Книга 7. «Соҳилсиз денгиз». Аҳмад Муҳаммад Турсун.
Имом Бухорийнинг ҳает саҳифалари.
Отаси олим одам бўлган, хадис ўрганиб, хаетини илм олишга сарфлаган. Исмоил(отаси) Фотимага(онаси) доимо болаларга таҳоратли холда таом пиширишни, емизишни, доимо Қурьон тиловат килиб емизишни буюрган еди.
Отаси Муҳаммад тўғилганда килган дуоси:
Фотима ўзи шундоқ ҳам оғзиндан зикр тушмас, фарзандлар ҳаккига кўп дуо килар, жуда тақводор, солиҳа, зукко, хушхулқ аел еди.
Исмоил Фотимага тайинлаганлари:
Муҳаммад исмини кўйлишини сабаби:
Тўғилиш йили:
810 йил 20 июль(194 хижрий 13 шаввол)
Отасини вафоти:
Муҳаммад Отасидан жуда эрта айрилган. Муҳаммадни битта акаси хам бор еди-Аҳмад.
Болалик.
Онаси Муҳаммадга билиши лозим бўлган илк каломларни ёдлатади:
• Нима иш қилмоқчи бўлсанг "Бисмиллаҳ" деб бошлайсан.
• Муҳаммад соллалоху алайхи вассалам танитган
• Хаммага биринчи бўлиб "Ассалому алейкум" деб айт, дер еди.
Синов- кўрлик.
Болаликда Муҳаммадни кўзига бир шохча кириб кетди. Ва бир неча кундан кейин онаси уни кўзи кўрмаятганини сезди ва тушкунликка тушди. Аллоҳдан сўраб, дуо килиб, хожат намозларини ўкиб, кўп елворди. Аллоҳ унинг тақвосига яраша ўғлини кўзларини қайтариб берди!
Талабалик.
6 ёшида куттобга укишга кирди.
Бу ёшгача Фотимани ўзи ўкитди. Мураттаб қория бўлган, эрининг ёрдамида саккиз минг ҳадис едлаган юу аёл дастлаб фарзандига арабий ҳарфларни танитди, уларни бир-бирига кўшиб ўкишни ўргатди.
Кейин Қуръонннинг кичик сураларини ёд олдирди. Осонроқ ҳадислардан ҳам ёд олдирди. Уни ибодатга қизиқтирди. Бирор масжидга кетаётган намозхонларга кўшиб берарди.
Эрининг васиятига биноан уни муҳаддис килиб етиштиришга қиришганди.
Муҳаммаднинг биринчи устози- Куттобда ўкитган устози, Муҳаммад ибн Салом. Куттобдаги дарслар унга қифоя килмагани учун у Яҳё ибн Яҳё Тамимий хузурига ҳадис ёзгани жунарди. Кейин Муҳаммад ибн Салом уни кучлироқ устозга, Дохилий ҳузурига олиб борди.
Муҳаммад ешлигида 70 000 ҳадис ед олган еди.
Устозлар:
"Устозларимнинг адади минглардан ошган"-Имом Бухорий.
Абу Мусъаб Аҳмад ибн Абу Бакр Зуҳрий: "Бизнинг наздимизда Муҳаммад Ибн Исмоил Аҳмад ибн Ҳанбалдан фақиҳрокдир"
Имом Бухорий узининг зеҳни хақида: "Бари Аллоҳнинг тавфиқи, унинг лутфи иноятидан! Фақирнинг бунда ҳеч бир афзаллиги йуқ. Булар Аллоҳ ато қилган неъматлардир"
Шогирдалари:
"Ал-Жосеъус-Саҳиҳ" даг у кишининг бевосита раҳбарлигида 90 000 киши таълим олган.
Бухорийдан ҳадис ўрганганлар орасида: Абу Исо Термизий, Ибн Абу Довуд, Иброҳим Насафий, Абу Абдурраҳмон Насойи.
Хаж Сафари.
16 ёшида Муҳаммад, Аҳмад ва оналари хажга йул олишди.
210 йил(ҳижрий) улар Маккага бориб, ҳаж ибодатини ўташ ва Муҳаммадни ўша ердаги устозлар тарбиясида қолдириш мақсади билан йулга чиқишди.
Сафар жуда оғир еди, улар сувсизликдан, очликдан, иссиқдан ва йул узоклигидан кийналиб кетишганди.
Фазилат.
Имом Бухорий таомни жуда кам истеъмол қиладиган тамкинли инсон едилар. У кишини зуҳди-қаноати ва тақвоси ҳаммамизга ибрат булади. Улар ноннинг узи билан кифояланиб, турли хуштаъм егуликлар, нонхурушлардан тийилганлар.
Зеҳният.
Имом Бухорийга Аллоҳ таоло ўткир заковат, кучли ҳофиза ва ҳар бир ишни пухта бажариш қобилиятини берди.
Улар ед олган ҳадислари ҳар бир бобнинг ўзида минглаб саноққа етмагунча бир дам ҳам хаели хадис жамлашдан бошка томонга бурилмаган.
600 000 ҳадисни ед олган бўлсалар, улардан фақаи саҳиҳларини ажратиб олиб, китобларига киритдилар. Ғайри саҳиҳ, "иллати" бор ҳадислардан воз кечдилар. Ғайри саҳиҳларни ҳам ёд олганининг сабаби шуки, ўз китобларида улардан сақланиш ва бошкаларни ҳам огоҳлантириш еди.
Тақво.
Имом Бухорий бугун ҳам тунги таҳажжуд намозидан фориғ бўлгач, кўзларини юмган куйи ўзини ҳисоб қилишга тушди: "Сен мана олтмиш ёшга яқинлашиб қолибсан. Аллоҳ берган ҳаетингда бутун интилиш ва ҳаракатларни Алллҳга тақво килиш асосига қурдингми? Унинг розилигини топиш учун нималар қилдин? Ўзингга ажратилган йилларни Унинг динигп хизмат қилишга бағишлай олдингми? Узинг танлаган ҳадис илмига содиқ бўла олдингми? "
Имом Бухорий ўзини шундай ҳисоб қилган бўлсалар, шунча савоб амаллар қилиб ҳам, бутун ҳаетини динга бағишлаб туриб ҳам шундай ўзидан кўнгли тўлмаса, биз қандай қилиб узимизни ислоҳ килишга, улардаги ҳулкдан озгина бўлса ҳам олишга, узимизни кўпроқ ҳисоб қилишга интилмаймиз-а?
У риё ва сумъадан қўрқиб, ибодатини, тақвосини, дин йулидаги хизматини одамлардан пинхон тутишга уринарди.
Имом Бухорий ибодатда бутун қалби, ҳар бир аъзоси билан хушуъ-хузуъда, ихлосда Аллоҳнинг Ўзига юзланади. Йил буйи Қуръон карим билан мутассил алоқада.
Хатм.
Ҳар йили Рамазон ойининг биринчи кечасида унинг хузурига азҳоблари жамланганда у ҳар ракъатга йигирма оятдан кўшиб ўкиб, хатм қилади. Саҳар пайтида эса Қуръонинг учдан бирини, учинчи кечанинг саҳарида ҳатм қиларди.
Оз ухлаши.
У болалигидан жорий қилган одатига кўра жуда оз ухларди.
Мол-дунеси.
Имом Бухорий дуне молига қизиқмади, дуне тўплашга, у билан овора бўлишга қизиқмади. "Ад-дуня мазраътул ахира" дерди.("Бу дуне охиратнинг экинзоридир")
Кам овқат еганлари.
Улар таомни жуда оз ердирлар. Баъзи вақтларда кунига икки еки уч дона ёнғоқ ёки бир кафт майиз еган пайтлари бўлган. Халқумини ҳарлм уёқда турсин, ҳатто шубхали нарсалардан ҳам пок тутди.
Ҳае.
Ғийбат қилмаганлар.
Бир куни Бухорий шундай деганлар: "Мен ақлимни таниганимдан буён бирон нарсани илмсиз қилган эмасман"
Бир куни у киши намоз ўқиетганда ари чақди. Намозни ўкиб бўлиб: "Қаранглар-чи, намозимда менга озор берган нарса нима екан?" деди. Қарасалар, бир ари ўн етти марта чақиб, бутун танани шишириб юборган екан. Имом шунда ҳам намозини бузмабди.
Садака хақида.
"Саҳиҳ"
Тушлар.
Исломда тушнинг унчалик эътибори бўлмасада, солиҳ тушлар, айниқса Расули акрам соллалоҳу алайэи васаллам киришлари аҳамиятлидир.
Бошка китоблари.
Имом Бухорийни ёзган асарлари 20 дан ошиб кетганди. Улар орасида, "Китабут-Тарих", "Ал-Адабул-муфрад", "Китабус-сунан фил фиқҳ", "Холқу афъолил-ибад", "Биррул волидайн", "Тафсирул-кабир" каби йирик асарлар бор.
Илмлар ҳақида.
Инсон зоти эҳтиёж сезадиган илмларнинг бари Қуръон ва ҳадисда бор. Шунинг учун инсоният дунё ҳаетида дуч келадиган барча машаққат, муаммолар ечимини аввал шу манбалардан излаши лозим. Бунинг учун у Қуръон ва ҳадис илмларининг асл сарчашмаларини ўкиб-ўрганиши керак бўлади.
"Пайғамбар соллалоҳу алайҳи вассалам: "Аллоҳ таоло қилмаган ёки гапирмаган бўлса, кечиради", деганлар. Демак, мана шу уч нарса- амал, сўз ва дил бирга бўлиши керак.
"Саҳиҳул Бухорий"
Ислом дунесида Қуръони каримдан кейинги энг катта эътиборни Имом Бухорийни "Саҳиҳул Бухорий" ҳадислар китоби олади.
Бу олий шарафга Бухорий Пайғамбар соллалоҳу алайҳи вассаламнинг ҳадисларидан ёлғонларни четлатганлари, суннат софлигини асрашда улуғ ишлар қилганлари сабабли сазовор бўлдилар. Чунки Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассалам: "Менга нисбатан ёлғон гапирманглар, чунки ким менга нисбатан ёлғон гапирса, дўзахга киради" , деганлар".
"Саҳиҳул Бухорий"га кирган ҳадисларнинг сони 7563.
Ҳадис ёзишни бошлаганлар:
Ута парҳезкор ва Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассалам ҳадисларининг эҳтиромини жойига қуйиб қуядиган зот бўлганлари учун ҳадисларни фақат таҳоратли холдагина ривоят қилар эдилар.
Басра
Имом Бухорий ҳижрий 228 санада Басрага кириб келдилар. У ерда китоб ёзиш билан машғул бўлдилар, 5 ийл давомида Басрада турдилар, аммо ҳар йили ҳаж мавсумида Маккага бориб, ҳаж килдилар.
Бағдод
Хар сафар Бағдодда Бухорийнинг илм мажлисларига йигирма мингдан зиёд одам жамланди. Бағдодда Бухорий 1000 шогирд тарбиялади. Юзига ҳали тук чиқишга улгурмаган бу ийгитдан улуғ шайхлар, минглаб кишилар ҳадис ёзиб олдилар.
Зеҳн
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Имом Бухорий
Бир одамдан ҳадис ёзиб олмоқчи бўлганлари:
Найсобур
Ҳижрий 250 ийлда Имом Бухорий Найсобурга келди. Бу ерда уни дастлаб жуда яхши кутиб олишди, аммо бир қанча вақтдан кейин Зухрий диган одам ва бошка хасадгўй олимчалар у ҳақида фитна чиқаришди ва бўхтон қилишди. Ҳамма Имом Бухорийдан юз ўгирди, фақатгина икки содиқ шогирди Муслим ибн Ҳажжож ва Аҳмад ибн Салама унинг ёнида қолишди. Имом Бухорийга жуда оғир бўлди. Тухматга қолган, ёлғон гапирганда айбланган бўлиб қолди, аммо унинг виждони пок эди, чунки у Аллоҳ таолони қаҳрини чиқарадиган, гуноҳ иш қилмади. Унга зулм қилишди. У Сабр қилди, чунки Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассалам: "Ҳавзи Кавсар ёнида мен билан юзма-юз бўлгунингизга қадар сабр қилинглар", деганлар.
Муътазилия
Уламолар хақида:
Куфа ҳукмдори Язид ибн Умар Ҳубайра Абу Ҳанифани Куфа қозилигига қуймоқчи бўлгандан у киши бош тортди. Таклифига кўндиролмаган Амир Абу Ҳанифадай улуғ олимни қамаб қуйиб, ҳар куни ўн даррадан уришга буюрди. У шунда ҳам фикридан қайтмади, амирнинг қилмишларини хас-пўшлаш учун фатво топиб беришдан тутқунликни афзал билди.
Имом Моликга қилинган фитна: Ўша пайтдаги халифа Имом Моликни жазолашга фармон беради. У кишини яланғочлаб, қамчилашга фармон беради. Қўлларидан қаттиқ тортиб, куракларини ҳам чиқариб юборишади. Кўп олим, уламоларга бундай фитналар, оғриқлар келтиришган. Буларнинг хаммаси хасаддан.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Бу умматга уч нарсадан зарарлироқ нарса йукдир: пулни яхши кўриш, бошлиқ бўлишга интилиш ва умаро(амир) эшигига қатнаш. Батаҳқиқ, Аллоҳ таоло улардан чиқиш йулиги ҳам кўрсатиб қуйган.”
Вафот
Қабрга тупроқ тортишган ҳам эдики, тупроқдан мушку анбар ҳиди чиқди. Имом Бухорийнинг қабридан мушку анбар иси таралиши бир неча кунгача давом этди.