December 19, 2019

Джулибаева Нилуфар Таджибаевна 14-Дўстлик сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.

Джулибаева Нилуфар Таджибаевна 1970 йилда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида туғилган.
Миллати - ўзбек.
Маълумоти - олий. 1994 йилда Тошкент фармоцефтика институтини тамомлаган.
Ихтисослиги – провизор-технолог.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.
Н.Джулибаева меҳнат фаолиятини 1987 йилда Янгиер шаҳридаги “Янгиер-дори-дармон” аптекаси ходими вазифасидан бошлаган. 1994-2003 йилларда Янгиер шаҳар “Дори-дармон” аптекаси етакчи ходими вазифаларида фаолият юритган.
2003 йилдан ҳозирги кунга қадар Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар “Дилмурод ЭНГТ” хусусий корхонаси раҳбари вазифасида ишлаб келмоқда.
Н.Джулибаева Ўзбекистон Либерал-демократик демократик партияси Дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида қуйдаги вазифаларни илгари сурмоқда:
- хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустахкамлашга кўмаклашиш билан биргаликда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ногирон ва қарияларни ижтимоий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
- ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш, сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;
- ўз сайлов округи ҳаётида фаол иштирок этиш, сайлов округида аҳолини қийнаб турган муаммолар билан ишлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга эришиш;

- ҳудудда камунал хизматни яхшилаш мақсадида камунал хизматлар кўрсатувчи янги хусусий корхоналарни ташкил қилиш;
- ҳудудда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга эришиш, ишбилармонлик мухитини яхшилаш, асоссиз текширувларни олдини олиш;
-маҳаллада ободонлаштириш, чиқиндиларни вақтида олиб кетиш, мавжуд лоток ва ариқлардаги оқава сувларни мунтазам оқишини йўлга қўйиш, ички йўлларни асфальтлаштиришга эришиш масалаларини назоратга олиш.
- ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этишга эришиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришда ёш тадбиркорларга кўмаклашиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш, мунтазам тажрибали ва билимли ишбилармонлар билан учрашув ва тренинглар ташкил этиш;
- импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратиш;
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш, Қонунлар, Президент Фармонлари, қарорлар, давлат дастурларининг ижросини таъминланишини назоратга олишни таъминлашни ўз сайлов олди дастурига киритган.
Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

Джулибаева Нилуфар Таджибаевна 14-Дўстлик сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.