“Қаерда қонун тугаса, у ерда зўрлик бошланади” (У.Питт) файласуф
Жахон хамжамиятига, хусусан республикамиз аҳолисига пандимия хавф солаётган, маълум ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни келтириб чиқараётган бир вазиятда Иштихон туман адлия бўлими инсон хуқуқлари химоячиси сифатида бу борадаги муаммоларни хал этмоқда.
Жумладан, туман адлия бўлими томонидан фуқаро Б.Хушвақтованинг “Иштихон Дехкон бозори” МЧЖда бош ҳисобчи бўлиб ишловчи турмуш ўртоғи Н.Хушвақтовнинг мехнатга лаёткатсизлик нафақаси ва иш хақларини тўлаб бермаётганлигидан норози бўлиб ёзган шикоят аризаси кўриб чиқилди.
Маълумки, Меҳнат кодексининг 285-моддасида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланиши белгиланган.
Бироқ, “Иштихон Дехкон бозори” МЧЖ томонидан ходимнинг қонун билан кафолатланган хуқуқлари бузилиб, қонун хужжатлари талабларига зид равишда ходимнинг 10.026.857 сўм миқдоридаги меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва иш ҳақлари тўлаб берилмаган.
Мазкур ҳолат бўйича туман адлия бўлимининг аралашуви ва қўллаган таъсир чоралари натижасида жорий йил 29 апрель куни Н.Хушвақтовга 10.026.857 сўм миқдоридаги меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва жорий йил январь ва февраль ойлари учун хисобланган иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилиши, фуқаронинг бузилган хуқуқлари тикланиши, тўловларни ўз вақтида амалга оширишни таъминламаган масъул ходимнинг интизомий жазога тортилиши таъминланди.
Иштихон туман адлия бўлими