November 2, 2019

Ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши...

Бугунги мавзу ва шу рукнда бериб борилиши белгиланган ҳуқуқий маданият масаласида оддий, халққа етадиган тарзда фикр юритишни жоиз билдик. Ушбу фикрлар ҳамкасблар, оила аъзолари ва албатта фарзандлар билан ўртоқлашиб, мулоҳаза юритилса бундан фақат жамият баҳраманд бўларди.
Аввало ҳуқуқий маданият тушунчасига таъриф беришдан олдин уни шакллантирадиган ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий онг хусусида қисқа тўхталсак:
Ҳуқуқий билим (ҳуқуқий саводхонлик) –ҳуқуқий маълумотларни эгаллаш, қўллай олиш ва шу асосда ўз мақсади сари бормоқ тушунилади.
Ҳуқуқий онг – бу , кишиларни ҳуқуқ, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва бошқа ҳуқуқий масалалар хусусидаги тасаввури, баҳолай олиши, риоя этиши, билимлари йиғиндисидир.
Инсон ҳуқуқий билимга эга бўлиб, ўз ҳуқуқлари (эркинлиги)ни билса, у ўзганинг ҳуқуқини ҳам ҳурмат қилади, бурчини англайди ва бу унинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиради.
Шахснинг ҳуқуқий маданияти – бу инсонни ҳуқуқий билим даражаси (билиши,тушуниши), ҳуқуққа нисбатан онгли муносабати ( мувофиқ ҳаракат), ҳуқуқни ҳурмат қилиши ва унга риоя қилишидир.
Шахснинг ҳуқуқий маданияти бу қонунни билиш ва тушуниш, шунингдек унга мувофиқ ҳаракат қилишдир. Шахснинг ҳуқуқий маданияти ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билим билан чамбарчас боғлиқ ва уларга асосланади.