Саёхат хужжатлари
Илтимос, зарур саёҳат ҳужжатлари билан танишиб чиқиш учун бир неча дақиқа вақт ажратинг. Қуйида келтирилган талаблар ҳукумат қарорлари ва сиёсатида кўзда тутилган. Улар олдиндан огоҳлантиришсиз ўзгартирилиши мумкин. inCruises® барча меҳмонларга круиз тугаганидан сўнг камида 6 ой амал қилувчи паспорт билан саёҳатга чиқишларини қатъий тавсия этади. Меҳмон бутун круиз даври учун барча зарурий саёҳат ҳужжатларини идентификациялаш ва олиш учун, шунингдек зурурат бўлганда, уларни тақдим этиш учун масъулдир. Ушбу амал қилувчи саёҳат ҳужжатлари, паспортлар, визалар, оилавий ҳуқуқий ҳужжатлар ва эмланганлик ҳақидаги сертификатлар Қўшма Штатлар ва бошқа давлатларга тушиш ва қайта кириш учун керак. Зарур ҳужжатлари бўлмаган меҳмонларга самолёт ёки кораблга чиқиш, ёхуд мамлакатга кириш ман этилади, ва жаримага тортилишлари ҳам мумкин.
Тегишли ҳужжатларни тақдим этмаган шахсларга сарфлаган маблағлари қайтарилмайди
АҚШдан ТАШҚАРИДАГИ ПОРТЛАРДАН БОШЛАНАДИГАН КРУИЗЛАР Қуйидаги талаблар Қўшма Штатлардан ташқаридаги портлардан Европа, Жанубий Америка, Австралия/ Янги Зеландия, Дубай/БАА, Осиё ва Ванкувердан Аляскага, Британия Колумбияси томон сузадиган круизлар учун. ●
Барча саёҳатчилар, жумладан болалар учун амалдаги паспорт талаб этилади. Сизнинг хавфсизлигингиз учун паспортингиз круиз тугаганидан сўнг камида 6 ой амал қилиши лозим. Қўшма Штатлар паспорти ҳақида қўшимча маълумот олиш учун АҚШ Саёҳатга оид маълумотлар Давлат департаменти ёки VisaCentral веб-сайтига киринг, VisaCentral – АҚШ паспортига оид барча муаммоларнинг оддий ечими. VisaCentral паспортларни камида бир кунда олиши мумкин. VisaCentral – агар меҳмонларимиз паспорт ва виза хизматига муҳтож бўлсалар, биз тавсия этадиган паспорт ва виза хизматидир. Қўшма Штатлар аҳолиси VisaCentral билан онлайн боғланишлари: www.visacentral.com ёки 800-858-8579 рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин. Канада резидентлари учун маълумотлар: www.visacentral.ca ёки 888-866-59956.
Қўшма Штатларнинг расмий паспортга (тўқ қизил ранг муқовали) эга фуқаролари шунингдек амалдаги дипломатик ёки шахсий паспортларини ҳам (кўк ёки яшил муқовали) тақдим этишлари лозим.
Визалар: Сиз боришингиз мумкин бўлган баъзи мамлакатлар сиздан визани келишингиздан олдин олишингизни талаб қилади. Ҳар қандай зарурий виза учун сиз масъулсиз. Агар керакли виза ҳужжатларига эга бўлмасангиз, харажатларингиз қопланмасдан, кемага чиқишингиз рад этилади. Қуйидаги манбалар меҳмонларимиз учун қайси турдаги визалар талаб этилишини аниқлашда ёрдам бериши мумкин: ● Қўшма Штатлар фуқаролари Қўшма Штатлар Давлат департаментининг хорижий фуқаролар киришига оид талаблар веб-сайтига киришлари мумкин. ● Канада фуқаролари Канада ташқи ишлар ва Халқаро савдо вазирликлари веб-сайтига киришлари мумкин.