December 19, 2019

Джабборов Алижон Холжигитович 3-Чироқчилар сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод

Джаббаров Алижан Холжигитович 1971 йилда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида туғилган.

Миллати – Ўзбек.
Маълумоти ўрта махсус. 1992 йилда Гулистон Тиббиёт билим юртини тамомлаган.
Ихтисослиги –фелъдшер.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.

А.Джаббаров меҳнат фаолиятини 1992 йил Бахт шаҳар тиббий тезёрдам бўлими фельдшерлигидан бошлаган.
2002-2007 йил Янгиер шаҳар Тиббий тез ёрдам фельдшери, 2010-2014 йил “Макс-текстил-сервис” МЧЖ иш юритувчиси, 2014-2014 йил “Бунёдкор” футбол клуби шифокори лавозимларида фаолият юритган. 2019 йилдан буён Янгиер футбол клуби шифокори лавозимида фаолият олиб бормоқда.
А.Джаббаров Ўзбекистон Либерал-демократик демократик партияси Дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйдаги вазифаларни илгари сурмоқда:
- ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш, сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
- ёшлар ўртасида спортниг футбол турини оммалаштиришга катта эътибор қаратиш;
-ҳудудда камунал хизматни яхшилаш мақсадида камунал хизматлар кўрсатувчи янги хусусий корхоналарни ташкил қилиш;

- ҳудудда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга эришиш;
- ҳудудда ишбилармонлик мухитини яхшилаш, асоссиз текширувларни олдини олиш;
- ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этишга эришиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришда ёш тадбиркорларга кўмаклашиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш, мунтазам тажрибали ва билимли ишбилармонлар билан учрашув ва тренинглар ташкил этиш;
- импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратиш;
- янги ишга тушаётган корхоналарда маҳаллий аҳоли вакилларининг ишга қабул қилинишини таъминлаш;
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, Қонунлар, Президент Фармонлари, қарорлар, давлат дастурларининг ижросини таъминланишини назоратга олишни таъминлашни ўз сайлов олди дастурига киритган.
Оилали. Беш нафар фарзанди бор.

Джаббаров Алижан Холжигитович 3-Чироқчилар сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.

O‘zLiDeP номзодига овоз беринг.