May 15, 2020

“Оила муъжазгина бир жамиятчадир, бутун инсоният жамиятининг дахлсизлиги хам унинг жипслигига боғлиқ” Ф. АДЛЕР

Ҳар қандай жамият тараққиётида оилаларнинг оилалар мустаҳкамлигининг ўрни беқиёсдир. Чунки тирик организмнинг саломатлиги уни ташкил қилувчи қар бир ҳужайранинг соғломлигига боғлиқ бўлганидек, бутун организм ўз фаолиятини мақсадга мувофиқ амалга оширишда ҳар бир ҳужайранинг муносиб ўрни бўлганидек, оила хам давлат, жамият деб аталган бутун бир организмни ташкил этувчи хужайрадир.

Ҳар бир оиланинг соғлом бўлиши, уларда ижобий психологик иқлимнинг хукм суриши, мана шу муҳитда дунёга келиб, шахс сифатида шаклланиб, сўнг ўзи яшаётган давлатнинг фуқароси сифатида ўз давлатининг иқтисодиёти, ижтимоий ҳаёти тараққиётини таъминловчи, ҳал қилувчи омил бўлган инсон камолотида оиланинг тутган ўрни беқиёсдир.

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир, ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 63-модда) сида таъкидлаб ўтилган. Шунингдек, жамият тараққиётининг кутилган даражага чиқа олмаслиги, унинг тараққиётига тўсқинлик қилувчи, унинг инқирозга олиб келувчи кучларнинг юзага келишида ҳам оиланинг ҳиссаси каттадир.

Чунки носоғлом психологик муҳитли, низо-жанжалли, ўзаро меҳр-муҳаббатсиз муҳитда дунёга келиб, шаклланган бола, кейинчалик нафақат ўз ота-онаси, ака-укаларига маҳалла-куйга нисбатан балки атрофдагиларга қолаверса, ўзи яшаётган жамиятга нисбатан ҳам меҳр-оқибатсиз, шафқатсиз, золим, худбин, юрт манфаатларига зид, ташқи кучлар таъсирига осон берилувчан, шу асосда эса ўз оиласи, ўз ҳалқи, ўз юрти учун хавфли одам бўлиб етишиши мумкин. Оила ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни беқиёс бўлиб, Конституциянинг 14-бобида 63-64-65-66-моддалар махсус оилага бағишланган.

Оилаларнинг мустаҳкамлиги жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, миллий хавфсизлиги, унинг равнақи, тараққиётини белгиловчи ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Ҳозирги вақтда жамиятимиз учун, инсоният тараққиёти учун мустақиллигимиз истиқболлари учун жиддий хавф туғдираётган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, экологик, ички ва ташқи омилларнинг таҳдиди ортиб бораётган айни вақтда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва бу масалани тўғри ҳал этишнинг асосий йўли бўлмиш ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масаласи ҳеч кечиктириб бўлмайдиган, сусткашликка йўл қўйиб бўлмайдиган, ўта жиддий ёндашишларни талаб этувчи давлат, ҳукумат миқёсидаги долзарб масаладир. Бунинг муваффақиятли амалга ошишига жамиятимизнинг хар бир фуқароси, ота-оналар, махала-куй хамма бирдек масъулдир. Чунки инсоният ва жамиятимиз тараққиёти шу масалани биз бугун қандай ҳал қилишимизга боғлиқ. Ёшларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини шакллантиришда, ҳар жиҳатдан баркамол этиб тарбиялашда буюк мутафаккир аждодларимиз мероси катта аҳамият касб этади.

15 май – халқаро оила куни сифатида жахон хамжамияти томонидан эътироф этилганлиги муносабати билан мазкур тадбир мутарам юртбошимиз, хукуматимиз ва бошқа мутасадди идоралар диққат эътиборидадир.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-3808 сонли қарорида бир қатор ташкилотларнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сон резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Мазкур таклиф юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрь кунги №782-Ф Фармойиши имзоланган ва ва Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланган.

«Оила» маркази масъуллар билан ҳамкорликда ушбу санани юқори савияда ўтказиш юзасидан ҳудудлар ва тегишли ташкилотлар томонидан билдирилган 100 га яқин таклифларни ўрганиб чиқилган ва утган 2019 йилда 17 банддан иборат «2019 йилда 15 май – Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида кенг нишонлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада маънавий-аҳлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси»ни ишлаб чиқилган ва режа Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган хамда байрам тадбирлари кутаринки рухда ўтказилган.

 Иштихон туман адлия бўлими