June 17, 2022

Книга 40. «Илм Олиш Сирлари». Имом Зарнужий.

​​◼️Китобни асл номи “Таълимул мутаъаллиму тариқат таъаллуми" ( Толиб илм эгаллаш йўл-йўриқларини ўрганиши).

Ушбу китобда илм олишга оид барча зарурий масалалар атрофлича ёритилган.

◼️Замонамизнинг кўплаб ёшларида илм ўрганиш борасида жидду жаҳдлари, яхшигина ҳаракатлари бўлса- да, илм ҳосил қила олмаётганларининг шоҳиди бўляпмиз.

Ушбу улуғ мақсадларнинг ҳосил бўлишида уларга одоб- ахлок кўрсатмалари зарур. Мазкур асар илм ҳосил қилишда энг муҳим маслаҳатларни ўзида жамлаган бўлиб толиб кишига дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

◼️Асарда,

• устозга ҳурмат

• кам овқат ейиш ва кам гапиришнинг фойдалари

• зеҳнни ўткирлайдиган ва ўтмас қиладиган омиллар

• илмни қайд қилиш, ёзиб юриш фазилати

• илм олиш учун энг барокатли вақтлар

• ота-она ва устозлар дуоси ва розилигини олиш муҳимлиги

• кўп кулиш ва кўчаларда овқатланишдан сақланиш муҳимлиги

• ризқни зиёда қилувчи омиллар

каби мавзулар кўтарилган.

◼️Китобдаги кўрсатмаларга амал қилсангиз илм олишингиз сифатлироқ, енгилроқ ва унумлироқ бўлади, иншааллоҳ.

◼️Асарнинг конспектида ўзим манфаатланган ва ёдда сақлашни истаган маслаҳат ва фойдаларни келтириб ўтдим.

1) Маслаҳатлашиш

Ҳар бир ишда маслаҳат солиш, фикр алмашиш шартдир. Аллоҳ таало Каломи мажидида Пайғамбаримиз ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни машварат ва маслаҳат билан ўзаро кенгашиб иш юритишга буюради. Шўро сурасининг оятларида мўминларнинг ахлоқи ҳамидаларини васф этиб: “ Уларнинг ишлари ўзаро кенгашдир", деган.

2) Охиригача тугатмасдан қўйманг!

Бир китобни охиригача ўқиб тугатмасдан бошқа китобга ўтмасин. Шунингдек, бир фанни камолга етказмасдан бошкасини ихтиёр қилиш ёки зарурат бўлмаса, бошқа шаҳарга кўчишга жазм этмаслиги керак.

3) Устозга ҳурмат.

Ҳазрат Али ( розияллоҳу анҳу) айтдилар: "Менга бир дона ҳарф ўргатган кишининг қулиман. Хоҳласа сотсин, хоҳласа қулликдан озод килсин, хоҳласа қул қилиб ишлатсин".

Шайхулислом “ Ҳидоя ” китобининг соҳиблари, устоз Бурҳониддин Марғиноний ҳазратлари ҳикоя килади:

“Бухорои шарифнинг катта алломаларидан бири дарс ҳалқасида эди. Дарс асносида гоҳо ўрнидан туриб қўярди. Зийрак толиблари бунинг сабабини сўрашди. У зот камоли эҳтиром билан:

- Меҳрибон устозимнинг фарзандлари кўчада болалар билан ўйнаб юришибди. Гоҳ ўйнаб эшик олдига келишса, дарҳол устозимнинг ҳурматлари учун ўрнимдан туряпман,- деб жавоб бердилар".

4) Сурат ва ити бор хонадонга

Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи васаллам): Аллоҳнинг раҳмат фаришталари сурат ва ити бор хонадонга кирмаслар", деб огоҳлантирадилар.

5) Аллоҳнинг ваъдаси.

Бир машаққатга икки енгиллик бераман, деган маънода Куръони Каримда Аллохнинг ваъдаси бор.

6) Китобни ҳар вақт таҳорат билан ушламоқ керак.

Китобни варақлашда китоб варақларини ғижимлаб, буклаб, бармоғига туфлаб варақлаш хунук ва номақбул ишдир. Китоб ва дафтар устига жилд ва ғилоф тутиш мўътабар амал. Зеро китобни улуғлаш илмни улуғлаш экан, талаба китобни ҳар вақт таҳорат билан ушламоғи керак бўлади. Бу ишга одатланиши ўзига фойдадир.

7) Бир масалани минг марта эшитиш.

Агар бир масалани минг маротаба эшитишга тўғри келса, ҳар вакт бутун вужудини қулоқ қилиб, жони билан эшитмоғи керак бўлади. Бу ҳақда донишмандлар нақл қиладилар:

- Агар толиб бир масалани минг марта эшитганда ҳам уни биринчи эшитгандек таъзим билан эшитмаса, у аҳли илм бўла олмайди.

8) Баракатли вақтлар.

Толиби илм кечанинг аввалида ҳамда охирида дарсларини тақрор қилишга одатланмоғи керак. Ушбу икки вақт – шом ва хуфтон ҳамда саҳар вақтлари барокатли, файзлидир.

9) 3 тоифа киши толиби илмга таъсир ўтказади.

Баъзи манбаларда ҳар қандай мақсад сари қадам босишда ва комил сифат эгаси бўлиб етишишда уч тоифа кишиларнинг саъю ҳаракати, сабру матонати ва қизиқиши, интилиши зарур бўлади, дейилган.

Биринчиси мутааллим- ўрганувчи, яъни шогирдга ва иккинчиси- устозга ҳамда учинчиси ота-онасига боғлиқдир. Модомики, улар ҳаёт бўлсалар, ҳаммаларининг эҳтимомлари билан киши ўзининг мақсадларига эришиши мумкин. Зеро илму- ҳунар ўрганмоққа завқ, интилиш борлиги, муносиб устозни топа билиши, ота- онанинг ҳаёт бўлишлари Аллоҳнинг бандага берган жуда улуғ неъматларидандир.

10) Куп ейиш ҳақида.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

"Уч тоифа бор, Аллоҳ таоло гуноҳи бўлмаса ҳам уларга ғазаб килади, раҳматидан бенасиб этади. Кўп ейдиган (очофат), иккинчиси бахил ва учинчиси мутакаббирни Аллоҳ мурувватидан маҳрум этади ”, дедилар.

Донишмандлар айтадилар:

“Қориннинг доим тўқ бўлиши, овқатга ўч, сер тановул бўлиш зийракликни, зеҳнни ва мулохаза юритиш қобилиятини кетказади".

11) Динни юмшоқлик билан ўргатинглар.

Пайғамбаримизнинг Муборак ҳадислари бор:

“ Огоҳ бўлинглар, бу дин жуда мустаҳкам диндир. Шунинг учун юмшоқлик билан, аста- секин муносабат ва муомала ўрнатинглар!”

Яъни динга юмшоқлик ва кенглик билан киришинглар. Ўз жонингизга ибодатларни машаққатли қилманглар! Динда мўътадил ўрин топингларки, тоатга чақирилсангиз ғазаб келмасин.

12) Ёшликда илм ҳосил қил!

Ёшлик давринг узоқ давом этмайди, кўз очиб-юмгунча катта бўлиб, бошингга турли хизмат, ғам-ташвиш ва рўзғор каби дунë юмушлари тушиб, умринг қандай ўтиб колганини сезмай қоласан. Араб ҳикматларида: “ Ёшликда ўрганилган илм гўё тошга ўйилган нақш кабидир", дейилган.

13) Улуғ мақсадлар.

Расулуллоҳ ( алайҳиссалом) бундай огоҳлантирадилар:

“ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло олий амалларни ва улуғ мақсадларни яхши кўради. Уларни амалга оширувчиларни ва рўёбга чиқаришга ҳаракат қилувчиларни дўст тутади. Сафсата, оғизда бажариладиган ишларнинг гапирилишини ёқтирмайди. Аҳмоқона ва бекорчи ишларни макруҳ кўради ”.

14) Чоршанба куни фазилати.

Бурҳониддин Марғиноний (роҳимаҳуллоҳ) сабоқ бошлашни ҳар вақт чоршанба кунига мувофик келтирар эдилар.

Бу тўғрида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бир ҳадиси шарифни ривоят қиладилар:

“Кай бир амал чоршанба куни бошланган бўлса, у камол топибди ”.

Бу муборак ҳадисда ҳафтанинг учинчи куни бошланган амаллар охирига етказилиши билан хосиятли эканини билдирдилар.

Имом Аъзам Абу Ҳанифа (роҳимаҳуллоҳ) ҳам оммавий равишда шундай қилар.

15) Қайд қилиш.

Агар бирор фойдани ёдласанг, уни такрор килгин! Сўнг уни аниқлаб, қайд қилиб қўйгин! Шунда хоҳлаган вақтингда ёдингга олишга имкон яратасан. Қайд қилиб қўйиш билан ҳар качон бу сабокка кайта олурсан ва йўқотишдан омон бўласан.

16) Икки ҳарфни ёд олиш икки оғир масалани тинглашдан хайрлироқ.

Талаба дафтарига ўзи тушунмайдиган нарсани зинҳор ёзмасин! Чунки бу толиқишни, кейинроқ эса эринчоқликни келтиради. Зеҳнни кетказади ва вақтнинг зое ўтмоғига сабаб бўлади.

Толиб киши сабоқ ва такрорлаш вақтида ҳар бир нарсани яхши тушуниб олишга жиддий ҳаракат қилиши керак.

Зеро сабок оз бўлиб, унинг такрори, тафаккури ва фаҳми кўпайса, у идрок қилинади.

Улуғ донишмандлар айтдилар:

“Икки ҳарфни ёд олиш икки оғир масалани тинглашдан хайрлироқ, икки ҳарфни тушуниб олиш иккита идрок қилишга вазмин келадиган нарсани ёдлашдан кўра хайрлироқдир ”.

17) Яширилган илм.

Билгинки, илмни яширсанг, сўралган вақтда билганингни билдирмасанг, уни унутасан. Кейин ўзингни илмсиз ва дангаса ҳолда кўрасан.

Қиёмат куни эса яширган илминг оғзингга ўтдан юган қилиб солинади. Яна қаттиқ аламли, қизиган олов билан азобланасан.

18) Музокара, мунозара билан илм яхши ўзлаштирилади.

Толиби илм учун ўзлаштирган дарсларини пишиқ ва пухта бўлиши учун музокара, мунозара ва илмий баҳслар, яъни муколаманинг аҳамияти каттадир.

19) Кўп гапиришдан тийлиш.

Жаноб Пайғамбаримиз ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

“ Узр айтиб, хижолат бўлишингга сабаб бўладиган сўзни гапирма!" деб, ҳар бир сўзни эътибор билан гапиришга буюрадилар.

20) Илму фазилатга ҳамду сано ва шукр билан эришдим.

Аъзам Абу Ҳанифа(роҳимаҳуллоҳ)дан нақл киладилар, ҳазрат:

“Фақатгина ҳамду сано ва шукр билан илму фазилатга эришдим. Ҳар вақт бирон фикхий масалани фаҳмласам, бирор ҳикматни билсам," Алҳамдулиллах" деб Аллоҳга шукр қилар эдим. Шу сабаб Аллоҳ илмимни зиёда ва пишиқ қилди", деб айтганлар.

21) Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир, мўмин киши уни қаерда топса ҳам олади.

Шайхулислом ҳазратлари ҳикоя киладилар:

“Ҳазрат Абу Юсуфнинг бир чўриси бор эди. Тақдир тақозоси билан ҳазрат имом Муҳаммаднинг хузурларига омонат қилиб топширадилар.

Кунларнинг бирида имом Муҳаммад чўридан:

-Сен имом Абу Юсуфдан бирон нарса ёд олганмисан?деб сўрадилар.

Чўри: Йўқ, у кишидан хеч нарса ёдламадим, лекин ҳазрат: “Ўлчайдиган асбобнинг оғирлиги сокитдир ”, деб кўп такрор килардилар,- деб жавоб берди.

Қарангки, худди шу масала имом Муҳаммадга ечими мушкул масалалардан эди.

22) Камтарлик ва маддоҳлик.

Ривоят килишларича, ҳазрат Али ( каррамаллоҳу важҳаҳул карим) халифалик даврларида катта жамоат ичида бир масалани ечиб берган эканлар.

Шунда бир араб ўз одатларига кўра, ҳазрат Алини мақтаб, наслу насабларини ифтихор билан тилга олди.

Ҳазрат Али бу муҳтарам зотни мақтовдан тўхтатиб:

- Азизим! Сиз менинг аввалини ва охиримни биласизми? Нимани бунчалик мақтаётганингизни биласизми?- деб сўрадилар.

Ҳалиги киши жавобга қийналиб колди.

Шунда ҳазрат Али ўзлари жавоб бердилар:

“Менинг аввалим бадан ёки бирон жойга тегса бенамоз қиладиган нутфа, оби манийдир. Охирим эса сассиқ, қурт- кумурскалар еб бит казадиган ўлимтикдир. Бунинг орасида эса бу жасад ахлат ташувчи ҳаммолдир. Мана менинг бор ҳақиқатим, сиз эса нималар деяпсиз?!

23) Амалларнинг хайрлиси ўртачасидир.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):" Амалларнинг хайрлиси ўртачасидир", деб. айтганлар.

24) Толиб киши қудрати етганча дунё матоларига бўладиган алоқасини камайтириши шартдир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

" Инсоннинг баъзи гуноҳлари борки, уларга фақат дунё тирикчилигини ўтказиш учун чекилган қайғу ва ҳалол мехнат каффорат бўлади", деганлар.

Бу дунё ишларига ҳам керак микдорда аҳамият қаратиш зарурлиги ҳамда бу ишларга чукур кетиб қолишдан эҳтиёт бўлишни билдиради.

Ҳадиси шарифдаги дунёвий ғам ва безовталикдан мурод уларнинг амали солиҳларга, хайрли ишларга халал бермайдиган, қалбни машғул қилмайдиган миқдорда бўлишидир.

Намоз ва бошка ибодатлардан чалғитадиган, кўнгилни ўраб оладиган даражада бўлмаслиги лозим.

Толиб киши қудрати етганча дунё матоларига бўладиган алоқасини камайтириши шартдир. Шундай килиб, улуғ зотлар бу йул оркали Ал лоҳга яқинликни ўзларига ихтиёр қилганлар.

25) Илм олиш учун энг афзал вақтлар.

Касб ва илм олишнинг энг фазилатли вақти, аввало, ёшлик даври ҳисобланади.

Саҳар вақти, хуфтон ва шом намозлари орасидаги вақт ҳам яхши вактлардан ҳисобланади.

26) Толиби илм ризқига Аллоҳ кифоя қилади.

Ҳазрат Абу Ҳанифа (роҳимаҳуллоҳ) жаноб Расулуллоҳ ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг соҳибларидан ривоят киладилар:

“Ким Аллоҳ динининг илмини ўрганса, Аллоҳ унинг ризқи ва дунё ҳожатларига кифоя бўлади. Насибасини ўйламаган жойлардан етказиб қўяди ”.

27) Толиб бирор илмни ўкиш малол келса ёки зерикса, бошка илм билан шуғуллансин.

Толиб таҳсил меҳнатига ўзини ғарқ қилмоғи керак, бирор илмни ўкиш малол келса ёки зерикса, бошка илм билан шуғуллансин.

Ҳазрат Муҳаммад ибн Ҳасан кечалари ухламасдилар. Атрофларига китоб ва дафтарларини қўйиб олардилар.

Биридан зериксалар, бошқасини олар дилар ва ёнларида доим сув турар эди. Юзларини ювиб, уйқуни кетказар эдилар.

– Уйқу иссиқликдан келади,-дер эдилар.

Ибн Аббос ( розияллоҳу анҳумо) ҳам гапиришдан зериксалар ёки чарчасалар:"Шеърлар девони” ни келтиринглар", деб буюрардилар.

27) Яхши гумон.

Мўмин киши ҳақида ёмон гумон қилишдан қатъий сақлан! Чунки гумон душманликнинг манбаидир. Душманлик эса мўминга ҳалол эмас. Пайғамбаримиз ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “ Мўминлар ҳақида фақат хайрли ўйланглар, яхшиликка йўйиб фикр билдиринглар ”, деб амр килганлар.

28) Ким қирқ кун ҳалол таомлар тановул қилиб, қирқ кун намозларини жамоат билан ўқиса….

Ҳазрат Алидан куйидаги ҳадиси шариф келтирилган:

“ Кайси бир инсон қирқ кун ҳалол таомлар тановул қилиб, қирқ кун намозларини жамоат билан ўқиса, парҳез ва ҳар қадамини тақво билан босса, Аллоҳ қалбига хотиржамликни нозил қилиб, тилига ҳикматларни жорий қилиб қўяди ”.

29) Зеҳнни чархлайдиган омиллар.

Толиби илмнинг  Пайғамбаримиз ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам) га салавот айтишни зиёда қилмоғи ҳам зеҳнига ижобий таъсир кўрсатади.

Чунки Сарвари коинот ўн саккиз минг оламга рахмат килиб юборилганлар. Ҳақ таоло у зотни" Раҳматан лил ъаламийн ”, яъни “ Бутун оламларга раҳмат пайғамбари қилиб юбордик", деб мадҳ этган.

Шунингдек, мисвок тутиш, яъни тиш тозалаш, оғзини бадбўй бўлишдан сақлаши ҳам зеҳнни чархлайдиган омилдир. Расулуллоҳ ( соллаллоҳу алайхи ва саллам) мисвок фазилатларини баён килиб, зеҳн учун фойдасини алоҳида таъкидлаганлар.

Толиб ўз зеҳнини ўстириш учун таомини ҳам бироз камайтириши керак.

30) Умматимнинг энг афзал амали китобдан Куръони Каримни тиловат қилишларидир.

Кечаларидаги намозлар, Куръони Каримга қараб ўқиш ҳифзни оширадиган амаллардан саналади.

Улуғлар Пайғамбаримиз ( алайҳиссалом) ҳадиси шарифларига биноан, инсон зеҳнини ва фаҳму фаросатини зиёда қиладиган асосий манба- китобга қараб Куръони Каримни тиловат қилиш, деб башорат берганлар.

Чунки Набийимиз (соллаллоху алайхи ва саллам): " Умматимнинг энг афзал амали китобдан Куръони Каримни тиловат қилишларидир ”, деганлар.

31) Толиб дарслигини, китоб-дафтарини қўлига ола ётганда ушбу калималарни айтмоғи керак:

“Бисмиллаҳи ва субҳаналлоҳи вал- ҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоху ак бар, вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил азиймил азизил алийм"

Дарсни тугатганда мана буларни айтмоғи керак:

“Аманту биллаҳил ваҳидил аҳадил ҳаққи вахдаху ла шарика лаҳу ва кафарту бима сиваху"

32) Аллоҳ унга учта оғир бало юборади.

"Ким илм талаб қилаётган вақтида парҳез ва тақвога риоя килмаса, Аллоҳ унга учта оғир бало юборади, ўзи билмаган ҳолда қаттиқ имтиҳон қилади: биринчиси, дунёни тоату ибодатсиз, солиҳ амалларсиз ва гуноҳлари мағфират бўлмаган ҳолда тарк этади.

Иккинчиси, бой ва беҳожат қилиб қўяди. Дунёдан камчилик ва Парвардигорини эслатадиган қийинчилик кўрмасдан, дунë лаззатига ғарқ бўлиб ўтади.

Учинчиси, султону амалдорларнинг хизматига мубтало қилиб қўяди. Шариатнинг ўзига эмас, балки Аллоҳнинг баъзи қулларига шариат номидан хизмат қилади ”, дейилган.

33) Зеҳнни мустаҳкамлайдиган омиллар.

Асал еб туриш, ёнғоқни шакар билан аралаштириб ейиш ҳамда ҳар куни йигирма бир дона кизил майиз тановул қилиб туриш зеҳнни мустаҳкамлайди.

33) Балғамни зеҳнга алоқаси.

Билгилки, нима огиздаги нам, балғамни камайтириб йўқотса, у зехнни ўткирлайди. Балғам оғиздаги намликни зиёда килса, у зеҳнни ўтмаслаштиради." Нисён" унутиш касаллигини кучайтиради. Аммо зеҳн паст бўлишига гуноҳ

34) Қуйида зикр қилинган ҳар бир амални толиб ёдлаб, ундан доим сакланиш тадоригини кўрсин!

1. Кийимсиз, яланғоч холда уйқуга ётиш. Албатта, кенг шалвар каби кийимда ётиши керак бўлади.

2. Яланғоч ҳолда табиий ҳожатларини чиқариш ( бавл, ғоит (катта ҳожат) қилиш).

3. Ғусл вожиб бўлган-жунуб ҳолида ейиш, ичиш.

4. Ёнбошлаб тановул килиш.

5. Дастурхон устига тушган нон ушоқлари ва бошкаларни исроф килиш, умуман увок- ушокларни назарга олмаслик.

6. Пиёз ва саримсоқнинг пўчоқларини ёндириш.

7. Кеч тушганда уй супуриш ( уй, хужрани тоза лашни, супуриб- сидиришни кундузи қилиб қўйиши керак).

8. Уй, ҳужра ва ҳовлида, бошка жойларда ахлат ва шу каби кераксиз нарсаларни қолдириш, тўплаб қўйиш.

9. Ўзидан ёши катта, устоз ва карияларнинг ол дига тушиб юриш, ҳатто баробар юришдан сакланмоғи керак.

10. Ота- онасининг исмини айтиб чакириш, мурожаат этиш. Бирон жойда сўралганда хам исмларини айтишдан сакланмоғи маҳбуброкдир ( зарур ўринлар бундан мустасно).

11. Ҳар қандай чўп ва нарсалар билан тиш кавлаш. Оғизнинг бадбўй бўлишидан сақланмоғи керак. Албатта, бунинг учун тишларини вақтида тозалаб бориши ва ҳидларни кетказадиган ашёлар дан фойдаланмоғи зарур бўлади.

12. Қўлларини лойқа сув билан ювишдан ва тупроқ билан тозалашдан узоқ бўлиши керак.

13. Остона ва зиналарга ўтириш.

14. Эшикка суяниш, унга осилишдан сакланмоғи керак.

15. Ҳожатхонада узоқ ўтириш, бадбўй ҳидларни ҳидлаш. Масалан: бундай жойларда газета- журнал, китоб ўқиш зеҳнга салбий таъсир кўрсатади.

16. Тик туриб енгил ҳожатини чиқариш, бавл қилил одобсизлик ҳамда тарки суннатдир.

17. Кийимни кийган ҳолда тикиш, тугмасини ўтказиш, таъмирлаш.

18. Енг, этаги ва кийимлари билан юзи ва баданларини артиб, қуритиш.

19. Ўргимчак инларини қолдириш, тегмаслик. Ҳозирги тадкикотчи олимлар ўргимчак инлари инсон асаб ва соғлигига таъсири борлигини аникла ганлар. Ўргимчак уясини бузиб ташлаш суннатдир.

20. Энг асосийларидан бири- намозга бепарво бўлиш, вақтида ўқимаслик, таҳорат ва рукнларини номигагина бажариш. Намозда шикасталик, хушуъ- хузуъни тарк қилиб, кибр-хаво билан туриш ва ҳоказоларнинг ҳаммаси қалб нурини заифлаштиради, иймон ва тақвони йўқотади.

21. Масжидга-жамоат намозига ҳаммадан энг охирида кириб, энг биринчи бўлиб чиқиш. Айникса, аср ва бомдод намозларидан кейин оз вакт ҳам ўтирмай дарҳол чиқиб кетиш тақво, илм ва бошка фазилатлардан жуда катта маҳрум қилади.

22. Бозорларга тез-тез бориш, борганда ҳам эрта бориб, кеч қайтишни одат қилиш, албатта, ёмон кўрилган ишдир. Чунки бозорда турли одамлар ва воқеаларга кўзи тушади, ҳаёли бўлинади, илми ва йўлидан чалғийди. Қимматли вақти зое кетади.

23. Тиланчилик учун кўл узатиш ҳамда ўзи қила оладиган ишларни бошқа биров қилиб беришини сўраш нафратли ва жуда нолойик ишдир.

24. Ота-онаси, устозлари ҳакида ёмон фикр юритиш, сўкиш, ношоиста тилаклар билдириш.

25. Идиш- товоқларда хамир юкини, косада овқат юқини қолдириш, юғиндини ноўрин ерларга ташлаш яхши эмас. Идишни дарҳол ювиб қўймасдан ташлаб кетиш кабилардан сакланмоғи керак.

26. Чироқни нафаси билан пуфлаб ўчиришдан узоқ бўлсин. Чунки буларнинг барчаси фақирлик, муҳтожлик ва бировга қарам бўлишни юзага чиқаради. Шубҳасиз, булар оят ва хадис билан ҳамда улут зотларнинг ҳаётий тажрибалари билан аниқ ва қуёшдек равшан исбот этилган.

27. Синган, қуриб колган, сиёҳи йўқ қалам билан ëзиш.

28. Синган тароқда соч тараш.

29. Ота- она ҳақига дуо қилмокни тарк қилиш. Устоз ва мураббийларни ҳам дуо қилмаслик.

30. Саллани ўтирган ҳолда ўраш, чунки бу беадабликдир.

31. Шим, шалвар каби либосларини туриб кийиш.

32. Бахил ва ҳасис бўлишдан ўзини узоқ тутмаслик.

33. Ўта иқтисод қилиш, жуда ҳам тежамкор бўлиш.

34. Исрофгарлик.

35. Боқимандалик, дангасалик, ялқовлик кабилардан узоқ бўлмаслик.

35) Толиб илм аёллар билан кам суҳбат қилиши керак.

Хотин- қизлар билан зарурат бўлгандагина гаплашади. Аммо гапини чўзиб юбормайди. Аёлларни орзу- ҳаваслари бисёр бўлгани уларнинг суҳбати дунё муҳаббатини очиб қўйиши мумкин. Бу энг улуг балолардандир.

36) Қиссалар айтувчи бўлма.

Одамларга ҳар хил қисса ва латифалар ҳикоя килишдан узоқ бўл! Чунки ҳар кандай хикоя килувчи ёлғон гапни аралаштиришга мажбур булади. Ёлғончилик эса ҳамма жиҳатдан зарардир.

37) Кўп кулмокдан сақлан!

Кулгу калбни ўлдиради, юзингни нурини кетказади.

38) Кўчаларда овқатланма!

Бозор ва масжидларда таом тановул килмагин! Шунингдек, кўчаларда ҳам овқатланма! Жойларда сотилаётган ичимликни, ичимлик сотувчилар кўлидан ҳам ичмагин! Бундан сакланиш ўзингга фойдадир.

39) Ҳаётда аввал илм таҳсил кил, кейин касб-ҳунар килиб халолдан мол-дунё тўпла! Шундай кейин уйлан!

Чунки агар илм таҳсил килаётган вақтингда мол- давлат талабига ўтсанг, шубҳасиз илм олишга ожиз бўласан. Мол-давлатинг купайиб, маишатга қизиқасан. Шу билан давлат кўпайтириш ва хотинлар билан машғул бўлиб колиб, илмдан бенасиб бўласан.

Умринг ва кимматли вақтларинг бекор кетади. Кейин болаларинг кўпаяди, аҳли аёл ғам- ташвишлари ҳам ортиб, ўз-ўзинг билан бўлиб коласан.

40) Ақл камол топса…

Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу бундай деганлар:

“Билгилки, ақл камол топса, оғиз сўзга очилавермайди".

41) Доимо Тахорат билан юриш фазилати.

Доимо таҳорат билан юрмок, бутун бадани ва либосларини ҳам пок, озода тутмоғи, бунга бардавом бўлмоғи ризку насибасига ижобий таъсир қилади.

Таҳорат билан юрувчи кишини шайтон алайҳиллаъна васвасага солмаслиги ривоятларда келтирилади. Хато ва нуқсондан сакланмоғи мумкин бўлади. Таҳорат билан юрувчи инсонни муҳофаза қилиш учун фаришталар муваккил қилиб қўйилади. Ҳар бир босган кадамлари тоат- ибодатга ҳисоб, агар шу ҳолда боқий дунёга борса, иймон билан шаҳидлар мақомида боради.

42) Ризқ жалб қилувчи омиллар:

• Ризқ насибани энг кўп жалб киладиган омил намоз ўқиш ҳисобланади. Намозлар камоли одоб, шикасталик, хушуъ- хузуъ билан адо этилмоғи айни муддао бўлиб, ризкни тез фурсатларда мўл- кўл бўлишига боисдир. Барча аркон, вожиб, суннат, мустаҳаб ва одобларига қатъиян риоя қилган ҳолда намозга киришиш мазкур улуғ фазилатларнинг негизидир.

• Набийимиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чошгоҳ (зуҳо) намозининг фазилатлари ичида ризққа манфаат берадиган жиҳатларини башорат килганлар. Зуҳо намози шу фазилати билан машҳурдир

• Қуръони Карим ўқиш ҳам насибани зиёда қилувчи бир омил ҳисобланади. Кечалари Вокеа сурасини тиловат қилиш кўп фойдали эканига хужжатлар бор. Шунингдек, Мулк, Муззаммил, Лайл, Шарҳ ва бошка сураи карималарни ўқишда ҳам шундай яхшиликлар борлигига ҳадиси шарифларда баёнлар бор.

• Ризк жалб киладиган омиллардан бири азон айтишидан илгари намозга масжидда ҳозир бўлишни олимлар айтганлар. Ҳар доим намоз азонини масжидда эшитса, бу иш зеҳнига самарали таъсир қилишига шубҳа йўқ. Муборак ҳадислар мазмунида масжидга биринчи келадиган инсон фазилатлари баён қилиниб, унга фаришталар масжиддан чиқиб кетгунича хайрли дуолар ва истиғфор айтиб туриши келтирилган. Аллоҳ фаришталарининг дуосини тўсиқсиз қабул килади.

• Шунингдек, бомдоднинг суннатини ҳамда витр намозини уйда ёки ўз ҳужрасида адо этиш ҳам фойдали амаллардан бири ҳисобланади. Агар намозни жамоатда ўқиётган бўлса, витрни жамоатда ўқимоғи зарур бўлади.

Жаноб Расулуллоҳ ( соллаллоху алайхи ва саллам):

“Бомдод намозининг суннат дунёдаги барча нарсалардан афзалдир", деганлар. Бу муборак хадис суннат намозининг улуғ даражада эканига далилдир. Дунë гап- сўзларини иложи борича тарк этади, айниқса намозлар орасида, витр намозидан кейин, суннат ва фарзлар орасида дунё гап, барча феълларни тўхтади.