Азимова Мурувват Икромовна 9-Тинчлик сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган
Азимова Мурувват Икромовна 1958 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятида туғилган.
Миллати –қирғиз.
Маълумоти ўрта махсус. 1991 йилда Сирдарё педагогика билим юртини тамомлаган.
Ихтисослиги– меҳнат ва чизмачилик ўқитувчиси.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.
М.Азимова меҳнат фаолиятини 1976 йили мактабгача таълим муассасасида тарбиячи вазифасидан бошлаган.
1980-1990 йиллар вилоят Болалар ревматизимини даволаш пансионатида тарбияч, 1991-1998 йил Боёвут тумани 12 мактаб меҳант ўқитувчиси, 1995-1998 йиллар “Ягона” фирмаси раҳбари, 2008-2009 йиллар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Янгиер шаҳар Кенгаши-консулътанти, 2010-2016 йил Янгиер шаҳрида “Сабрина-Ягона” хусусий фирмаси раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
2017 йилдан ҳозирги вақтга қадар Янгиер шаҳрида Якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритиб келмоқда.
М.Азимова Ўзбекистон Либерал-демократик демократик партияси дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйдаги вазифаларни илгари сурмоқда:
- хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш билан биргаликда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ногирон ва қарияларни ижтимоий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш - ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш, сайлов округида аҳолини
қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
- ҳудудда коммунал хизматни яхшилаш мақсадида коммунал хизматлар кўрсатувчи янги хусусий корхоналарни ташкил қилиш;
- ҳудудда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга эришиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, асоссиз текширувларни олдини олиш;
- ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этишга эришиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришда ёш тадбиркорларга кўмаклашиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш, мунтазам тажрибали ва билимли ишбилармонлар билан учрашув ва тренинглар ташкил этиш;
- импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратиш;
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, Қонунлар, Президент Фармонлари, қарорлар, давлат дастурларининг ижросини таъминланишини назоратга олишни таъминлашни ўз сайлов олди дастурига киритган.
Оилали. Бир нафар фарзанди бор.