December 19, 2019

Раззоқов Нурбек Алиевич 1-Заковат сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.

Раззоқов Нурбек Алиевич 1985 йилда Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган.
Миллати – Ўзбек.
Маълумоти олий. 2006 йилда Тошкент Молия Институтини (магистр) тамомлаган.
Ихтисослиги –банк иши, кредит.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.
Н.Раззоқов меҳнат фаолиятини 2008 йилда ОАТБ “Пахта банк” Сирдарё вилояти бошқармаси банк жараёнлари иқтисод бўлими мутахассислигидан бошлаган.
2009 йил Ҳудудий филиал Кредитлаш ва иқтисодий тахлил бўлими мутахассиси, кредит тарихини ахборотлаштириш, ахборотни хисобга олиш ва алмаштириш бўйича етакчи мутахассиси, 2010 йилдан ОАТБ “Пахтабанк” Сирдарё вилоят бошқармаси Фарход филиали Кредитлаш ва иқтисодий тахлил бўлими бошлиғи, 2010-2013 йиллар Сирдарё вилоят бошқармаси Кичик бизнес субъектларини кредитлаш ва мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси, Иқтисодий тахлил бўлими бош мутахассиси, Иқтисодий тахлил бўлими бошлиғи, 2013-2015 йиллар “Агробанк” АТБ Сирдарё вилоят бошқармаси Янгиер филиали бошқарувчиси. 2015-2016 йиллар “Яшил гумбаз савдо” МЧЖ директори вазифаларида ишлаган.
2016 йилдан ҳозирги кунга қадар ЎзЛиДеП Янгиер шаҳар Кенгашининг Аппарат раҳбари вазифасида ишлаб келмоқда.
Н.Раззоқов Ўзбекистон Либерал-демократик демократик партияси Дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйдаги вазифаларни илгари

- ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш, сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
- ҳудудда камунал хизматни яхшилаш мақсадида камунал хизматлар кўрсатувчи янги хусусий корхоналарни ташкил қилиш;
- ҳудудда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга эришиш;
- ҳудудда ишбилармонлик мухитини яхшилаш, асоссиз текширувларни олдини олиш;
- ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этишга эришиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришда ёш тадбиркорларга кўмаклашиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш, мунтазам тажрибали ва билимли ишбилармонлар билан учрашув ва тренинглар ташкил этиш;
- импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратиш;
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, Қонунлар, Президент Фармонлари, қарорлар, давлат дастурларининг ижросини таъминланишини назоратга олишни таъминлашни ўз сайлов олди дастурига киритган.
Оилали. Икки нафар фарзанди бор.