Книга 25. Ҳиммат-мўминнинг қуввати. Асадулло Холмуродов.
- " У кунда на мол-дунё ва фарзандлар фойда бермас, фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина(фойда берур)"
- Ҳиммат бир ишни мақсад қилиб, унга киришишнинг аввалидир. Ўша мақсадда қатъий туришни "ҳиммати олий" дейилади.
- Журжоний айтади: "Ҳиммат бир ишга кўл уришдан аввал қалбнинг ўша ишни қаттиқ мақсад қилишидир".
- "Манозил" китоби муаллифи: "Ҳиммат мақсад сари етакловчи тўйғу, яъни жўшқинликдир. Инсон бу тўйғуни жиловлай олмайди ва ундан кечиб ҳам кетолмайди"
Банданинг ҳиммати холис Аллоҳ таолого боғланса, у олий ҳимматга айланади.
Ибн Жавзий китобида айтади: "Ҳиммати паст инсон бирор ишда барқарор туролмайди. Ҳиммати олий бўлса, мақсад сари интилаверади. Ҳиммат инсон билан бирга яралади. Баъзи вақтда у сустлашади. Шундай вақтда уни қизиқтириш ва ундаш керак, ўшанда яна олийлашади. Киши ўзида ожисликни ҳис қилса, унга қувват берадиган; ялқовлиқни ҳис қилса, унга тавфиқ берадиган Раббини эсласин. Икки дунё саодатига фақат Аллоҳ таолонинг тоати билан эришилади. Ким Аллоҳ таолога юзланса, мақсадига эришади. Ким Аллоҳ таолодан юз ўгирса, муродига етолмайди."
Ҳимматнинг кучсизланиши ожизлик, ялқовлик, шайтон васвасаси ва ҳавойи нафсга берилиш сабабидан бўлади.
Ҳар бир мўминда эзгуликка давомли ундаб тўрадиган ҳиммат ва тўғри йулни кўрсатиб турадиган илм бўлиши лозим.
Аллоҳ таоло бизга кўрсатиб берган тўғри йўлга Илм ва Ирода билан эришилади. Ирода бу йўлга олиб кирадиган эшик бўлса, илм унинг калитидир.
Инсон кўпинча бу икковида ёки уларнинг биттасида сусткашлик қилади. Айримларди илм бўлмайди ва илмга интилиш ҳам бўлмайди, Айримларда илм бўлса ҳам, жидду жаҳд қилмайди. Еб-ичаётган неъмати билан овора бўлади, натижада қалби қотади.
Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, амалга оширолмаса, Аллоҳ таоло унга битта савоб ёзади."
"Ким Аллоҳ таолодан чин кўнгил билан шаҳидлик мақомини сўраса, тўшагида вафот этса ҳам, Аллоҳ таоло уни шахидлик мақомига етказади."
Яна: "Бир кишининг доим кечаси туриб таҳажжуд намози ўкиш одати бўлса, аммо ўйқу ғолиб келиб, уҳлаб қолса, унга аввалги кечаларидаги намозининг ажрича ажр ёзилаверади. Ўйқуси эса унга садақа бўлади."
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Бир дирҳам юз минг дирҳамдан устун келди", дедилар.
Саҳобалар сўрашди: "Эй Аллоҳнинг элчиси! Қандай қилиб бир дирҳам юз минг дирҳамдан устун келади?"
"Бир кишинининг бор-йўғи икки дирҳам пули бор эди, унинг бир дирҳамини садақа қилди. Бошқа бир кишининг жуда кўп бойлиги бор эди, ундан юз минг олди ва садақа қилди.", жавоб бердилар ул зот.
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни аввалги ва охирги гуноҳларини кечган бўлса ҳам, кечалари кўп намоз ўкигандаридан оёқлари шишиб кетар, кундузлари кўп рўза тутганларидан одамлар асло оғизлари очиқ юрмасалар керак деб ўйлашарди, Аллоҳ йўлидаги жангларда қатнашар, нафл ибодатлар, зикрларни тарк қилмасдилар. Бу амалларни анча-мунча қувватли инсонлар ҳам бажариши қийин, аммо Жанобимиз алайҳиссалом олий ҳимматлари ва юксак мухаббатлари ила ҳаммасига улгурганлар.
- Кунингни ўтказдинг ғафлатда,
Тунингни уйқу ва зулматда.
Муқаррар ўлимни унутиб,
Яшадинг ҳайвоний сифатда.
Дунёга алданиб шодландинг
Гўёки тушдайин лаззатга. - Ҳиммати яхши еб-ичиш, кийиниш бўлган бечораларнинг юзини Аллоҳ хунук қилсин. Улар қорни очганини азоб деб билади, ҳиммати пастлигидан қорни тўйсагина қалби хотиржам бўлади
- Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўп одамлар алданиб, ундан унумли фойдалана олмайдиган икки неъмат бор – соғлик ва бўш вақт», дедилар.
- Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳга курбонлик гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин У Зотга сизлардан тақво етади.”
(Ҳаж сураси, 37 оят) - Халифаларни ҳиммати ҳақида
Умар Ибн Абдулазиз халифа бўлганларидан сўнг хотини Фотимага: Хоҳласанг, биз билан қолиб яша. Хоҳласанг, кетишинг мумкин. Чунки бутун уммат ташвиши турганида сенга вақт ажратолмайман”, деди.
Абдулазиз ибн Умар хотини Фотима бинти Абдулмалик айтади: “Мен Абдулазиз ибн Умарнинг халифа бўлганидан буён жунуб ё эхтиломдан ғўсл қилганини кўрмадим.”
- Машаққат роҳатга элтади.
Шоир Мутанаббий айтганидек:” Агар инсон бир улуғликка эришган бўлса, билгинки, унинг жисми машаққат чеккандир." - Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу кўп рўза тутганларидан жуда ориқлаб кетганди. “Рўзангизни очиб, нафсингизга ҳам дам берсангиз-чи?”, дейишди. У зот деди: “Машаққатга чиниққан от пойгада ғолиб чиқади”.
- Ибн Қайюм айтади: “Жаннатга бу дунёнинг неъматлари билан эришилмайди. Бу дунёда ҳузурни афзал кўрган киши охират роҳатидан қуруқ қолади. “
- Йигитлик-амал вақти.
Чунки у ғўдаклик ва кексаликдаги заифлик ўртасидаги қувватга тўлган дамдир.
Шунинг учун ҳам Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам : "Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат билинглар:
2) саломатликни касалликдан олдин
4) бўш вақтни машғўлликдан олдин
5) тирикликни ўлимдан олдин ,деганлар. (Ҳоким ривоят қилган)
Имом Термизий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Одам боласи қиёмат куни беш нарсадан сўралмагунича Роббиси олдидан унинг қадами жилмайди: Умрини қандай кечирди, йигитлик даврини нима билан ўтказди, молини қаердан топдию, қаерга сарфлади ва билган нарсаларига қандай амал қилди».
Яна у зот алайҳиссалом Аллоҳнинг соясидан ўзга соя бўлмайдиган кунда у сояда етти тоифа инсонгина баҳраманд бўлишини айтиб, улардан бири: "Аллоҳни ибодатида ўсган йигит" лигини таъқидладирлар.
- Яҳё Ибн Касир айтади: "Баданнинг роҳати билан илмга етиб бўлмайди."
- Абдулазиз Ибн Умарнинг хотини Фотима бинти Абдулмалик айтади: "Мен Абдулазиз ибн Умарнинг халифа бўлганидан буён жунуб ё эҳтиломдан ғўсл қилганини қўрмадим.
- Шайх Муҳаммад Хазар Ҳусайн айтади: “Олий ҳимматли киши доим ҳорғин, ғам-ғуссада. Чунки бундай кишининг ҳамма илмларни ўргангиси келади. Кўп ҳаракат қилади, бу эса вужудга оғир келади. Сўнгра ўрганганига амал қилиш керак: кечаларим қоим, кундузлари соим бўлади. Илмни тўхтатмайди. Буларни биргаликда қилиш қийин. Дунёга берилмасликни хоҳлайди, аммо эҳтиёжлари бор. Мол топса, бошқаларга ҳам улашгиси келади. Баҳиллик қилолмайди. Сахийлиги дабдабага олиб бориши мумкин. Озроқ топганини бошқаларга эҳсон қилаверса, ўзи ва оиласи қийналади. Бермасликка ҳиммати йўл қўймайди.
- Рабиъ ибн Ҳайсамга: "Нафсингизни озроқ роҳат берсангиз-чи? дейилганда, "Унинг роҳати учун шундай қиляпман!" деган экан.
- Аллоҳ таоло айтади: "Мўминларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига "сотиб олди"…" (Тавба сураси, 111-оят)
- Жаъфар Хулдий Бағдодий дейдики: "Аллоҳ учун зиммамга бирор нарсани қасд қилсам, уни бузмадим"
- Ҳофиз Абу Исҳоқ Ҳаббол дейди: " Абу Наср Сижзийнинг ҳузурида эдим, эшик тақиллади, туриб очдим. Бир аёл кирди ва минг динор солинган халтачани шайхнинг олдига қўйди. "Хоҳлаганингизни ишлатаверинг", деди. Шайх: "Мақсадинг нима?" деб сўради. Аёл айтди: "Мени никоҳингизни олинг, хизматингизни қилсам бўлди!". Шайх пулини олиб, чиқиб кетишни буюрди. Аёл кетганидан сўнг: "Мен Сижистондаг илм талабида чиққанман. Уйлансам бу ният бузилади. Илм талаб қилиш савобини ҳеч нарсага алмашмайман" деди.
- Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
“Кимки бир мусулмон одамнинг жанозасида Аллоҳга ишониб, унинг савоб беришидан умид қилиб қатнашса ва жаноза ўқилиб, маййит дафн қилингунга қадар бирга бўлса, албатта у одам 2 қийрот ажр (савоб) олиб қайтгайдир. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғидекдур. Кимки жанозани ўқиб, маййит дафн қилинмасдан аввал қайтса, у киши 1 қийрот ажр олиб қайтгайдир”.
- Қатода айтади: "Омир ибн Қайс ўлим тўшагида ётганида йиғлар эди. Сабабини сўрашганида: "Ўлимдан қўрқиб ёки бу дунёда кўпроқ туришни хоҳлаб эмас, тутган рўзаларим ва қишнинг узун тунларида ўкиган намозларим камлигига йиғлаяпман", деди"
- Имом Шуъбага у эшитмаган бир ҳадисни айтишганида "Водариғ!" деб юборди. "Ҳадис билан шуғулланаман десам-у, бошқа ҳадислар ҳам борлигини билмасам", деб касал бўлиб қолди.
- Фузайл ибн Иёз айтади: "Ҳидоят йулини маҳқам ушланг, унда кетаётганларнинг адади камлиги сизга зарар қилмайди. Залолат йулидан юрманг, унда ҳалок бўлганларнинг кўплиги сизни алдаб куймасин"
- Жин ва инсон тоифасидан кўпчиликни жаҳаннам учун (ўтин бўлиб) яратганмиз.Уларнинг қалблари бор-у, (лекин) у билан (ҳақиқатни) англамайдилар. Уларнинг кўзлари бор-у, (лекин) у билан (ҳақиқатни) кўрмайдилар. Уларнинг қулоқлари бор-у, (лекин) у билан (ҳақиқатни) эшитмайдилар. Улар чорва ҳайвонлар кабидир. Аслида, ундан ҳам паст савияда. Ғофил-бехабарлар ўшалардир.
- Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу мушрикларни сифатлаб дейдики: "Бир қавмни кўрдим, чорва ҳайвонларидан фарқи йўқ. Ҳиммати фақат қорин туйдириш ва кийим кийишга етади. Бундан ҳам ажабланарлиси, бошқалар уларнинг жоҳиллигини била туриб, улардек яшашни хоҳлашадир"
- Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: "Кўп еб-ичишдан сақланинглар, чунки кўп ейиш жасадни толиқтиради, касаллик келтириб чиқаради ва намозга дангасалик пайдо қилади"
- Шайтон бир одамни ҳиммати жўшиб кетса тезда: "Ҳали тун узоқ, озгина ухлаб ол", деб қалбини қотиради. Хатоларини тушинишга ҳаракат қилса нафси йўлдан уриб, "Ҳамма хато қилади, бунданда каттароқ хато қилиб юришипти-ю" дейди. Одамни сени ҳимматинг олий бўлгани билан, кўкка интилганинг билан хеч нарсани ўзгартиролмайсан, маишатингини қилиб юравер деб васваса қилади.
- Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласи икки водий олтини бўлса ҳам, учинчисини орзу қилади"
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Одам боласи қиёмат кунида беш нарса ҳақида сўралмагунча Раббининг ҳузуридан жилмайди: Аллоҳ берган умрни кандай ўтказгани; йигитлик чоғидан қандай фойдалангани; маблағини қаердан топиб, қаерга иш- латгани; билган илмига нима амал қилгани", дедилар.
- Шайх Абу Али уйқусини қочириш учун совуқ кечаларда елкасини очиб ўтирар; Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний кечаси ухламас, уйқусини қочириш учун доим олдига сув куйиб оларкан.
"Уйку инсон исиганда келади, уни совуқ сув билан ҳайдаб туриш керак", дер экан.
Абу Хурайра розияллоху анху айтади: «Муҳожирлардан бўлган камбағалроқ саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва саллам ҳузурларига келиб:"Молу- давлат эгалари биздан кура куп ажр ва даражаларга эришятти", дейишди.
"Кандай қилиб?" сўрадилар у зот.
"Биз намоз ўқиймиз, улар ҳам ўқийди. Рӯза тутамиз, улар ҳам тутади. Улар садака қилади, биз қилолмаймиз. Улар қул озод қилади, биз озод қилолмаймиз", дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Сизларга бир нарсани ўргатайинми? У билан олдингиларга етиб оласизлар ва кейин келадиганлардан пешқадам бўласизлар. Ҳеч ким сизлардан афзал бўлолмайди, фақат сизлар қилган нарсани қилган кишиларгина афзал бўлиши мумкин", дедилар.
Улар: "Албатта, эй Аллоҳнинг элчи-си!" дейишди.
"Ҳар намоздан сўнг ўттиз уч марта"Субҳаналлоҳ","Алҳамдулиллаҳ","Аллоҳу Акбар", дейсизлар".
- Хатиб Бағдодий айтади: "Дарснинг энг яхшиси тунги вақтдагисидир. Салаф уламоларимиз кўплари шундай қилар эди. Уларнинг кўплари ҳуфтондан кейин, дарсларини бошлаб, гоҳида бомдоднинг азонини эшитмагунча турмасдилар".
- Иброҳим Нахаъий айтади: "Ким ҳадисни ёдламоқчи бўлса, бошқаларга айтиб берсин. Ҳадисга хоҳиши йўқ одамга бўлса ҳам. Чунки шундай қилса, қалбига китоб каби ўрнашади".
Имом Бухорий"Саҳиҳ"ида айтади: "Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобалари ёши катта ҳолларида илм ўрганишди".
Имом Термизий Абу Ҳурайрадан ривоят килган хадисда Пайғамбар алайҳиссалом бундай дейдилар: «Дўзах ловуллаб турса-ю, ундан паноҳ сўраб кочганлар (хотиржам) ухлаб ётса? Жаннат безатилиб кўйса-ю, уни хоҳлаганлар ҳам (хотиржам) ухлаб ётса. Мен бунақасини ҳеч кўрмаганман".
Имом Вакеъ айтади:"Имом Аъмаш етмиш йилга яқиндирки, жамоат намозининг биринчи ракатига ҳам кечикмаган. Мен у билан олтмиш йилдан кӱпроқ вақт бирга юрдим, бирор намозни қазо қилганини кўрмадим"
Ибн Умар розияллоху анҳу бирор намозда жамоатдан колиб кетса, бир кун рӯза тутиб берар, кечаси билан ухламай ибодатда бўлар ва битта кул озод қиларди.
Чунки у гудаклик ва кекса- ликдаги заифлик ўртасидаги қувватга тўлган дамдир.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат билинглар: ёшликни кексаликдан олдин; саломатликни касалликдан олдин; бойликни фақирликдан олдин; бўш вақтни машғулликдан олдин ва тирикликни ўлимдан олдин", деганлар.