April 16, 2022

Книга 30. «Пешонамдаги Нур». Меҳмет Олақош.

ИҚТИБОСЛАР

⬛️Соат уч яримни кўрсатарди. Тўхтаб қолган бўлиши керак. Соат тўхтаган, аммо вақт ўтаётган эди. Ҳар бир ўтган сония мени ўлимга яқинлаштирарди. Бунинг фарқига илк бора бораётгандим. Жуда қизиқ, шундай эмасми? Бугунгача юзлаб ой, минглаб кунни яшаган бўлсам-да, яшаб ўтган ҳар лахзам, ҳар бир куним мени ўлимга яқинлаштираётганини энди англаб етган эдим!.. Гўёки чексиз денгизда сузаётганга ўхшаймиз-a!..

⬛️Уч-тўрт йил бурунги бир воқеа ёдимга тушди. Дала ҳовлида бир итимиз бўларди. Етти- саккиз ойлик бу итга бежиримгина уйча қурдиргандик. Унга овқат берарканман, қирқ- қирқ беш ёшлардаги кишининг боғ девори оша бир неча бор биз томонга диккат билан қараб турганига кўзим тушди. Итга караб турармиди ёки пиширилган гўштгами, билолмадим. Эртаси куни яна айни ҳолат такрорланди.

Унинг ёнига бориб: "Тинчликми?" деб сўрадим.

Бошини секин ёнига эгиб: "Шундай ўзим... ", деди.

Сўнгра ийманибгина:

- Жаноб, шу итнинг ўрнига мени боғласангиз, тун бўйи то тонгга кадар кўриқчилик қиламан. Заррача хавф сезишим билан овоз бераман...- деди. Ҳайрат ичра унга тикилдим.

Сўнг паст овозда илова қилди:

- Хоҳласангиз, итдек ҳураман ҳам... Шунда унинг ҳазиллашаётганини тушуниб колдим. Қаҳ-қаҳ уриб куларканман, ҳазилга ҳазил билан жавоб бергим келди:- Итнинг катагида жой йўқ, бироқ товуқхонадан топилади. Тухум қўя оласизми?

Унинг ҳам кулгидан икки букилиб қолишини тахмин қилгандим. Лекин ҳасрат тўла кўзлар билан менга бир бор тикилди- ю, ортига бурилганча илдамлаб кетди...

⬛️ Нима учун айнан мен? Ўз жонига қасд қилган ёхуд ўзини ўлдиришни истаган қанчадан-қанча одамлар қолиб, нега айнан мен? Имонсиз, амалсиз шунча инсонлар бўла туриб, нега мен?.. Рамазонларда рўза тутмаганмидим?.. Таровеҳ намозларига бормаганмидим?.. Фақирларга ёрдам бермаганмидим?.. Ақлимни таниганимдан бери қайси жума намозини қолдирдим?!. Қаршимда турган шу масжидни ҳам динимнинг, имонимнинг амри билан курдирмадимми?.. У ҳолда нега, нега айнан мен?!

⬛️ Ҳолбуки, онамни ҳам, отамни ҳам ўзим қабрга қўйган эдим!.. Отамни қабрга олиб кетаётиб, қалбдан отам учун ғам чекар, ақлим эса фабрикага келган охирги буюртманинг таннархини ҳисоблаш билан банд эди!.. Кабристондан қайтаётганимда эса ҳаёлан барча ҳисоб- китобларни битириб олган эдим!.. Қаердан ҳам билардим? У пайтлар ўлимни оддий, табиий бир ҳолат дея кабул килардим.

Эвоҳ!.. Накадар бадбахт одам бўлган эканман... Ўлганнинг кетидан ўлинмайди, бирок наҳот ундан олинадиган бирор сабок, ибрат бўлмаса?

⬛️

«Албатта, бир кун ўламиз », дейишларига қарамай, ҳали ўлимгача жуда кўп вақт бор, ҳали узоқ яшаймиз, дея хотиржам юрган;

— шу хотиржамлик соясида ўлимни мутлақо унутган ;

— нукул бирни икки, иккини тўрт, тўртни саккиз қилиш пайида ҳансираб чопган ;

— ўлимсизлик «дарахтининг ягона меваси деб билган пулларни нима қилиб бўлса ҳам қўлга киритиш мақсадида бойиган сари янада кўпроқ бойишга жаҳд қилган ;

— охиратини, атрофдагиларни буткул унутиб, шамолдай шовуллаб, эртаю кеч шоша- пиша у ёқдан-буёққа югурган шу инсонлар сингари бемаъни ҳаёт кечирибман- а!.. Ҳаётни фақат ейиш- ичиш ва лаззатларга кўмилишдан иборат деб билибман.

⬛️ Инсонларга каранг!.. Оламлар Парвардигори уларни яратиб, барчасига:

«Албатта, бир куни ўласиз », дея эслатмоқда. Бироқ тинглайдиган одам йўқ! Чунки одамларга Аллоҳнинг буйруғидан кўра дўхтирларнинг гапи тезроқ таъсир қилади, гарчи уларнинг сўзлари хато бўлса ҳам! Мабодо бир духтир бемор кишига: «Яқинда ўласан!» деса, у хаста одам ўша заҳоти салкам ўлаёзади!

⬛️

АБАДИЙЛИК

Демак, коинотни чексиз, дунё ҳаётини абадий деб ўйлаган инсонлар, фитратларида бор бўлган абадийлик ва чексизлик тушунчасини, ҳақиқатини нотўғри изоҳлаган, тўғрироғи, бу сифатларни янглиш нарсаларга нисбат қилган инсонлардир... Абадийлик деб аталадиган бир ҳакикат бор, бироқ ушбу ҳақиқат бу дунёга эмас, охиратгагина нисбат берилади, охират ҳаёти абадийдир! Фит ратимиздаги бу абадийлик туйғуси абадий ҳаёт нинг борлигига очик бир далил! Азалий бўлмаган ва азалийлик туйғусига бе гона бўлган биз инсонлар, абадий ҳаёт ҳақидаги хитобдан бохабар бўлганимиз учун ҳам абадийлик туйғусига бегона эмас эдик.

⬛️

Умидим йўқ, дедингиз!.. Сизнинг аҳволингиз балиқнинг қорнида қолган Юнус алайҳиссаломнинг аҳволларидан ҳам оғирроқми, умидсизми?!.

Тушунмадим?- Тўфонли ҳавода кемадан денгизга ташланган ва бир наханг балиқ ютиб юборган инсон ҳақида нима дейсиз!

Қутулишига умид борми? « Йўқ », демокчи эдим, индамадим. Чунки ҳазрати Юнус алайҳиссалом қутулган эдилар! Кулимсираганча бошимни қимирлатдим. Саид домла жуда тўғри гапираётган эди.

Ҳаттоки энг умидсиз, оғир ҳолатларда ҳам Аллоҳдан асло умид узмаслигимиз зарур. Ҳамма нарса Аллоҳнинг амрига, Унинг хоҳишига боғлиқ

⬛️ Йў- ў- ўқ, сизни ўлдирадиган ўсимта эмас, Аллоҳ!.. Ўлим ҳукми фақат ва фақат Аллоҳнинг қўлида. Истаса тўрт ой, истаса тўрт йил, агар истаса, қирқ тўрт йил! Касалим жиддий, деяпсиз. Лекин ҳеч бир касаллик ҳазрати Айюб алайхиссаломнинг хасталигичалик жиддий эмас. У кишининг вужудларидаги яралар қуртлаб, гўштлари тўкила бошлаган эди! Ҳазрати Айюб алайҳиссаломнинг ўша ҳолатларини бизнинг давримиздаги тиббиёт ходимлари кўришганида, чидаш у ёкда турсин, шундай ахволда яшаганларини кўриб, ҳайратдан лол бўлиб қолишарди.

⬛️ Овқатланаëтиб янги ҳолатимиздан, янги дунёмиздан суҳбатлашдик. Гарчи яна аввалгидек еб- ичаётган, сайр қилаётган, яна дунë неъматларидан фойдаланаётган бўлсак- да, барча ҳаракатларимизни олдингидек ақлсиз, фикрсиз бир тарзда эмас, Аллоҳга тобе бир кул ўлароқ бажарардик. Энг муҳим ўзгариш- бизларда содир бўлган ўзгариш эди. Биз ўзгарган, биз билан ҳамма нарса ўзгарган эди, гўё!