March 11, 2022

Книга 26. «Дор Остидаги Одам». Амина Шенликўғли

Тақриз

Амина Шенликўғлини бу асарида ҳам бошқа асарларидагидек мусулмон бўлса ҳам, аммо намоз ўқиб кўрмаган, диннинг асл моҳиятини англамаган одамларнинг бир инсон сабабли ҳидоят топгани ҳақида.

Воқеалар қамоқхонадаги 5та маҳбуснинг бир кеча ичидаги суҳбатларидан ташкил топган. Асарда муаллиф ўқувчини қизиқтириб, ҳар янги бобда бир маҳбусни ҳаётини ёритиб боради.


Китобнинг аввалида Амина Шенликўғли бу воқеани ёзаётган вақтида ҳам кулиб, ҳам йиғлаб ёзганини айтган. Мен ҳам бу китобни ўқиётган пайтимда ҳам кулиб, ҳам йиғлаб ўқидим. Деярли бир ўтиришда ўқидим, чунки воқеалар жуда қизиқ услубда ёзилган, очилмаган сирлар, маҳбусларнинг аввалги ҳаёти, қандай қилиб қамоқхонага тушганларининг ҳикояси ўқувчини охиргача ўқишга ундайди.

Бу асарни энди китоб ўқишни бошлаганлар, қийин илмий китобларни ўқиёлмайдиган одамларга тавсия қилса бўлади.

Иқтибослар

  • Инсон зоти ҳамма нарсага кўникади, сен ҳам кўникасан.
  • - Сигарета дард аритадими?

- Албатта.

-Унда бунчалик куп чексангиз-да, нега дарддан фориғ бўлмаяпсизлар?..

Бир қути сигаретанинг пули Африкадаги ёки юртимиздаги, Фаластин, Шарқий Туркистон ёхуд бошқа ўлкалардаги оч одамларни қутқариб қолиши мумкин-да.

  • -Менми? Нимани ҳам гапираман? Менинг ҳаётим тамом бўлган. Майли, тамом бўлган ҳаёт ҳаёти тамом бўлмаганларга ибрат бўлади. Тушунган одам бошқаларнинг ҳаётидан ўзига ибрат олади. Агар одамларнинг бошига тушганлар бошқа одамларга фойда бермаганида эди, Аллоҳ ўтмишда яшаганларнинг ҳаётини, яъни қиссаларини, шунча воқеани бизларга нақл қилмаган бўлар эди.
  • - Мен жуда ҳам қизиқиб кетяпман, сен бир нималарни биладиганга ўхшаяпсан. Илтимос, менга ҳам гапириб бер. Сенга нариги дунёдан хабар келадими?

- Албатта.

- Ие, қанақасига?

Мухлис ҳам қаттик ҳайрон бўлди Абузарнинг жавобидан.

- Демак, сизга нариги дунёдан хабарлар келар экан-да? Худо ҳаққи, айтинг-чи, у ер кандай жой? Нималар бор у ерда? Бу ерга ўхшайдими?

Абузар кулиб юборди.

– У ҳолда гапириб бер,- деди Вадот кизиқсиниб тикилганча.

-Аслида хабар ҳаммага юборилган. Лекин кўриниб турибдики, сизлар қизиқиб кўрмабсизлар. Охират олами ҳақидаги хабарлар Қуръон ва Расули Акрамнинг ҳадислари орқали юборилган.

Вадот қўлини силтаб жавоб қайтарди:

-Ундай бўлса, қўявер, имом. Мен қандайдир бошқача алоқанг бўлса керак, деб ўйлабман.

  • Аллоҳга умуман ишонмайман, деганларга ишонма. Улар шунчаки Аллоҳ дейишни истамайди. Аллоҳ демаслик учун эса ҳар нарсани тилга олишади: табиат дейишади, бир қудрат бор, бир сир бор дейишади, мавҳум нимадир бор, дейишади, лекин Яратувчини Ўз номи билан аташмайди. Чунки Аллоҳ бор деб айтишса, Аллоҳнинг дин жўнатганини ҳам тан олишларига тўғри келади.
  • Фрэнсис Бэкон оз илм инсонни Аллоҳдан узоқлаштиришини, кўп илм эса аксинча яқинлаштиришини айтган.
  • Атрофимдаги ошналаримнинг бирортаси Аллоҳ ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлса керак, деди Мухлис.

- Клубма- клуб, барма- бар санғишдан ортиб, Худо ҳақида ўйлашга вақт ажрата олишмайди.

Бизга демократия бор, истаганингизни гапиринг, дейишарди- ю, оғзимизни очгани қўйишмасди. Телевидениега борсак ҳам ҳайдалдик, газетага борсак ҳам. Ўзимизнинг газетада ёзсак, унда ҳам қандайдир муаммолар чиқди.

Замонавийлик ва маданият ҳакида оғиз кўпиртирганлар, уйларида ит боқиб, уни ўпиб, ити учун қўлидан келганини киладиганлар бизга яшаш ҳуқуқини раво кўрмасди. Бизни нималар деб аташмади... Мутаассиб, ақидапараст, радикал, қолоқ…

НЕГА ИШОНИШМАЙДИ?.. Ишонмайдиганларни уч гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳдагилар Аллоҳ ва дин ҳақида фикр юритишни истамагани учун ишонмайди. Улар динсизликни яхши нарса, деб ўйлайди.

Иккинчи гуруҳдагилар эса диннинг хусусиятларини билмагани учун ишонмайди. Бундай инсонларга мусулмонлар исломни етказиши зарур.

Учинчи гуруҳдагилар динда тақиқлар борлиги сабабли динни тақиқлардан иборат, деб ўйлайди ва буни ёқтирмайди. Одамларнинг айбини исломга йўяди.

Ундаги катъиятдан ҳайрон бўлиб қолдим.

- Исминг нима?

- Хадича.

- Сен ҳатто рўмол ҳам ўрамагансан, динни ҳимоя қилишинг нимаси?

Хунук қиз ўткир нигоҳларини менга тикканча жавоб қайтарди:

- Румолни ташлаган бўлсак, динимизни ҳам ташлайликми? Урана олмаётган бўлсак, бунга сизга ўхшаганлар сабабчи...

- Сени билмайман, мен ўзим ҳақида гапирдим. Номусли одамлар номуссизликларга кулок солишдан уялишади.

-Сенга ўхшаганлар шунақа- да. Кўнгил ёзишга ҳам қўймайсизлар.

- Кимлардир огзидан суви окиб гапирган қиз бировимизнинг опамиз, синглимиз ёки қизимиз бўлиб чиқиши мумкин.

- Бўлди, бас қил! Масжиднинг минбари эмас бу ер.

- Лекин ҳақиқатларни фақатгина масжидга қамаб қўйиб бўлмайди.

- Қўйсанг- чи, бизнинг ношуд оталар боланинг кўнглига қарармиди. Кўпам эътибор бермаслик керак бунга.

- Жуда эътибор бериш керак- да. Фалон футбол ўйинида мундоқ бўлди, писмадончи қўшиқчи бундоқ бўлди, деб вақт ўтказгандан кўра, мен отаман, оталик вазифаларим нималардан иборат ўзи, деб ўйлаш зарур. Бу миллат фарзандлари билан шуғулланиши керак.