Динимизда бойлик
Бизга етиб келишича, Абдураҳмон ибн Авфнинг савдо карвони Ямандан етиб келганида, Мадина шаҳрини шовқин-сурон босди.
Оиша розияллоҳу анҳо: ”Бу қандай шовқин-сурон?” деб сўраганда: ”Абдураҳмон ибн Афвнинг савдо карвони келди”, дейилди.
Шунда Оиша онамиз: ”Аллоҳ ва унинг Расули рост айтибди”, деди. Бу гап Абдураҳмон ибн Авфга етиб борди. Абдураҳмон ибн Авф дарҳол Оиша розияллоҳу анҳонинг олдига келиб, унинг нималигини сўради.
Ҳазрат Оиша: ”Расулуллоҳ алайҳиссаломдан эшитган эдим. У зот: ”Мен тушимда муҳожир ва мусулмон фақирларнинг жаннатга чопиб-югуриб кираётганларини кўрдим. Абдураҳмон ибн Авфдан бошқа бойлардан бирортаси улар билан жаннатга кираётганини кўрмадим. Абдураҳмон ибн Авф эмаклаб кираётган эди”, дедилар.
Абдураҳмон ибн Авф: ”Карвон ва ундагиларни тўлиқ Аллоҳнинг йўлига бердим. Қанийди мен ҳам жаннатга улар билан чопиб-югуриб кирганимда”, деди.
Бизга етиб келишича, Набий алайҳиссалом Абдураҳмон ибн Афвга: ”Биласанми умматларим бойлари ичида жаннатга биринчи бўлиб кирасан, аммо фақат эмаклаб зўрға кирасан”, дедилар.
Огоҳ бўлгинки, эй дунё фитнасига йўлиққан киши, мол-дунёга келтирадиган ҳужжатларинг қани? Бу ҳадис Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиндан жаннат ҳушхабарини беришларига қарамасдан, Абдураҳмон ибн Авфнинг фазли, тақвоси, яхши амаллари ва Аллоҳнинг йўлида молларини бериши ҳақида айтилган.
Имом Ғаззолий Иҳёу улумиддин ”Дунёни англаш” китобидан
Манзилимиз @Chinormasjidi