December 19, 2019

Ахмедова Мукаррам Эргашевна 6-Самарқанд сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.

Ахмедова Мукаррам Эргашевна 1970 йилда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида туғилган.
Миллати –Ўзбек.
Маълумоти олий. 1992 йилда Самарқанд савдо институтини тамомлаган.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.

М.Ахмедова меҳнат фаолиятини 1987 йили Янгиер шаҳар савдо омборхоналари марказида иқтисодчилигидан бошлаган.
1992 йилдан ҳозирги кунга қадар Янгиер шаҳар Қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси вазифасида ишлаб келмоқда.
М.Ахмедова Ўзбекистон Либерал-демократик демократик партияси Дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйдаги вазифаларни илгари сурмоқда:
-хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустахкамлашга кўмаклашиш билан биргаликда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ногирон ва қарияларни ижтимоий ва маънавий жихатдан қўллаб-қувватлаш;
- ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш, сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
- ҳудудда камунал хизматни яхшилаш мақсадида камунал хизматлар кўрсатувчи янги хусусий корхоналарни ташкил қилиш;
- ҳудудда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга эришиш;

  • ҳудудда ишбилармонлик мухитини яхшилаш, асоссиз текширувларни олдини олиш;
    - ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этишга эришиш;
    - тадбиркорликни ривожлантиришда ёш тадбиркорларга кўмаклашиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш, мунтазам тажрибали ва билимли ишбилармонлар билан учрашув ва тренинглар ташкил этиш;
    маҳаллада ободонлаштириш, чиқиндиларни вақтида олиб кетиш, мавжуд лоток ва ариқлардаги оқава сувларни мунтазам оқишини йўлга қўйиш;
    - импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратиш;
    - фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, Қонунлар, Президент Фармонлари, қарорлар, давлат дастурларининг ижросини таъминланишини назоратга олишни таъминлашни ўз сайлов олди дастурига киритган.
    Оилали. Бир нафар фарзанди бор.