December 19, 2019

Негматова Маърифат Етовқўзиевна 22-Талабалар сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган

Негматова Маърифат Етовкузиевна 1982 йилда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида туғилган.
Миллати - Ўзбек.
Маълумоти – ўрта махсус. 2016 йилда Республика бизнес мактабини тамомлаган.
Ихтисослиги – Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.
М.Негматова меҳнат фаолиятини 2002 йил Ховос тумани 1-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси вазифасидан бошлаган.
2016-2018 йиллар Янгиер шаҳар 2-мактабгача таълим муасссасаси тарбиячиси лавозимида фаолият юритган.
2018 йилдан буён Янгиер шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик ишлари бўйича ходим лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
М.Негматова Ўзбекистон Либерал-демократик демократик партияси Дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйдаги вазифаларни илгари сурмоқда:
- ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш, сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
-хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустахкамлашга кўмаклашиш билан биргаликда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ногирон ва қарияларни ижтимоий ва маънавий жихатдан қўллаб-қувватлаш - ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш;
- сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;

- ҳудудда камунал хизматни яхшилаш мақсадида камунал хизматлар кўрсатувчи янги хусусий корхоналарни ташкил қилиш;
- ҳудудда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга эришиш, ишбилармонлик мухитини яхшилаш, асоссиз текширувларни олдини олиш;
- маҳаллада ободонлаштириш, чиқиндиларни вақтида олиб кетиш, мавжуд лоток ва ариқлардаги оқава сувларни мунтазам оқишини йўлга қўйиш, ички йўлларни асфальтлаштиришга эришиш масалаларини назоратга олиш.
- ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этишга эришиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришда ёш тадбиркорларга кўмаклашиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш, мунтазам тажрибали ва билимли ишбилармонлар билан учрашув ва тренинглар ташкил этиш;
- мазкур вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш қонун доирасида партиянинг депутатлик гуруҳлари орқали амалга оширилади;
- импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратиш;
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, Қонунлар, Президент Фармонлари, қарорлар, давлат дастурларининг ижросини таъминланишини назоратга олишни таъминлашни ўз сайлов олди дастурига киритган.
Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

Негматова Маърифат Етовқўзиевна 22-Талабалар сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.