March 17, 2020

Zoom — онлайн-дарслар ўтиш платформаси

Кўпинча ўқитувчилар Skype-ни онлайн дарслар учун ишлатадилар, аммо бошқа платформалар ҳам бор, улар бундан ҳам ёмонроқ ва баъзан Skype-дан яхшироқдир. Менинг севимли ва энг кўп ишлатиладиганим Zоом.

Zoom нима ўзи?

Zoom - онлайн - учрашувлар, видеоконференциялар ўтказиш учун хизмат платформаси. юклаб олиш учун босинг фойдаланиш инструкцияси бу ерда.

Шахсий кабинетини яратган ҳар бир киши, видеоконференция ташкиллаши мумкин. Бепул фойдаланиш даврида 40 дақиқа давом этадиган видеоконференсияларни ёзиб олиш имкони бор. Барча конференцияларнинг чекланмаган муддати ва 100 кишига қадар иштирокчилар сони билан ойига $ 14.99 бўлади. Яна бошқа тарифлар хам бор уларнинг шартлари (бизнес, корхона) билан тариф режаларини амалда қўллаш керак, лекин уларнинг нархи анча юқори ва бунинг учун бир ой муддатга эмас, балки дарҳол фойдаланувчидан бир йилга тўлов талаб қиладилар.

Zoom individual ва гуруҳларда дарслар ўтишга жуда мос келади, талабалар компьютердан ҳам, telefon билан планшетдан ҳам киришлари мумкин. Ҳавола ёки конференция ID рақамига эга бўлган ҳар ким video конференцияга уланиши мумкин. Тадбирни олдиндан режалаштириш мумкин, шунингдек сиз такрорланадиган ҳаволани ҳам қилишингиз мумкин, яъни маълум бир вақтда доимий дарсга киришга бир хил ҳавола (ссылка)ни яратиб ўқувчилар учун бериш мумкин.

Афзалликлари:

+ Ажойиб уланиш. Менинг амалиётимда, платформа муваффақиятли ишлайди деб айта оламан.

+ Ҳар бир иштирокчи билан Video ва audio мулоқот. Ташкилотчи микрофонни ўчириш ва ёқиши, шунингдек, видеони ўчириш ва барча иштирокчиларнинг видеони ёқишини сўраш имкиниятига эга. Конференцияга фақат таклифга эга бўлган иштирокчи сифатида киришингиз мумкин

+ Сиз экранни бошқаларга кўрсатишингиз мумкин хамда овоз билан шиттиришингиз хам мумкин. Экран дисплейини пауза қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, сиз бутун экранни эмас, балки фақат individual иловалар, масалан, браузерни ёки демо уланишларни кўрсата оласиз хам. Созламаларда барча иштирокчиларга экранлар алмашиш ёки чекловларни ёқиш учун рухсат беришингиз мумкин.

+ Платформада ўрнатилган интерактив доска мавжуд, сизнинг экранингиздан осонгина ва тезда бошқа кўринишга ўтишингиз мумкин.

+ Хабарларни ёзиш, файлларни ҳаммага узатиш ёки битта талабани танлаш мумкин бўлган чат мавжуд. Сиз автоматик равишда сақлаш ёки ҳар бир конференция учун қўлда сақлаш учун чат ўрнатишингиз мумкин (Чат→Подробнее→Сохранить чат).

+ Дарсни компьютерингизга ёки ташқи хотира (облако)га ёзиб олишингиз мумкин. Ёзувни автоматик равишда ёқиш учун ўрнатиш ҳамда паузага қўйиш қулай.

+ Конференция давомида, сиз ташкилотчи билан бир хил хусусиятларга эга бўладидиган ёрдамчини белшилашингиз мумкин: individual талабалар учун микрофонни ёқиш ва ўчириш, қайта номлаш ва хоналарга ажратишингиз.

Нимаси билан менга ёқади?
Ўқувчиларни жуфт ва гуруҳларга ажратиш қобилияти билан.

Ўқувчиларни ажратиш ва уларга алоҳида вазифалар бериш офлайн дарсга ўхшайди. Талабаларни жуфт ва гуруҳларга ажратиб, уларни алоҳида хоналар — сессия заллари (мини-конференциялар) да тарқатишингиз мумкин, бу ерда улар фақат бир-бири билан мулоқот қилади, қолганларини кўрмайди ёки эшитмайди. Хоналар сони ўқитувчи томонидан белгиланади ва иштирокчилар автоматик ёки қўлда берилиши мумкин. Ташкилотчи хоналардан ўтиб, у ерда нималар бўлаётганини текшириш имконига эга. Бундан ташқари, хонадан хонага иштирокчиларни кўчиришингиз хам мумкин.

Агар яшил монохром фон бўлса, сиз фон ўрнига дарсда унутилмас кўриниш орқали ажойиб манзарали муҳитни яратишингиз мумкин. Бу болалар билан ишлашда мос келади (улар ҳам доимо ажаблантирилишларини исташади ) мисол: интернетдан олинган бу фонлар:

Карандаш

Экран намойиши вақтида "комментировать" воситаси (ко-аннотация) мавжуд, яъни чизиш, таъкидлаш, ўчириш ва ҳоказо. бу ўқитувчи ва талабалар томонидан амалга оширилиши мумкин (албатта, сиз буни талабалар учун ўчириб қўйишингиз мумкин).

Сичқонча ва клавиатурани назоратга ўтказиш имконияти

Талабалар фақат virtual доска чизишлари мумкинхолос, бу Minus томонлари платформани, улар ҳаракатга келтира олишмайди экранларидаги объектларни, лекин ўқитувчи сичқончани назорат қилиш учун экрадаги бошқаурвини талабаларга ўтказиши мумкин, яъни, унинг қўли билан талаба сичқончани ўқитувчи экранидаги объектларни ҳаракатга келтириши (тақдимот ўтказиши, кнопкаларга босиши, расмларни бирлаштириши, ва ҳоказо.) кабиларни бажара олишади, ва сиз ҳам, клавиатура назоратини ўтказишингиз мумкин. Веб-конференция давомида иштирокчи ўз экранини назоратини олиш учун ўқитувчидан сўрайди. Бунда тасдиқлаш, талаб намойишчи учун очилади. Агар тасдиқласангиз, иккала фойдаланувчи сичқонча ва клавиатура билан ишлашлари мумкин бўлади, намойишчи бу ерда устувор бошқарувга эга бўлади.

Zоомдан фойдаланишда, Сизга нима ёқади / ёқмайди? Таассуротларингизни изоҳларда ёзинг.