Книга 19. «Эй, Фарзанд!». Имом Абу Ҳомид Ғаззолий.
- Аллоҳ азза ва жалла: "Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг" деб амр қилган.
- Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, уни динида фақиҳ қилиб қуяди", деганлар.
- Фиқҳ-нафсни ўз фойдаси ва зарарига бўлган нарсаларни билиш. (Абу Ҳанифа ҳазратлари)
- Амаллсиз илм худди руҳсиз жасад кабиридир.
Йўлидан юрмасдан, нажот истарсан,
Кема ерда сузганин қайда кўргансан?!
- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: "Қурқмайдиган қалбдан, туймайдиган нафсдан ва ижобат этилмайдиган дуодан паноҳ сўрайман", деганлар.
- Эй, Фарзанд! Кераксиз нарсалар билан машғул бўлиш-Аллоҳ таолонинг бандадан юз ўгирганлиги аломатидир.
- Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, умрининг бир соатини ўзи учун яратилган мақсаддан бошқп нарса учун совурган киши узун ҳасрат чекишга лойиқдир", деганлар.
- Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг ёши қирқдан ўтганда ҳам яхшиликлари ёмонликларидан ғолиб бўлмаса, дўзахга таёрланаверсин", деб айтганлар.
- Файласуфлар илм нажот топиш учун васила деб билишади, ўзларини амал қилишдан беҳожат ҳисоблайдилар.
- Ривоят қилинишича, бир киши Жунайднинг(Аллоҳ у зотни руҳларини муқаддас қилсин) вафотларидан сўнг у зотни тушида кўриб: "Аҳволинг қандай, эй Абу Қосим?", деб сўрабди. Шунда Жунайд унга: "Иборалар ҳалок бўлди, ишоралар йўқ бўлди. Бизларга тун қуйнида ўқиган намозимиз фойда берди", дейди. (Хатиб "Тариҳу Баҳдод" да ривоят қилинган)
- Илм қанчалик кўп бўлмасин, агар унга амал қилинмаса, бари бефойдадир. Агар юз йил илм ўқиб, мингта китобдан жамласанг ҳам, Аллоҳнинг раҳматига фақат уларга амал қилибгина етиша олурсан.
- Аллоҳ таоло: "Инсонга ўз амалидан бошқа нарса бўлмас", деган.
- Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир.
(Фурқон - 70) - Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳ таоло Қиёмат куни бандаларига қарата: "Раҳматим билан жаннатга киринглар ва амалларингиз кўра уни тақсимлаб олинглар." Жаннатдаги даражаларни паст ёки олий бўлиши дунёда қилинган амалларга кўра бўлади.
- Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган; "Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Афвим билан дўзахдан четланиб, раҳматим билан жаннатга киринглар ҳамда амалларингиз фазли билан уни тақсимлаб олинглар".
Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ҳисоб қилинмасингиздан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар, ўлчанишингиздан олдин амалларингизни улчанглар".
Сени қасд этмаган ҳар кас борки, ботил сўзлар”
- Эй фарзанд, хоҳлаганингча яша, бир куни албатта ўласан, хоҳлаган кишингни яхши кўр, бир кун албатта ундан айриласан, хоҳлаган амалингни қил, кун келиб у ҳақида ҳисобга тортиласан.
- Дўзах тасаввури...
Ҳасан Басрийга муздек сув бердилар. У косани қўлига олароқ ҳушидан кетди ва коса ерга тушди. Ҳушига келгач:
–Сизга нима бўлди, эй Абу Саид? – деб сўрадилар.
– Қиёмат кунида дўзах аҳлининг доимий орзуси, оҳу ноласи: “Эй аҳли жаннат, бизга муздек сув беринг!” – дейдиган илтижоси ёдимга тушди. Бу ҳолнинг тасаввурига ҳам дош беролмай, ҳушимдан кетибман.
- Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига: "Эй фалончи, тунда кўп ухлама. Чунки тунда кўп ухлаган киши Қиёмат куни фақир бўлади", дедилар. (Ибн Можа, Байҳақий ва Ибн Асокир Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар)
Эй Фарзанд, "Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл."
(Исро - 79)
Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.
(Ваз-зариёт - 18)
Сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилардир.
(Оли Имрон - 17)
- Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: "Аллоҳ таоло учта овозни яхши кўради: хўрознинг овози, Қуръон ўқиётган банданинг овози ва саҳарларда истиғфор айтувчиларнинг овози".
- "Ҳаёти дунёда уларнинг орадарида маишатларни тақсимладик"(Зухруф, 32-оят), деган қавли ҳақида тафаккур қилдим. Бас, Аллоҳ азза ва жалла барча неъматларини азалда тақсим қилиб кўйганини билдим. Шу боис, ҳеч кимга ҳасад қилмадим, Аллоҳнинг менга тақсим қилганига рози бўлдим.
- "Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир"(Ҳуд сураси, 6-оят)
- Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: "Ким билганларига амал қилса, Аллоҳ унга билмаган нарсаларини билдириб қўяди".
- Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам :"Ҳасад кишининг яхшиликларини худди олов ўтинни егани каби ейди", деганлар.
- Исо алайҳисаломга айтилган: "Эй Ибн Марям, аввал ўзингга ваъз қил. Сўнг ўша ваъзга ўзинг амал қила олсанггина бошқаларга ҳам ваъз қилгин. Йуқса Роббингдан ҳаё қил!"
- Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам :"Аллоҳ таоло сизларнинг суратларингиз ва амалларингиз эмас, балки қалбларингиз ва ниятларингизга қарайди", деганлар. (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Имом Муслим ривоят қилган)