Мамажонова Севара Тўйчибой қизи 15-Хуррият сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.
Мамажонова Севара Тўйчибой қизи 1990 йилда Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида туғилган.
Миллати - ўзбек.
Маълумоти - олий. 2013 йилда Гулистон Давлат университетини, 2015 йилда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти магистратура бўлимини тамомлаган.
Ихтисослиги – жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, спорт фаолияти.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.
С.Мамажонова меҳнат фаолиятини 2010 йили Сирдарё вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида академик эшкак эшиш бўйича мураббий вазифасидан бошлаган.
2015-2017 йиллар Сирдарё вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби академик эшкак эшиш бўйича бош мураббийи, 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар Сирдарё вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби академик эшкак эшиш бўйича мураббийи вазифасида ишлаб фаолият юритиб келмоқда.
С.Мамажонова ЎзЛиДеП дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйдаги вазифаларни илгари сурмоқда:
- хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустахкамлашга кўмаклашиш билан биргаликда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ногирон ва қарияларни ижтимоий ва маънавий жихатдан қўллаб-қувватлаш - ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш,
- сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
- ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш, сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш,жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
- ҳудудда камунал хизматни яхшилаш мақсадида камунал хизматлар кўрсатувчи янги хусусий корхоналарни ташкил қилиш;
- ҳудудда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга эришиш;
- ҳудудда ишбилармонлик мухитини яхшилаш, асоссиз текширувларни олдини олиш;
- маҳаллада ободонлаштириш, чиқиндиларни вақтида олиб кетиш, мавжуд лоток ва ариқлардаги оқава сувларни мунтазам оқишини йўлга қўйиш, ички йўлларни асфальтлаштиришга эришиш масалаларини назоратга олиш.
- ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этишга эришиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришда ёш тадбиркорларга кўмаклашиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш, мунтазам тажрибали ва билимли ишбилармонлар билан учрашув ва тренинглар ташкил этиш;
- маҳаллада ободонлаштириш, чиқиндиларни вақтида олиб кетиш, мавжуд лоток ва ариқлардаги оқава сувларни мунтазам оқишини йўлга қўйиш, ички йўлларни асфальтлаштиришга эришиш масалаларини назоратга олиш.
- импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратиш;
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, Қонунлар, Президент Фармонлари, қарорлар, давлат дастурларининг ижросини таъминланишини назоратга олишни таъминлашни ўз сайлов олди дастурига киритган.
Оилали. Бир нафар фарзанди бор.