Шерқулов Олим Орзиқулович 19-Янгибоғ сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.
Шерқулов Олим Орзиқулович 1973 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган.
Миллати ўзбек.
Маълумоти–олий. 1996 йилда Тошкент автомабил йўллари Институтини тамомлаган, 2006 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган.
Ихтисослиги – мухандис-қурувчи.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал – демократик партияси аъзоси.
О.Шерқулов меҳнат фаолиятини 1996 йилда Сирдарё вилояти йўл қурилиш бошқармасида катта прорап вазифасидан бошлаган.
2000-2018 йиллар Сирдарё вилояти божхона бошқармасида иш юритувчи, қурилиш ва божхона иншоатларини таъмирлаш гуруҳи инспектор-инжинери, моддий техника таъминоти бўлими бошлиғи, капитал қурилиш ва божхона иншоатларини таъмирлаш бошқармасининг ишлаб чиқариш техник-назорати ва таърилаш бўлими катта инспектор-муҳандиси, капитал қурилиш ва божхона иншоатларини таъмирлаш бошқармасининг лойиҳалаштириш ишлари ва ҳисоботлар юритиш бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган. 2018 йилдан Янгиер шаҳар “MEGA-LEADER” МЧЖ раҳбари.
О.Шерқулов Ўзбекистон Либерал-демократик демократик партияси Дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйдаги вазифаларни илгари сурмоқда:
- сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
- ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш, сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
- ҳудудда камунал хизматни яхшилаш мақсадида камунал хизматлар кўрсатувчи янги хусусий корхоналарни ташкил қилиш;
- ҳудудда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга эришиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, асоссиз текширувларни олдини олиш;
-маҳаллада ободонлаштириш, чиқиндиларни вақтида олиб кетиш, мавжуд лоток ва ариқлардаги оқава сувларни мунтазам оқишини йўлга қўйиш, ички йўлларни асфальтлаштиришга эришиш масалаларини назоратга олиш.
- ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этишга эришиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришда ёш тадбиркорларга кўмаклашиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш, мунтазам тажрибали ва билимли ишбилармонлар билан учрашув ва тренинглар ташкил этиш;
-маҳаллада ободонлаштириш, чиқиндиларни вақтида олиб кетиш, мавжуд лоток ва ариқлардаги оқава сувларни мунтазам оқишини йўлга қўйиш, ички йўлларни асфальтлаштиришга эришиш масалаларини назоратга олиш.
- импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратиш;
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, Қонунлар, Президент Фармонлари, қарорлар, давлат дастурларининг ижросини таъминланишини назоратга олишни таъминлашни ўз сайлов олди дастурига киритган.
Оилали. уч нафар фарзанди бор