December 19, 2019

Матназаров Оғабой Каримович 25-Кўксарой сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.

Матназаров Оғабой Каримович 1972 йилда Хоразм вилояти Янгиариқ туманида туғилган.
Миллати - Ўзбек.
Маълумоти – олий. 1994 йилда Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалини, 2000 йилда Бердак номидаги Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.
Ихтисослиги – агрономия, хуқуқшунос.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.
О.Матназаров меҳнат фаолиятини 1995-1998йилда Янгиариқ туман марказидаги "Хурсанд" савдо ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари лавозимидан бошлаган. 2001-2001 йил Хазорасп туманлараро прокуратураси прокурор ёрдамчиси, 2004-2006 йил Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси прокурори, 2006-2010 йил Тошкент шаҳар “Жавоҳир Плюс РҚО” МЧЖ юрист маслахатчи, 2010-2010 йил Тошкент шахар “Доктор Аслбек” МЧЖ ҳуқуқшуноси, 2011 йил Тошкент шахар “Кўприкқурилишбутлаш” шўьба корхонаси тижорат таклифи бўйича раҳбар ўринбосари, 2011-2013 йил Тошкент шаҳар “Кўприкқурилишбутлаш” шўьба корхонаси раҳбар ўринбосари, 2013-2015 йиллар Тошкент шаҳар “Кўприкқурилиш” “Мазали таом” шўьба корхонаси раҳбари, 2015-2018 йил Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси “Кўприкқурилишбутлаш” шўьба корхонаси директор ўринбосари, 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси “Янгиер темир-бетон конструкциялари заводи” унитар корхонаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

О.Матназаров Ўзбекистон Либерал-демократик демократик партияси Дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйдаги вазифаларни илгари сурмоқда:
- сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
- ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш, сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
- ҳудудда камунал хизматни яхшилаш мақсадида камунал хизматлар кўрсатувчи янги хусусий корхоналарни ташкил қилиш;
- ҳудудда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга эришиш, ишбилармонлик мухитини яхшилаш, асоссиз текширувларни олдини олиш;
- ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этишга эришиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришда ёш тадбиркорларга кўмаклашиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш, мунтазам тажрибали ва билимли ишбилармонлар билан учрашув ва тренинглар ташкил этиш;
- мазкур вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш қонун доирасида партиянинг депутатлик гуруҳлари орқали амалга оширилади;
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, Қонунлар, Президент Фармонлари, қарорлар, давлат дастурларининг ижросини таъминланишини назоратга олишни таъминлашни ўз сайлов олди дастурига киритган.
Оилали. Уч нафар фарзанди бор.