ҳазрат Ҳадичанинг кўзларидан ёш куйилиб келарди:

- Молим ҳам, жоним ҳам Аллоҳ ва Унинг Расули учундир. Эй Муҳаммад! Аллоҳ буюрган ишга киришинг. Мен сиз билан биргаман

11) Биринчи намозлари

Жаброил алайҳиссалом уларга ибодат қилишни ўргатиш учун келганини айтиб, биринчи марта намоз учун қандай таҳорат олишни кўрсатиб берди.

Аввал икки кўлини тирсаклари билан қўшиб ювди. Сўнгра юзини ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин икки оёғини тўпиқлари билан бирга қўшиб ювди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қилган амалларини хатосиз такрорладилар. Кейин Жаброил алайҳиссаломнинг имомлигида иккалалари бирга намоз ўқидилар. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам уйга келгач, таҳорат ва намозни биринчи бўлиб Ҳазрат Ҳадича онамизга ўргатдилар. Кейин биргаликда намоз ўкидилар.

12) Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам Ҳадича онамизга суянганлар

- Эй Муҳаммад, Роббингиз буюргани каби сабр қилинг. Юраклардан ботилни суғириб олиш, одамларни бу жаҳолатдан қутқариш осон иш эмас. Аллох сиз билан. У сизга ёрдам ва қувват беради. Мен сўзларингиз рост эканлигига ва сиз ҳақиқатан ҳам Аллоҳнинг Расули эканингизга биринчлардан бўлиб иймон келтираман. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, яна гувоҳлик бераманки, сиз Аллоҳнинг Расули ва ҳақ Пайғабарисиз. Ўзимни, мол- жонимни Аллоҳ йўлига бағишлай ман!- деди.

Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг юзлари кувончдан порлаб кетди. Улар Ҳазрат Ҳадичанинг иймон келтирганларидан, ёнларида тиргак бўлганларидан шод эдилар.

13) Ҳадича онамизга қилинган зулмлар

Бир куни эрталаб Умму Жамил Ҳазрат Ҳадича онамизнинг уйлари остонасига ахлат тукиб кетди. Буни биринчи бўлиб кўрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам Ҳазрат Ҳадича онамизнинг ёнларига келиб:

- Бу ишни Абу Лаҳабнинг хотини қилган. Ҳадича, сен сабрли бўл, дедилар. Ҳазрат Ҳадича онамиз ҳам эшикка чиқиб, ташқарида сочилиб ётган ахлат уюмини кўрдилар ва Расулуллоҳга:

- Буларни тезда тозлаб оламан, деб ишга киришиб кетдилар.

Бу пайт Абу Лаҳабнинг хотини уларни кузатиб турганди. Ғазаби қўзиб жанжал чиқариш учун баҳона илзади. Қанча тиришсада Ҳазрат Ҳадича онамиз Умму Жамилга чиройли муомамада бўлишга ҳаракат қилдилар.

14) Мўминларнинг қийналганлари

Мушрикларнинг Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашганларни қийноққа солишга, азоблашга киришдилар.

Ачинарлиси шундаки, мушриклар томонидан қийноққа солинаётганларнинг купчилиги ночор, ҳимоячиси йўқ кишилар эди.

Мушриклар бу бечораларни куёш тиғига ётқизиб, баданига исиган темир босишарди. Айримларининг кўкраклари устига катта-катта тошларни бостириб қўярдилар. Ҳолсиз мўминлар қанча қийналишса ҳам ўз аҳдларидан қайтишмасди.

Бундай томошага эркаклар билан бирга хотинлар ҳам келишарди.

Улар Мўминларнинг қийнокка солинаëтганини кўриб завқланишарди. Ҳазрат Ҳадича онамиз бу курашда сабр-тоқатли бўлдилар. Мушриклардан жабр кўрганларга таскин, далда бердилар. Айрим пайтларда улар жоҳил хужайинлардан Исломга кирган мўминларни сотиб олиб озод қилардилар. Қурайшликлар Ҳазрат Ҳадича онамизни тижорат ишларида ҳам сиқиб қўйишди. Бу билан ҳам қаноатланмаган мушриклар Ҳазрат Ҳадича онамизнинг уйлари атрофида санғиб, бақир чақир қилишиб уларга азият етказишга тиришардилар. Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам муборак бошлари устидан тупроқ сочдилар. Кураш кунлар ўтган сайин қизғир тус оларди. Мушриклар янгидан- янги ҳийлаларни ўйлаб топар, Исломни таг томири билан йўқ қилиб юборишга интилшарди

15) Камал йиллари

Курайшликлар бозор кезиб, Маккага келаëтган карвонларга кўз-қулоқ бўлар, мусулмонларга ҳеч нарса сотмас ва бошқаларни ҳам шунга даъват этишарди.

Камалдаги мусулмонларнинг егуликлари тугаб битгач, ўт-ўлан ва баргларни истеъмол қила бошладилар. Араб одатлари бўйича уруш ҳаром қилинган ойлардагина мусулмонлар камалдан ташқари чиқа олишарди. Мана шу каби вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоху алайхи васаллам Ҳаж мавсумида зиёратчиларни Исломга даъват қилардилар. Лекин кўп ҳоллларда Абу Лаҳаб уларнинг ортларидан юриб ҳозиргина Исломга даъват қилинган зиёратчиларга Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламни ёмонлар, уларни сеҳргарликда айблаб бўҳтонлар қилар

Камал уч йилга чўзилдқ. Мўминлар роса қийналишди.

16) Яқинлар исломни қабул қилишни бошладилар.

Пайғамбаримиз соллплоҳу алайҳи васаллам доимо Аллоҳ таолодан Исломни ё Абу Жаҳл билан ёки Умар билан қувватлашини сўраб дуо қилардилар. Дуоларининг хайру баракасидан Ҳазрат Умар ибн Хаттоб мусулмон бўлдилар.

Бу орада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Ҳазрат Ҳамза ибн Абдулмутталиб ҳам Исломга кириб, иймон нури ила шарафландилар.

Оиша Онамиз розияллоҳу анҳо

1) Оиша онамиз тўғилган вақт.

Оиша Фотима онамиздан етти-саккиз ёш кичик эдилар. Улар туғилган вақтда исломни қабул қилганларнинг сони саккиз нафар эди.

2) ОИША ОНАМИЗНИНГ НАСЛ- НАСАБЛАРИ

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз ислом даврида ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умму Рувмон бинти Амр розияллоҳу анҳоларнинг оиласида таваллуд топдилар. [Оталари ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бўлиб, Абу Бакр уларнинг кунялари, маъноси “ Бўталоқнинг отаси" деганидир. “ Сиддиқ ” эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан берилган сифат ҳисобланиб, ислом келмасидан илгари уларнинг исми Абдулкаъба эди. Умму Рувмон розияллоҳу анҳога уйлангач, улардан Абдураҳмон ва Оиша розиял лоху анхумлар туғилишди.

3) Хайрли унаштирув

Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васалламнинг энг яқин одамларидан айрилишлари сабаб ғамгин бўлиб қолганини кўриб турганлардан бири ҳазрати Усмон ибн Маъзуннинг аёллари Ҳавла бинти Ҳаким эди.

Ҳавла мўминларнинг ҳолатини жуда яхши тушунарди. Қолаверса, Хадича розияллоҳу анҳодан сўнг кизларининг етим қолгани, уларга бир она лозимлигини яхши англардилар.

Шу сабабли ҳам уларнинг кўнгилларида бир ният туғилди. Бу хайрли ниятни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга маълум қилмоқ учун уларнинг уйларига қараб йўлга тушдилар.

Ҳавла ҳовлига кириб келганларида Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам хаёл сурганча ўтиргандилар. Шунда Ҳавла уларнинг ғамгин ҳолларини кўриб:

- Эй Аллоҳнинг Расули, уйингизда Хадичанинг йўклиги шундай билиниб туриб дедилар.

- Ҳа, тўғри! Хадича умр йўлдошим, болаларимнинг онаси эди. Қачонки бирор муаммога дуч келсам у менга далда бериб олдинга юришга ундарди. У уйимнинг ва кунглимнинг бекаси эди- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам.

4) Бу сизнинг дунё ва охиратдаги аёлин гиздир!

Хадича розияллоҳу анҳо онамизнинг вафотларидан кейин анча ғамга ботиб юрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни туш кўрдилар.

Тушларида Жаброил алайҳиссалом келиб яшил рангли рўмолча кўрсатади. Унда ҳазрати Абу Бакрнинг қизлари Оишанинг суратлари бор эди.

-Бу сизнинг дунё ва охиратдаги аёлингиздир!- деди Жаброил алайҳиссалом.

Улар бу тушни бир неча маротаба кўр дилар.

5) БАХТЛИ НИКОҲ

Ҳижратнинг иккинчи йилида Бадр жанги бўлиб ўтди. Мусулмонларнинг ғалабасидан руҳланган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам шу кунларда Оиша билан қовушишни муносиб деб топдилар. Оиша аҳли байт билан Мадинага келганларида ота уйларига келиб тушгандилар. Бу уйда икки йил давомида яшадилар. Уларнинг тўйлари ва Набиййи акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига кўчиб ўтиши шаввол ойида бўлиб ўтди.

6) Уларнинг уйларида камдан- кам ҳолларда козон осилиб, таом пишириларди.

Кўпинча сув ва хурмо билан кифояланардилар. Баъзан кўшнилар олиб чиккан сутни ичардилар. Арпа унидан килинган нон ердилар.

7) Маҳр

Маҳр учун Оишага беш юз дирҳам берилди.

8) Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг кечки тартиблари.

Ҳуфтон намозини масжидда жамоат билан адо этгач, Оиша онамизнинг уйларига келардилар. Мисвоқ билан тишларини тозалаб, дарҳол уйкуга ётардилар.

Ярим кечада уйғониб, таҳажжуд намозини ўқирдилар. Кейин Оиша онамизни уйғотиб, биргаликда витр намозини ўкишарди. Тонг отишига яқин қолганда икки ракат намоз ўқир ва то муаззин бомдодга азон айтгунича Оиша онамиз билан сухбатлашиб ётардилар.

9) Оиша онамиз билан боғлиқ оятлар

Оиша онамиз билан боғлиқ бир қанча оятлар нозил қилинган бўлиб, улардаги масалалар фақатгина ўша давр одамларига тегишли бўлмай, бугунги кунда ҳам аҳамиятини оз бўлса- да йўқотмаган.

1. Ифқ ҳодисаси

2. Таяммум оятининг нозил бўлиши.

3. Бадбўй асал воқеаси

4. Нафакани кўпайтириш воқеаси.

10) " Халифаи рошидин" лар даврида

Ҳазрати Абу Бакрдан сўнг ҳазрати Умар ибн Хаттоб мўминларнинг халифаси бўлдилар. Бу вақтга келиб ислом оламида Оиша онамизнинг беқиёс ўринлари аста-секин билина бошлади.

Ҳазрати Умар ва бошқа кўпгина саҳобаи киромлар бирор иш мушкуллик туғдирса, Оиша онамизга мурожаат қилишарди.

Ҳазрати Умар онамизга алоҳида эътибор билан муносабатда бўлдилар.

Ҳазрати Умар ибн Хаттоб халифалик даврида Оиша онамиздан ташқари бошқадан фатво олишни ман қилганлар, уларнинг фикрларини жуда қимматли деб билганлар. Бу эса, шубҳасиз ҳазрати Умарнинг исломга нисбатан тўғри ва адолат билан ёндошишларидан эди.

Ўша вақтларда динга хурофотнинг аралашмаслигини энг катта омили ҳам саҳобийларнинг мана шундай диққат ва эътибор билан ҳаракат қилишлари сабабидан эди.

11) ОИША ОНАМИЗНИНГ ВАФОТЛАРИ

Оиша онамиз Муовия халифалик даврининг охирларида хасталаниб қолдилар. Бу вактда олтмиш олти-олтмиш етти ёш атрофида эдилар. Ҳижрий эллик саккизинчи йилнинг рамазон ойи эди.

Аҳволлари оғирлашгач васият килдилар. Ўша кеча хуфтон намозидан сўнг Бақий қабристонига дафн қилиндилар. Жаноза намозини ҳазрати Абу Ҳурайра ўқидилар.

12) ОИША ОНАМИЗ ТЎҒРИСИДАГИ ҲАДИСЛАР

Термизий ва Бухорий Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Зотус-Салосил аскарига бошлиқ қилдилар. Қайтиб келганда:

«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг қайсиниси сиз учун энг маҳбубдир?» дедим.

«Оиша», дедилар.

«Эркаклардан-чи?» дедим.

«Унинг отаси», дедилар.

«Сўнгра ким?» дедим.

«Сўнгра Умар», дедилар ва бир неча одамларни санадилар. Бас, мени охирларида қилиб қўймасинлар, деб, сукут сақладим».

13) Бир ҳадис устида иккиланиб қолсак, дарҳол Оиша онамиздан сўрардик

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади:

-Биз Расулуллохнинг саҳобалари бирор- бир ҳадис устида иккиланиб қолсак, дарҳол Оиша онамиздан сўрардик ва уларнинг бу масаладан хабардор эканликлари ни билар эдик.

14) Оиша онамизнинг саховатлари

Имом Молик «Муватто» китобида қуйидагиларни ривоят қиладилар:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо рўза тутиб ўтирган эканлар, бир одам таом сўраб келибди. Уйларида бир дона нондан бошқа нарса йўқ экан. Ходима аёлга:

«Унга нонни бер», дебдилар.

«Ифторингиз учун ҳеч нарса йўқ-ку!» дебди ходима.

«Унга нонни бер!» дебдилар Оиша розияллоҳу анҳо.

Ходима айтади:

«Шундай қилдим ҳам. Кечқурун эса бир одам бизга бир қўйнинг қўлини ҳадя қилди. Оиша розияллоҳу анҳо мени чақириб:

«Ол! Бундан егин! Бу сенинг нонингдан яхшироқ», дедилар».

Яна ‎имом Молик ривоят қиладилар:

«Бир мискин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига таом сўраб келди. У кишининг олдиларида узум бор эди.

«Ундан бир дона олиб, мискинга ‎бер!» дедилар.

У таажжубланиб, у кишига қаради. Шунда Оиша:

«Таажжубланяпсанми?! Бу донада неча зарра мисқоли борлигини биласанми?!» дедилар».

Кўриб турибмизки, Оиша онамиз нима қилиб бўлса ҳам, инфоқ қилиш пайида бўлган эканлар.